Озодбек Назарбеков: "Йилнинг энг намунали вилоят ҳокими" – Андижон вилоят ҳокими

30.12.2021 14:05

Маданият вазири ўз жавобини сайлов жараёнлари билан боғлаб, "Йил одами" сифатида шубҳасиз, Президент Шавкат Мирзиёев бу ўринга муносиб эканлигини айтиб ўтди.

Rost24.uz сайти кўрсатган номзодлар орасидан эса “Юрак амри” лойиҳаси муаллифи Сардор Раҳимхонни кўрсатди.

Ўз танловини изоҳлар экан бугунги кунда ижтимоий йўналишда халқимизнинг муҳтож қатламига меҳр кўрсатувчиларини жамлаб, жудаям катта ижтимоий ҳаракатга айланганини қўшимча қилди.

“Лекин бари бир ўз фикримда қоламан. Чунки Сайлов жараёнларини бу билан таққослаб бўлмайди. Юқоридаги каби ислоҳотлар ҳар йили ҳам бўлади, лекин Сайловдек асрларга татигулик, ҳар бир фуқаронинг тақдирини ўз ичига олган жараёндек эмас. Глобал нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, бари бир мен ўз фикримда қоламан. 2021 йилнинг “ЙИЛ ОДАМИ” бу – Шавкат Мирзиёев!”

Маданият вазири "Йилнинг медиа лидери"ни айтар экан бу саволга жавоб бериш бироз қийинлигини ҳам илова қилди. Бунга сабаб вазирликнинг Rost24.uz сайти кўрсатган номзодларнинг ҳаммаси билан ҳамкорликда ишлашидир.

“Агар шахслар билан ҳамкорлик нуқтаи назаридан, шахсан менинг ҳамкорлигим, умуман ислоҳотлар, бугунги медиа олами билан ҳамкорлигимиз нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, табиийки, Шерзодхон Қудратхўжа”.

Озодбек Назарбеков 2021 йилнинг энг фаол вилоят ҳокимини танлашда ҳам Маданият соҳасида йирик ислоҳот қила олган ҳокимни танлади.

“Мақтаниб айтишим мумкинки Андижон вилоят ҳокими Андижон вилоятида “симфоник оркестр” ташкил қилди. Бу жуда қийин нарса. Чунки Пойтахтда атиги иккитагина “симфоник оркестр” фаолият юритмоқда. Бошқа вилоятларнинг биронтасида “симфоник оркестр” ташкил этилмаган. Андижон вилояти биринчилардан бўлиб ўзи ташаббус қилиб, бундай оркестр ташкил қилганининг ўзи бизнинг соҳамиз учун жуда катта янгилик. Биз учун кўмак бу. Эртага битта “симфоник оркестр” юзлаб, минглаб созандаларнинг тарбияланишида асос вазифасини бажаради. Шу вилоятда шу соҳанинг ривожланишига сабаб бўлади. Чунки база бор”.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.01.2022 00:50
🙆
01.01.2022 20:07
Рус шоир Крыловнинг "Ҳуроз ва қаққу" баснянси қўриинг -ўхшайди!
31.12.2021 13:21
Пахта к,уйиш буйича йил одами деган танловда шубхасиз Озодбек Назарбеков голиб булди,
31.12.2021 05:14
Tanish bilishlik shetda ham Ozodbek Andijondanda katdan rivojlanish buladi