Kun.uz журналисти: "Ижтимоий тармоқларни блоклаган 5 та шахс жамоавий йил одамлари"

03.01.2022 12:01

Kun.uz журналисти Фаррух Абсаттаров "Йил танлови - 2021" даги "Энг намунали вазирлик", "Яхши ишламаган вазирлик" ва "Йил одами" номинациялари бўйича фикрларини айтиб ўтди.

Фаррух Абсаттаровнинг жавоблари:

1. 2021 йилнинг "Энг намунали вазирлиги" — Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги.

"Мен, асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ишлайман. Менинг фикримча,  Ички ва Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати анча яхши ишлади. Ташқи ишлар вазирлиги шу вақтгача жуда ҳам ёпиқ бўлишига қарамасдан, ҳозир анча-мунча тадбирларига ҳозир очиқ. Журналистларга изоҳ беришни бошлади. Албатта, халқаро муносабатларда нозик бўлган дипломатик масалаларда жим бўлишади. Баъзан вазирликнинг фаолиятига бевосита алоқадор бўлган масалаларга ҳам изоҳ беришмайди. Ички ишлар эса деярли ҳар бир сўровимизга жавоб беради.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар матбуот хизматларига хос бўлган битта ҳолат бор, бирон-бир воқеа-ҳодиса юз берди. Бу бўйича ўрганиш ишлари бошланади. Лекин бунинг натижаси кўп ҳолатда очиқ қолдирилади. Унинг иши судга оширилдими, маъмурий жавобгарлик белгиландими шу нарса кўпинча айтилмай қолиб кетади", дея айтиб ўтди журналист.

2. 2021 йилда яхши ишламаган вазирлик саволига жавобни очиқ қолдиришини сўраб қолди Фаррух Абсаттaров.

3. 2021 йил "Йил одами" - Ижтимоий тармоқларни блоклаган 5 та шахс.

“Мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий воқеанинг сабабчиси бўлиши керак бу инсон ёки жудаям катта бир негатив воқеага сабаб бўлган инсон бўлиши мумкин. Шу сабабли, менинг фикримча, негативроқ бир воқеага сабаб бўлган инсон сифатида Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларни блокланишига тўғридан-тўғри сабабчи бўлган бешала инсонни ҳам айтиб беришим мумкин. Масалан, қонунни қабул қилган, қабул қилишда асосий ташаббускор бўлган Илҳом Абдуллаев. Ундан кейин ижтимоий тармоқларни блоклаган Ғолибшер Зияев, Давлат персоналлаштириш маркази, АКТ вазирлиги, Бош вазир ўринбосари. Шу одамлар менимча “Йил одамлари” бўлди. Чунки уларнинг қилаётган ишлари абсурдлиги ҳақида жудаям кўп мақолалар ёзилди. Кенг жамоатчилик ёзди бу нарсани. 21 асрга келиб булар Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларни блоклаб қўйиши бу ҳеч қанақа бир изоҳ беришга арзийдиган ҳолат эмасда. Буларнинг ҳаммаси жамоавий йил одамлари", дея фикрини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбеистон журналистлари ва блогерлари томонидан 2021 йилда энг фаол ишлаган вазирликлар, ҳокимликлар, давлат ва жамаот ташкилотлари сараланмоқда. Шунингдек, анънавий тарзда “ЙИЛ ОДАМИ” ҳам аниқланади. Танлов натижалари яқин кунларда катта тантанада эълон қилтинади.

Мавзуга оид мақолалар:

1. "Йил танлови – 2021": Азиз Абдуҳакимов ўз вазирлигини "Энг яхши вазирлик" дея эътироф этмади

2. Озодбек Назарбеков: "Йилнинг энг намунали вилоят ҳокими" – Андижон вилоят ҳокими

3. 2020 йилнинг «Йил одами» Расул Кушербаев 2021 йилда "Йил одами" дея кимни танлади?

4. Шерзодхон Қудратхўжа "Йилнинг энг намунали вазирлиги"га камтар вазирлик номини тавсия қилди

5. Kun.uz журналистлари танлаган "Энг ёмон ва энг фаол вазир"лар ким?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар