“U-HOPE” дастури доирасидаги навбатдаги ўқув машғулотлари бошланди

16.10.2025 15:53

“Бизнесни ривожлантириш банки” AТБ Ямагата университети билан ҳамкорликда қорақалпоғистонлик тадбиркорларни Япония тажрибаси асосида ўқитишга қаратилган халқаро даражадаги таълим дастури амалга оширмоқда. Шу кунларда “U-HOPE” дастури доирасидаги 3 кунлик навбатдаги ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. 

Тадбиркорлик соҳасидаги менторларни тайёрлашга қаратилган тўрт босқичли дастурнинг бу галги ўқувларига “Бизнесни ривожлантириш банки”  АТБнинг 30 нафар ходими ва Қорақалпоғистон Республикасидан 50 нафар ёш тадбиркор жалб қилинди.

Таъкилаш лозимки, Лойиҳа доирасидаги таълим жараёни Япониянинг 12 нафар етакчи экспертлари томонидан олиб борилади. Хусусан, Ямагата университети Тадбиркорлик таълими ва тадқиқот маркази директори, профессор Тадаши Онодера ҳам бевосита машғулотлар олиб бормоқда.

Ушбу лойиҳа ўз ичига 60 соатлик таълим: маърузалар, амалий машғулотлар, жамоавий иш ва онлайн дарсларни ўз ичига олади. Бунда асосий йўналишлар: тадбиркорлик тафаккури, ижтимоий инновациялар, бизнес-моделлар ишлаб чиқиш, ҳудудий муаммоларни ечишдан иборат.

Яна бир аҳамиятли томони, тингловчилар япон экспертлари билан экология, рақамли трансформация (DX), саноат ва инфратузилмани ривожлантириш ҳамда кадрлар тайёрлаш бўйича кейс-стадилар устида бирга ишлаш имконига эгалар. Олинган билимлар эса, Қорақалпоғистондаги долзарб муаммоларни ечишга қаратилган аниқ бизнес-лойиҳа ишлаб чиқиш асосида амалий машғулотлар орқали мустаҳкамланади.

Таълим дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

 • Kaizen (кайдзен) — доимий такомиллашув фалсафаси.

 • Lean Management (бережливое управление) — ресурсларни тежаш ва самарали ишлаш усули.

 • Ikigai (икигай) — шахсий ва касбий мақсадни топиш, ҳаётий мувозанат.

 • Kanban (канбан) — замонавий лойиҳаларни бошқариш тизими.

 • Япон компаниялари тажрибаси (Case study) — кичик бизнес орқали ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ечиш намунаси.

 • Ижтимоий тадбиркорлик ва “коллектив таъсир” — даромад билан бирга ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал қилиш.

 • Digital Transformation (DX) — кичик бизнесни рақамли технологиялар билан ривожлантириш.

 • Green Business & Sustainable Agriculture — экологик бизнес-моделлар ва органик қишлоқ хўжалиги.

Энг асосийси, уч кунлик машғулотлар орқали Ўзбекистонда биринчи миллий менторлар тармоғини шакллантириш, ёшлар стартаплари ва ҳудудий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муаммоларни бизнес орқали ҳал этишга Япон тажрибасини жорий қилиш ҳамда келгусида ташкил этиладиган Ўзбекистон-Япония Олий бизнес мактаби учун асос яратишга эришиш мақсад қилинган.

Бир сўз билан айтганда, Қорақалпоғистондаги халқаро менторлар таълими – бу янги авлод етакчиларини тайёрлаш сари муҳим қадам бўлиб, улар нафақат бизнес қиладилар, балки инновациялар орқали ижтимоий муаммоларни ҳал этадилар.

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташаббуси билан амалга оширилаётган дастурнинг якуний тақдимоти 2026 йил февралида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.“U-HOPE” дастури доирасидаги навбатдаги ўқув машғулотлари бошланди

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташаббуси билан амалга оширилаётган дастурнинг якуний тақдимоти 2026 йил февралида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар