Беҳзод Ҳошимов: Америкада ҳайдовчилик гувоҳномаси олишингиз учун маймундан сал фарқлансангиз бўлди (+аудио)

13.02.2022 18:01

Ёхуд Алламжонов 25 ўринда турувчи муаммо учун ҳаракат қилмоқдами?

Комил Алламжоновнинг “Ягона имтиҳон маркази” қошида тайёрлов курслари очиш нияти борлиги ҳақидаги видеоси тарқалди. Бир оз аввал Rost24.uz сайтида ҳам айнан монополия ўрнатаётган “Ягона имтиҳон маркази” ҳақида материал эълон қилинган эди.

Комил Алламжонов бу ташкилотни ўзига тегишлилигини тан олиб, ушбу сўзларни ўз саҳифасига ёзиб қўйди:

“Гувоҳномани осонгина олмоқчи бўлганларга маслаҳатим – ўқиб, билим олинг, машина ҳайдашни кўчада эмас, автомактабда ўрганинг ва сизга сифатли таълим берилишини талаб қилинг. Чунки, ўқимас экансиз, минг валломати бўлсангиз ҳам, энди ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмайсиз!”. 

Аслида-чи..? Чет эл тажрибасида бу ҳолат қандай? Автомактабда ўқиш ўлимлар сонини камайтира оладими? Масаланинг асл моҳиятидан қочиб қолмаяпмизми? 

“Права”ни автоматлаштириш, инсон омилини камайтириш масаланинг энг охирида турибди.

Иқтисодчилар Беҳзод Ҳошимов ва Ботир Кобилов айнан кун мавзуси бўлаётган йўл ҳаракати қоидалари, автомактаблардаги таҳсил ва ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақида халқаро тажрибаларга таянган ҳолда фикрлар акс этган подкаст эълон қилишди. 

Ботир Кобилов: 

Йўл ҳаракати доирасида юз бераётган автоҳалокатларга асосан нималар сабабчи бўляпти? Бунга асосан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш осонлигини, йўл қоидаларини билмайдиганлар ҳам осонлик билан олаётганини рўкач қилишади, одатда. Қанчалик бу фикр ҳақиқатга яқин?

Беҳзод Ҳошимов: 

— Тўғрисини айтсам, йўл ҳаракати натижасида нобуд бўлаётган инсонлар сони нимага кўпаймоқда, ковиддан ҳам кўп, нимага тинч бўлган давлатда бундай ўлимлар сони кўп бўлиши бу ғайритабиий ҳолат. Табиий савол туғилади, албатта. Агар сабаби нима, деб битта рўйхат қиладиган бўлсак, айтайлик 15 та сабаби бўлса, мен 15 тадан 25 ўринга “права” олиш муаммосини қўйган бўлар эдим. Яъни “Нимага кўп одам ўляпти?” деган саволга асосий жавоб одамлар “права”ни пулга сотиб оляпти ёки автомактабларда ёмон ўқиб йўлга чиқяпти, деган нарсани мен кўрсатмаган бўлардим ростини айтсам. Нимага, сабаби қўпол қилиб айтадиган бўлсам, нафақат йўл қоидасини билмайдиган, балки қанақадир жонзот қўйсангиз ҳам ўша жонзотда имконият бўлиши керакмас қоидаларни бузишга. 

Бу билан нима демоқчиман, ҳайдовчилар ва пиёдаларда рағбатлар тизимини жорий этишимиз керакки, уларда ўша қоидаларни бузишга ҳеч қандай асос бўлиши керак эмас. Биз асосий нарса қолиб кетиб, муҳим бўлмаган ишларга эътибор қаратяпмиз. Масаланинг ечими имтиҳон жараёнларини автоматлаштириш орқали кучайтириш билан ҳал бўлиб қолмайди.

Қурбонларнинг кўп бўлаётганига ёки йўл ҳаракати қоидалари бузилаётганига сабаб бу уларнинг қоидаларни билмаслигида эмас, балки билиб туриб бу қоидаларга амал қилмаётганида, аслида. Муаммо инсонларнинг билимида эмас, амалида. Кўп нарсаларни биламиз, лекин ўшанга амал қилмаймиз.

Тестни бундай қийин қилиш ахборот масаласини ечади, рағбат масаласини эмас 

Тошкентдан кўра Америкада машина ҳайдаш анча осон. АҚШда ҳайдовчилик гувоҳномаси олишингиз учун тентак бўлмасангиз бўлди. Маймундан сал фарқлансангиз бўлди. Менинг Америкада яшайдиган дўстим айтадики, “сен Тошкентда машина ҳайдаган бўлсанг, демак ойда ҳам ҳайдай оласан” дейди. Чунки у жуда кўп мамлакатларга борган, ҳамма жойни қандайлигини яхши билади, ҳайдайди. Лекин Тошкентга келганда йўллардан қўрқиб ҳайдовчи олади. 

Машина ҳайдашни билган одам тестдан, албатта ўта олиши керак

Агар ўта олмаса, демак бу тест хато қурилган бўлади. Тестни мақсади аслида биладиган ва билмайдиганларни ажратишдир. АҚШнинг Медисон шаҳрида шахсан ўзим ҳайдовчилик гувоҳномасига тест топширганман, худди тест саволлари 5-синф ўқувчисига берилгандай эди. Бу ер яна АҚШнинг энг қийин тест оладиган жойи дейилади. Америкада ўзи умуман автомактаблар ҳам йўқ. Мақсад машина ҳайдашни билсангиз бўлди, “права” берамиз дейилади. Нима учун Америка ҳақида гаплашган муҳим чунки Америка дунёда энг автомобиллашган мамлакат. Америкада ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш осонлигига қарамай ўлимлар сони йилдан йилга кескин камаймоқда. Ҳукумат, албатта кўплаб қонунлар қабул қилиб, тартибга солиб шу натижага етиб келди. Йўл қоидасини бузиш жуда ҳам қийин, чунки структура кучли ишлаб чиқилган. 

               Жазо муқаррар бўлиш керак

“Права”ни автоматлаштириш, инсон омилини камайтириш масаланинг энг охирида турибди. Рулда ким бўлишидан қатъи назар у “замминистрнинг хотини” бўладими, “заминистрнинг эри” бўладими, маймун бўладими, қанақадир жонзот бўладими ким рулда ўтиришдан қатъи назар жазо муқаррар бўлиш керак. Бу жуда муҳим, дея айтиб ўтган иқтисодчилар. 

Ўзбекистондаги йўллар инфратузилмаси яхши ишлаб чиқилмаган

Бундан ташқари улар Ўзбекистондаги йўлларнинг инфратузилмаси тўғрисида ҳам яхши фикрлар айтиб ўтди:

“Ўзбекистондаги йўллар инфратузилмаси яхши ишлаб чиқилмаган. Пиёдалар ўтиш жойлардаги светофорлар минути жуда тез. Мен югуриб ўтиб, базўр улгураман. Лекин қолганларчи? Қисқа светафорлар ёки пиёдалар ўтадиган йўлакларни кам қилишимиз, бу ўлимлар сонини оширади. Тезликни тутувчи нарсалар қўйиш, нафақат камералар орқали балки умуман тез ҳайдаш имконини қолдирмаслик керак” дея иқтисодчилар суҳбатини якунлашди. 

Халқаро тажрибани кўрган иқтисодчилар фикрларидан келиб чиққанда, ҳар томонлама ўйлаб, кейин қанақадир  қарор ёки ечимга келишимиз керак. Чунки бу масала бевосита инсон саломатлиги билан боғлиқ. Бу ерда машина ҳаракати эмас, инсон омили биринчи ўринда туриши керак. Бу эса, албатта, битта ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш билан ҳал бўлиб қоладиган масала эмас…

Мавзуга оид мақолалар:

Президент Алламжоновнинг “потенциал қотиллар" ҳақидаги айбловларини йўққа чиқарди

"Автотест" монополиясини тиклашга уриниш ёхуд Алламжонов ахборий манипуляция йўлига ўтди...(ми?)

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
14
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.03.2022 14:29
Mana bo'larkanku shafof tiniq fikr, prava olishni qiyinlashtirish bu yechim emas. Sal mantiqan o'ylansa korrupsiya aralashgan tizimni isloh qilishni yagona yo'li undan voz kechish. Lekin biza korrupsiya aralashgan tizim samaradorligini 5% uchun uni yanada korupsiyalashtirmoqdamiz.
18.02.2022 17:15
Билиб туриб амал қилмасликлари жудаям тўғри. Эрталабдан Муқимий кўчада жудаям кўп авария ҳолатларини келтириб чиқадиган, учар ҳайдовчиларнинг(уларнинг ичида аёллар ҳам бор) у полосадан бу полосага поворотник ёқмасдан ўтишларининг гувоҳи бўлиш мумкин. Кечки соат 18 дан кейин яна шу ҳолат. Поворотник ёқсангиз ҳам йўл беришмайди, аммо, ўзлари бу қоидани бажармай бошқаларнинг асабига ўйнашади. Полосадан полосага ўтиш, бурилишда поворотник ёқишни билишмайдими? Билишади, атай ёқишмайди. Камида 1-2 та орқасидан уриб олишларни кўриш мумкин фақат шу кўчада. Кейин, ЙТҲ ҳолатлари йўлларнинг нотекислиги, ўнқир-чўнқирлигидан ҳам келиб чиқади. Чилонзор кўчаси бунга яққол мисол.
14.02.2022 03:00
Oʻzbekiston toʻppa toʻgʻri enasinikiga kirib ketvotti
14.02.2022 01:57
Bizda menimcha YTHlar etarli darajada tahlil qilinmaydi, tegishli hulosalar chiqarilmaydi. Yollarimiz, yol harakatini tashkil qilish va avtomobillarimiz ham YTH sodir bolishiga asosiy sabadlardan