Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат ҳужжатлари ижроси бўйича кенг жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланган.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличевнинг ахбороти эълон қилинди.
Унда қайд этилишича, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 199 та топшириқ ижроси таъминланган. Хусусан:
•Фармонлар билан берилган 24 та;
•Қарорлар билан берилган 125 та;
•Фармойишлар билан берилган 5 та;
•Баёнлар билан берилган 45 та.
Шундан, жорий йилнинг III чорагида 69 та (фармонлар билан берилган 10 та, қарорлар билан берилган 40 та, баёнлар билан берилган 19 та) топшириқ ижроси таъминланган.
Шунингдек, банк томонидан 2025 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Ҳукумат ҳужжатлари билан берилган 27 та, шундан, жорий йилнинг III чорагида 20 та топшириқ бажарилган.
«Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Бошқаруви томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижроси ижроси қатъий назоратга олинган», дейилади банк раҳбари ахбороти сўнггида.