"Йил танлови – 2021": Азиз Абдуҳакимов ўз вазирлигини "Энг яхши вазирлик" дея эътироф этмади

28.12.2021 17:57

"Йил танлови – 2021" бўйича Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўз фикрларини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари ва Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов "Йилнинг энг яхши вазирлиги", "Энг намунали ҳудуд" ва "Йил одами" номинациялари бўйича ўз номзодларини айтди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов:

1. "Йил одами" - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.

"Менимча, бу шубҳасиз. Авваламбор, бу йил яхши биламиз, Республикамиз бўйича жуда катта ўзгаришлар бўляпти. Албатта, мен ўйлашимча, ҳурматли Президентимиз тан олинса тўғрироқ бўлади. Нимагаки, яхши биламиз, Президент сайловлари бўлиб ўтди. Барча аҳоли қатлами томонидан Ўзбекистонда бўлаётган ислоҳотлар тан олинди, қўллаб қувватланди. ҳеч қанақа шубҳа бўлиши мумкин эмас", – деди Туризм ва спорт вазири.

2. "Энг намунали вазирлик" - Адлия вазирлиги.

"Энг яхши вазирлик, мен ўйлашимча, буни танлаш бир мунча қийин бўлсада, лекин менимча Адлия вазирлиги. Ҳақиқатдан ҳам жуда катта ишларни амалга оширмоқда. Улар, биласизми, аҳолимизга қулай бўлган давлат хизматлар марказларини ташкил этганлиги, умуман олганда улар томондан қонунчиликка киритилган ўзгаришлар, одамлар ҳаётини енгиллаштириш, умуман шу давлат билан аҳоли мулоқотини енгиллаштириш нуқтаи назардан, бюрократиянинг турли кўринишларини бартараф этишда жуда катта ишларни амалга оширмоқда".

3. 2021 йилнинг "Энг намунали ҳудуди" - Самарқанд вилояти.

"Энг яхши вилоят мен ўйлашимча, одамларнинг розилигидан келиб чиқадиган бўлсак, Самарқанд вилояти. Самарқандда жуда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Самарқанд шаҳрида, бевосита туманларида ва умуман олганда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳам жудаям катта ишларни амалга оширмоқда", – дея Азиз Абдуҳакимов ўз фикрларини якунлади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар