Монополларнинг ёнини олаётган ҳуқуқшунос ва вазирлар сиз виждонингиз олдида топ-тозамисиз?

07.02.2022 23:27

ЁХУД "Автотест"нинг эгаси ким эканини билмайман, деган вазир Руслан Давлетовнинг бугунги анжумани ҳақида

БЕШ ДАҚИҚАЛИК ШАХСИЙ ФИКР

"Автотест", вазир, ҳуқуқшунос, ит ва конспирология 

Хорижнинг Оксфорд ёки Принстон университетларида ўқиб келмайдими лоббистлар олдида кучсиз бўлса, у вазирдан наф йўқ экан. Бу фикрни вақтинчалик монополия ўрнатаётган «Ягона имтиҳон маркази» (ЯИМ)ни монополия эмаслигига ишонтиришга уринаётган адлия вазири Русланбек Давлетовга ҳеч қандай алоқаси йўқ. 

Биз биргина хусусий тадбиркор имконияти даражаси кўзлаб қабул қилинган қарорларнинг ортида монополия мақсадлари борлигига ишонмаймиз. Бу вазир айтганларидек, конспирология холос.
Кулгинг келади...

Ким бўри, ким ит?

Қадимда бўрилар тўдаси бўлган экан. Уларнинг кун кўриши кун сайин оғирлашиб кетаверибди. Шунда айрим бўрилар одамлар оёғини ялаб, думини ликиллатиб, одамлар берган суякка қорин тўйғазадиган бўлибди. Бу ишни бўрилар тўдаси оқламапти ва суяк илинжида одамлар оёғини ялаган бўрилар ит бўлсин, дебди. Шу-шу бўрилар тўдаси ит ва мағрур бўриларга ажралиб кетган экан. Бу бир афсона, аммо сиз афсона-ю, асотирлар бекорга тўқилмаслигини ҳам биласиз. 

Бугун ҳуқуқшунос-блогерларнинг орасида ҳам бўрилари ва юқоридаги одамлар оёғини ялаб кун кўрадиганлари бор. Ўзини халқпарвар кўрсатган битта яримта ҳуқуқшунос-блогер суянган одамларининг манфаати турганда қорани ҳам оқ деяверади. 

Кўпчилик биладики, биргина тадбиркор имконияти даражасида лицензия талабларини ишлаб чиқиш ҳар қандай давлатда, жамиятда очиқ ва вақтинчалик монополия, дейилади. 

Бу ҳақида савол сўраганимизда мийиғида кулиб ўтирган ва саводсизликка йўйган доно ҳуқуқшунос-блогернинг ҳам ақли бу монополия эканига балодек етади. Аммо, буни монополия эканини тан олиш учун бўри бўлиш керак  (..)  эмас. Бугунги анжумандаги вазирга ва анчагина кузатувчилари бўлган блогерга бу ривоятнинг умуман алоқаси йўқ. Ишонинг сиз ҳақ гапни айтяпсиз «ЯИМ» монополия ўрнатмаган, сиз тўғри айтяпсиз, сиз виждонингиз олдида топ-тозасиз.

Одамлар нега қоидани бузади?

Давлат хизматлари агентлиги гувоҳнома беришни ташкиллаштиришини сўраганимда бирон саводсизликни кўрмадим. Мен АҚШда бўлган вақтимда эҳтиёж туфайли ҳайдовчилик гувоҳномасини олишимга тўғри келган. Шунда ўзимизнинг Давлат хизматлари агентлигига ўхшаган давлат агентлигига бориб икки босқичли имтиҳон топширганман. Бунга биргина компьютер ва инструктор керак бўлган. Имтиҳон вақти онлайн инструкторнинг бўш вақтига қараб келишилган. Биринчи босқичдан ўтганимни компьютер тасдиқлаган, иккинчисини инструктор. Ҳеч қандай инновацион ечим керак бўлмаган. Мен яшаган штатда (гувоҳнома олиш тартиби турли штатларда турлича) ана шундай оддий қоида асосида қанча ҳайдовчилар гувоҳнома олиб машина ҳайдаб юрипти. АҚШ кўчаларида ортиқча қонунбузарликка кўзим тушмаган. Аксинча, ўта тартибли экани мени ҳайратлантирган.

Одамлар нега қоидаларни бузади? Нега қонунларга беписанд бўлади? Қачонки юқоридагилар ҳам қонунни менсимай қўйганда шундай бўлади. Қачонки юқоридагилар қонунларни ўзларининг манфаатлари йўлларида, ўзларига тўғирлаб олганларида қуйида аҳоли томонидан қонунчиликка беписанд ёндошув пайдо бўлади. Бугун, “Автотест”нинг янги монопол қиёфасини яратиш ҳам аҳолида қонунларга нисбатан беписандлик, ҳукуматга нисбатан ишончсизликни уйғотади. Монополларнинг ёнини олаётган ҳуқуқшунос ва вазирлар сиз виждонингиз олдида топ-тозасиз.

Очиқ монополия нима?

Монополия ўрнатиб катта даромад кўриш мумкин. Бироқ ҳуқуқий демократик давлатларда монополия ўрнатишга йўл қўйилмайди. Шунга қарамай монополия яратишнинг яна бир қанча усуллари бўлиб, бу айрим давлат ташкилотларига “Мана бизда монополия йўқ, бошқаларга ҳам имкон берганмиз ”, дея иддао қилишларига йўл очиб беради.

Мисол учун, монополиянинг очиқ кўриниши бор. Яъни, бунда қайсидир бизнес билан шуғулланиш биргина тадбиркорга бириктирилмайди. Ўша бизнес билан шуғулланиш барча тадбиркорлик субъектларига мумкин бўлади. Бироқ, ана шу бизнес билан шуғулланувчиларга катта инвестиция талаб қилувчи, янги инновацион технологиялар асосида иш юритиш талаби ва фақатгина шу кўзланган “монопол” бажара оладиган талаблар қўйилади. Бу талабга эса албатта, шу "кимса", яъни ҳукуматга яқин бўлган қайсидир шахснинг тадбиркорлик субъекти жавоб беради. Бошқалар эса вақтинча имконсиз. 

Бу очиқ монополия турида асосан вақтинча йирик инвестиция олиб кирган тадбиркорлар даромад кўришга улгиради. Бошқалар ҳам ўша компания каби талабларга жавоб бериш даражасига чиққунларича, қарорлар билан фаолият тури мустаҳкамланган тадбиркор бозорда ягона даромадчи бўлиб қолаверади. Мана шу монополиянинг бизга кўринмай турган яна бир қиёфаси.

Бу вазият шу кунларда Тошкентда фаолият турини бошлаган “Ягона имтиҳон маркази”ни ёдга солади. Кимга тегишли экани бир нечта журналистлар томонидан айтилган бу янги қиёфадаги монопол “фирма”га ҳозирча бирорта рақобатчи йўқ. Фақат шу ҳукумат қўйган талабларни шу фирма бажара олади, холос. Бошқаси эмас. Чунки, талаблар фақат шу "фирма"ни кўзлаб ёзилгандек, гўё. Қолганини ўзингиз хулоса қилинг.

Аммо, мутахассислар бошқа фикрда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири “Ягона имтиҳон маркази”ни монопол деб ҳисобламайди. Бу каби савол берадиганларни эса қайсидир доно ҳуқуқшунос-блогер билимсизлик, деб баҳолайди. Хавотирланманг, сиз ҳақсиз, “ЯИМ” монопол эмас. Сиз виждонингиз олдида топ-тозасиз.

Бургут парвозингизда давом этинг, халқ ҳаммасига чидаб кетаверади. Аммо унутманг, шу жафокаш халқнинг устидан кулганлар, унинг хақини еганлар барчасига жавоб берадиган кун ҳам келиб қолар...

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
62
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
17.02.2022 03:02
WAUW!!!Juda jiddiy va konkret ayblov! Qoyil ammo lekin. SHu ketishda gazni bosing.
13.02.2022 19:55
Отангизга рахмат
12.02.2022 22:33
мийиғида кулган ўша блогернинг ҳам кимлиги ёзилганида янада яхшироқ бўларди. Бахтиёр Муҳаммадамин.
11.02.2022 16:28
ассаламу алайкум омад сизга Анора кизим
11.02.2022 10:25
Биринг улиб биринг кол. Биз у.н уруш булмаяптими. Осмонимиз тинчми? Эрталаб чикиб кетган боламиз сог омон кайтяптими? Бугун козонга солгани макаронми гуручми борми? Шуни узи етади. Оллохга шукур. Бир бирингни евармайсанми? Хаммаси худойимни буйруги.
11.02.2022 10:00
Қинғир ишни қийиғи қир йилдан кейин ҳам чиқади.... Ушбу ЯИМ ҳам, Узавто ҳам яқин орада узоққа боришмайди....
11.02.2022 03:31
monopoliyalarni klanlar boshqaradi. hozir bizda monopoliyani prezident ham bekor qilolmaydi(blalki o'zining ham ulushi bordir). birgina yo'l inqilob(revolyutsiya) qoldi. bizdagisi rangsiz bo'laqolsin! sayt jurnalistlari va muallifiga rahmat. bizda yuqorida faqat eshshak va mollar o'tiribdi. afsuski xalq kimga loyiq bo'lsa o'sha taxtga o'tiradi deyishadi. lekin hali o'zbek xalqi bu xoinlardan ortig'iga loyiqligini tushunmayapti
10.02.2022 12:43
Мени, давлат томонидан тайинланган кўп амалдорларнинг"Бундан хабарим йўқ,бу билан таниш эмасман" -деган изоҳлар билан,сувдан қуруқ чиқишга уринаётганлари таажублантиради.Ҳолбуки бундан,интернет фойдаланувчиларининг,саксон фоизининг хабари бўла туриб.Лекин Аллоҳ бу билан, уларнинг асл башараларини,кўрсатиб қўяди!
10.02.2022 00:14
"...унинг хақини еганлар барчасига жавоб берадиган кун ҳам келиб қолар..", - деган жумла жуда чиройли чикибди. Амийн.
09.02.2022 23:59
Assalomu alaykum hammaga avvalo Adliya vaziri kabi duxi yetib OAV chaqirgan birorta davlat tashkiloti rahbar yo`q bo`sa kerak, men qiziqib to`liq suhbani ko`rdi adliyani youtobedagi sayitidan bir qiziqib ko`ringlar sizlar ham kim nima desa ishonib ketaverish ham noto`g`ri. Bu maqoladi holislikdan ko`ra provakatsion fikrlar ko`proq ko`rindi menga...
09.02.2022 15:22
Йуколсин манапол каналар акс холда халк канадори ишлатади !!!
09.02.2022 05:01
Hamma fikrlar tögri. Qöshilaman
08.02.2022 19:48
одамлар шунчалик хам овсарни ёкиб олманг. Битта катта хукукшунос-блогер бор. бошкаларининг копи хукукшунос. Аноранинг фикрларини хам бир тарафлама деб биламан. масалан шунака битта очилсин лицензияда каршилик килинса унда иддао килиб чикса болади.
08.02.2022 18:48
Манаполя юртга тушган кана.
08.02.2022 18:07
Респект!!!
08.02.2022 18:02
Монополлар йўқолларинг
08.02.2022 18:01
Бу ЯИМ орқасида турган боладан халққа умуман фойда йўқ, бир пайтлар Солиқда ишлаганида Солиқ инфо деган газетини тадбиркорларга мажбуран ўтказиб бойиган экан. Автотести пайтида битта 3 минглик сўмлик дискида ёзилган маълумотларни 200 минг сўмдан права олиш ниятида ўқиётганларга ҳам мажбуран соттирган.
08.02.2022 17:14
Uyalinglar qorinboylar.
08.02.2022 15:16
Ким уша хукукшунос-блогер?
08.02.2022 15:08
Койил.Сиздек жонкуярлар купаяверсин
08.02.2022 15:02
Тагини суруштирсангиз, ҳукумат ишлаб чиққан ўша қарорни ЯИМ ишлаб чиққани ойдинлашади. Бир ўтган кунларга разм солингга... Валломат акамиз аввал автоҳалокатлар туфайли ўлим сони кескин ошиб кетганига (бу шоввозлар статистикани қаердан олди экан ёки автоҳалокатда ўлган ҳар бир одамнинг бошида туриб битта-битта санаб чиққанмикан?), кейин эса ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш осонлигига урғу бериб пост қўйди. Уни сиз айтаётган ҳуқуқшунос ҳам маъқуллаб, бир неча маротаба ўз каналида шу ҳақда пост қўйди. Ана ўша кездаёқ сезгандим, булар бир шумликни бошлаганини... Бир машҳур фильмда бир эпизод бор: "Катталар бирон нарсани билмаса гаприрмайди. Уларга қулоқ солиш керак..." Хуллас, "раҳбарлар билмаса гапирмайди, улар тўғри айтяпти, нима бўлса ҳам бизнинг фойдамизни ўйлаб иш қиляпти..." қабилида фикрлаб, Мунисанинг иштонинию, текин ош деса ўзини томдан ташлайдиган оломон, ҳа, оломон токи халқ бўлмас экан, бундан баттарига лойиқ. Домла тўғри айтяпти, шукр қилиш керак, раҳбарларга бўйсуниш даркор. Ахир улар Аллоҳнинг ердаги сояси-ку!..
08.02.2022 14:48
Gghhhhhhhhh
08.02.2022 14:28
Бизнинг тизим ургимчак тури каби гуё.Хукмрон синф вакиллари кайси йулдан юрмасин уларнинг манфаатлари бир-бири билан доимо кесишиб туради.Агар кимдир ташкаридан бу турга кириб колса ундаги саноксиз йулларнинг хеч биридан фойдалана олмайди.Шунинг учун у ердан кочиб жон саклаш керак булади,ёки азроилдек жонини сугуриб олишади.Сиз масалани жуда тугри куйдингиз,яьни танганинг иккинчи томонини курсатиб беряпсиз.Аммо хукмрон синф вакиллари ва уларнинг малайлари доимо сувдан курук чикиш чораларини куриб куйишади.Ечим нимада.Менимча узбек жамияти ривожига тусик булиб турган ургимчак турини йулимиздан олиб ташлаш керак.Бунинг учун хукмрон синф олдига сиз каби мавжуд муаммо ва унинг ечими буйича масалани кундаланг куя оладиган жамоатчиликни шакллантириш керак.Хозирча кам сонли,умид киламизки хозирча,сиз каби миллат фидойилари сафини кенгайтириш зарур.Тугри бу огир вазифа,аммо бу имконсиз эмас.Бу шарафли йулда Яратганни узи сизга ёр ва мададкор булсин.
08.02.2022 13:15
Vazir uzini aqlli hisoblab, javob beribdi. Bu vazirga ishonch yuq.
08.02.2022 12:55
1. Фикрингиз аниқроқ баён қилишни ўрганинг.Чунки мен видеони кўрганда унча тушунмадим, мақолани ўқиб фикрингизни аниқ тушундим. 2. Сиз айтганингиздек, очиқ монолиядан яширин монолияга қочиш хам аслида бу йўлдаги ютуқлардан бири. 3. Мақол ва ўхшатишларингиз қўполроқ чиққан, шахсиятга тегишдан эхтиет бўлган маъқул. Ёмон отлиқ бўлсангиз, эшитишмай қўйишади.
08.02.2022 12:35
Албатта ҳалқнинг ҳаққини албатта тўлайди ҳисоб китоб кун бор у кунда аламли азоблар бор.
08.02.2022 12:33
Жуда тугри гап, бу вазирчалар халкнингмас, маълум катламга хизмат килишни шараф деб билишади ва буни вафодор итдек бажаришади!!!
08.02.2022 11:58
Anoraxon, siz men eng hurmat qiladigan sanoqli insonlardan birisiz. Ijodingizga omad ! Maqolangiz har doimgidek respekt.
08.02.2022 11:57
Anoraxon, siz men eng hurmat qiladigan sanoqli insonlardan birisiz. Ijodingizga omad ! Maqolangiz har doimgidek respekt.
08.02.2022 07:49
Ким назарда тутилди хуқуқшунос блогер деганда?
08.02.2022 07:09
Ассалому Алайкум койил ажойиб,яьни куркмаслигингизга тан бердим,биз хам юрибмиз экан куркмаймиз деб койиил???
08.02.2022 06:19
Qoyil, juda ham haq va achchiq gaplar, lekin bu gaplar nafsidan boshqasini ko'rmaydiganlarga ta‘sir qilarmikan? Ular farzandlarini kimlardir farzandlari u.n qiynalib yiqqan puli, rizqidan qiyib shu monopol "tadbirkor"larga majbur bo'lib, norozi bo'lib bergan pullarini yegizyapti. Bular xarom luqma deyiladi. Bu "tadbirkorlar" farzandlariga xarom luqamnj qo'rqmay yegizyapti. Undan o'sgan et do‘zaxda shunday yonadiki, yegan har bir odamning haqqi u.n bir o'lib tirilsin do‘zaxda