Жорий йилнинг сентябрь ойида доллар курсининг пасайиши ва янги ўқув йилининг бошланиши Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархларига таъсир қилди. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилида келтирилган.
Қайд этилишича, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қадрсизланиши уй-жойлар учун ижара нархларининг доллардаги қиймати ошишига олиб келган. Бунинг ортидан доллар ҳисобида ижара нархлари август ойидагига нисбатан кўтарилди. Шунингдек, янги ўқув йили бошланиши билан ижарага берувчиларнинг ижара нархлари ошиши бўйича кутилмалари таклиф этилаётган нарх-навога таъсир қилган бўлиши мумкин.
Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси
Мазкур даврда ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф қилинган ўртача ижара нархлари август ойидагига нисбатан қуйидагича кўтарилган:
●1 хонали: 16 доллар (318 доллардан 334 долларга);
●2 хонали: 18 доллар (394 доллардан 412 долларга);
●3 хонали: 25 доллар (477 доллардан 502 долларга);
●4 хонали: 19 доллар (537 доллардан 556 долларга).
Нисбатан арзон ижара нархлари:
–Сергели тумани (1 хонали – 293 доллар, 2 хонали – 365 доллар, 3 хонали – 412 доллар, 4 хонали – 474 доллар);
–Учтепа тумани (1 хонали – 316 доллар, 2 хонали – 381 доллар, 3 хонали – 432 доллар, 4 хонали – 400 доллар).
Нисбатан қиммат ижара нархлари:
–Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – 354 доллар, 2 хонали – 472 доллар, 3 хонали – 604 доллар, 4 хонали – 617 доллар);
–Яккасарой тумани (1 хонали – 402 доллар, 2 хонали – 506 доллар, 3 хонали – 660 доллар, 4 хонали – 800 доллар).
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси
Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари қуйидагича қимматлади:
●1 хонали: 22 доллар (413 доллардан 435 долларга);
●2 хонали: 34 доллар (580 доллардан 614 долларга);
●3 хонали: 50 доллар (824 доллардан 874 долларга);
●4 хонали: 16 доллар (1185 доллардан 1201 долларга).
Нисбатан арзон ижара нархлари:
–Сергели тумани (1 хонали – 318 доллар, 2 хонали – 419 доллар, 3 хонали – 497 доллар, 4 хонали – 588 доллар);
–Учтепа тумани (1 хонали – 355 доллар, 2 хонали – 464 доллар, 3 хонали – 535 доллар, 4 хонали – 550 доллар).
Нисбатан қиммат ижара нархлари:
–Миробод тумани (1 хонали – 479 доллар, 2 хонали – 762 доллар, 3 хонали – 1075 доллар, 4 хонали – 1462 доллар);
–Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – 535 доллар, 2 хонали – 746 доллар, 3 хонали – 1094 доллар, 4 хонали – 1369 доллар).