Президент Алламжоновнинг “потенциал қотиллар" ҳақидаги айбловларини йўққа чиқарди

11.02.2022 17:58

Йўллардаги автоҳалокатларнинг асосий сабаби ҳайдовчилик гувоҳномалари олишдаги порахўрлик эмас

Хабарингиз бор, кейинги вақтларда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ва унга ҳамфикр бўлган блогерлар томонидан роса куюнчаклик билан ёзилган постларда йўл транспорт ҳодисаларининг асосий сабаби сифатида ҳайдовчилик гувоҳномалари олишдаги тизим камчиликлари тинимсиз бўрттириб, санаб ўтилаётган эди. Бу ҳақида, "Автотест" монополиясини тиклашга уриниш ёхуд Алламжонов ахборий манипуляция йўлига ўтди...(ми?)” мақоласида ҳам ахборот берилган. 

Аммо бугун Президентимиз раислигида ўтказилган "Хавфсиз ва равон йўл" тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишда соҳадаги аянчли ҳолат статистик маълумотлар Алламжонов боғлашга уринаётган ҳолатдан бутунлай ўзгача экани маълум бўлди ва танқидий таҳлил қилинди.

Унда таҳлилларга асосланган сабаблар давлат раҳбари томонидан келтириб ўтилди. 

Айтилишича, аварияларнинг:

- 45 фоизи ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги;

- 10 фоизи ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги;

- 25 фоизи йўл ҳолати ва инфратузилмаси талабга жавоб бермаслиги;

- 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида содир бўлмоқда.

Бу сабаблар орасида кўрганингиздек, имтиҳонлар келтириб ўтилмаган. Демак, бундан Миллий масс-медиа фонди раиси блогер ҳамкасблари ёрдамида оммани манипуляция қилгани ҳамда бунинг ортидан эса йирик даромадли бизнесга асос солган, деган тушунчага ҳам келиш мумкин. 

“Юқоридаги муаммоларнинг барчаси ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий, ҳам хавфсизлик масалаларига бевосита боғлиқ. Шу боис, 2022 йилда барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастурини амалга оширамиз”, деди Президент.

Мисол учун, 2021 йилда аниқланган 7,7 миллион ҳуқуқбузарликдан 46 фоизи қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади. Айниқса:

- маст ҳолда бошқариш Самарқанд (12 мингта), Тошкент вилояти (8,5 минг), Фарғона (7,5 минг) ва Тошкент шаҳрида (7 минг);

- қизил чироқдан ўтиш Тошкент вилояти (62 минг), Самарқанд (51 минг) ва Тошкент шаҳрида (47 минг) анча юқори.

Алламжоновнинг сўзлари асосан аҳоли манфаати эмас, ўз манфаати учун эканлиги яна бир бора ўз исботини топди.

Эслатиб ўтамиз: Комил Алламжонов октябрь ойида автомактабларни “потенциал қотил”ларни етказиб беришда айблаган эди. «Автомактаблар соққа қилиш билан овора», дея қайғурган Комил Алламжонов бугун “Ягона имтиҳон маркази” ортида ўзи “соққа” қилаётганини тан олган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
34
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
12.02.2022 19:24
Maktablar ham yahshi uqitmaydi, uquvchi ham yahshi uzlashtirmaydi, eng yomoni gai dagilar umuman imtihon qilmaydi faqat pul oladi🙄
12.02.2022 02:45
Allamjarov faqat muommaga bir tamomlama yondashgan menimcha ypx hodimlarni hm sinash kerak kollejlarni bitkazgan safdorlar no mutaxasis malakali oliy malumotli kamida avtodaroji tugatgan va ularni sonini yulda kezib yuruvchi ypx hodimlarni misol uchun Qoraqolpogistonda 120 ta ypx hodimi bor 1 ypx 10000 kisha tugri keladi bu juda kam
12.02.2022 01:09
Юртбошимиз тўғри маълумтни берибдилар. Раҳмат.