2020 йилнинг «Йил одами» Расул Кушербаев 2021 йилда "Йил одами" дея кимни танлади?

30.12.2021 14:23

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати, 2020 йилнинг «Йил одами» Расул Кушербаев 2021 йил учун ўз «Йил одами» сифатида блогер, иқтисодчи Отабек Бакировни эътироф этди.

Аммо Rost24.uz сайти кўрсатган номзодлар орасидан Дониёр Ғаниевни энг муносиби деб билишини айтди.

«Албатта, булар орасидан энг яхши танийдиганим Дониёр Ғаниев. У билан яқиндан ишлаймиз ва у «Йил одами» бўлишга лойиқ инсон. Шахсан мен шундай деб ҳисоблайман. Лекин ҳозир Дониёрни айтсам, бу депутат ўзининг ҳамкасбига ён босяпти, деган фикр бўлиши мумкин.

Шу сабабли ҳар бир одамнинг йил давомида ўзи кашф қилган одами бўлиши мумкин. Менинг ҳам бу йил ўзим учун кашф қилган одамим бу Бакиро канали асосчиси, блогер, иқтисодчи Отабек Бакировни айтган бўлардим. Бу кишидан менга йўл кўрсатадиган ғоялар, хоҳишлар борлигини кўрганим учун ўзим ҳам кўп нарса оламан. Мен шахсан шунақа деб ҳисоблайман».

Шунингдек, депутат Кушербаев «Энг намунали вазирлик» номинацияси бўйича ҳам ўз таклифини билдирди.

«Мудофаа вазирлиги бўлса керак деб ўйлайман. Ҳарқалай ушбу вазирликда бирор бир ёмон, салбий томонлама қанақадир ҳаракатларни кўрмадик. Қолган вазирлик ва идораларда у ёки бу даражада қанақадир хатолар ёки камчиликлар бўлганини кўрдик. Шунинг учун менимча Мудофаа вазирлиги яхши ишлаган бўлса керак. Мен шахсан уларнинг фаолиятига боғлиқ ҳеч қандай салбий фикр эшитганим йўқ».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон журналистлари томонидан 2021 йил давомида энг фаол ишлаган, вазирлар, ҳокимлар, депутатлар, йил давомида жамият ривожига хисса қўшган шахслар сараланмоқда. Йил якуни бўйича, катта тантанада Ўзбекистон журналистлари ва блогерлари эътироф этганлар эълон қилинади! 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар