Комил Алламжонов Ўзбекистондаги автомактабларни коррупцияда ва потенциал қотилларни чиқаришда айбламоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Ички ишлар вазирлиги йўлларда содир бўлаётган йўл транспорти ҳодисалари «муаллифлари» айнан «Автотест» мактаби ёки бошқа автомактаб битирувчилари эканлиги бўйича ҳисоботни юритмайди. Шундай экан, Алламжонов айнан «Автотест» мактаби ўқувчиларидан қотил чиқмаганини қандай аниқлаган. Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси ахборий манипуляция қиляптими?
Комил Алламжоновнинг ёзишича, бугунги кунда Ўзбекистондаги мавжуд автомактабларнинг бари «соққа қилиш», яъни пул ишлаш билан овора. Қизиқ, монополия орқали «соққа қилиш» айб эмасми?
«Автомактаблар соққа қилиш билан овора», деб ёзади Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов.
Алламжонов 4 йил аввал «Автотест» автомактаблари фаолиятини монополлаштиришда айбланиб, танқид остига олинган эди. Бугун у автомобил йўлларида йўл транспорти ҳодисаларининг ортиши муаммосини айнан «Автотест» мактабини йўқ бўлиши билан боғламоқда. Алламжоновга кўра, «Автотест» энг кучли ва сифатли ўқитадиган автомактаб бўлган. Унга кўра, ҳозир ҳам «автотест» монополияси яшаб келганда, йўлларда йўл транспорти ҳодисалари олди олиниши мумкин ёки ҳайдовчилар нисбатан эҳтиёткор ва саводлироқ бўлиши мумкин эди.
Айни дамда мавжуд автомактаблар эса, Алламжонов фикрича, «соққа қилиш» ва «потенциал қотилларни чиқариш» билан банд.
«Амалий дарслар чала-чулпа ўтилади. Бензинга пул, дарсга қатнашмаслик пул, имтиҳон пул. Натижада ҳар ойда йўлга минглаб "потенциал қотиллар" чиқарилади», дейди у.
«Бу ўлимлар сони воқеа жойида ҳалок бўлиб, Ички ишлар вазирлиги ҳисоботига киритилгани. Яна қанча одамлар шифохонада вафот этади. Уларнинг сони ва ҳисобини эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги юритади. Яна минглаб инсонлар бир умрга ногирон бўлиб қолганини ҳам ҳисобга олсак, аҳвол қай даражада даҳшатлигини тасаввур қилаверинг», дея изоҳлайди Алламжонов.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Ички ишлар вазирлиги йўлларда содир бўлаётган йўл транспорти ҳодисалари «муаллифлари» айнан «Автотест» мактаби ёки бошқа автомактаб битирувчилари экани бўйича ҳисоботни юритмайди. Шундай экан, Алламжонов айнан «Автотест» мактаби ўқувчиларидан қотил чиқмаганини қандай аниқлаган? Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси ахборий манипуляция қиляптими?
У йўлдаги автоҳалокатларнинг ечимини ўзининг “Автотест” монополиясини қайти тиклашда, деб билмоқдами? Ҳарҳолда унинг кетма-кет чиқишлари йўл транспорт ҳодисаларининг ортиб боришига қайғуришлари ортида “Автотест” монополиясини тиклашга ундов бордек кўринади. Айниқса, унинг бугунги постида “автотест”дан ўзга автомактаблар, яъни бошқаларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини сотишларини очиқ тилга олган ҳамда “...номигагина дарс ўтиб, арзон нарх белгилаб, правани сотиб ўтирса, шуми соғлом бозор?”, дея иддао қилиб, хоҳлаган автомактабга ўқитишга рухсат берилишини қоралаган.
“Мана, хоҳлаган ташкилотга ўқитишга рухсат берилди. Энди ҳаммаси пул, ўқитиш ноль, имтиҳонлар пул, лекин жамоатчилик жим. Тушунмайман сабабини. Хуллас...“, дея таъна қилади Алламжонов. Аслида жамоатчилик бу ходисаларга ҳеч қачон бефарқ бўлган эмас, доимо ўз муносабатини билдириб келади. Юқоридаги фикрлар эса, оммани ахборий манипулияция қилишга урунишдек кўринмоқда, холос.