Байрам ўтди, ўзбек адиби Ғафур Ғулом номи кўчага улоқтирилди

25.10.2022 12:01

Халқ мулки бўлган истироҳат боғидан ўзбек адиби Ғафур Ғулом номи юлиб ташланиб, энди у "Dream Park" деб аталади.

Йилда бир марта, бир кунгина эсланадиган “Ўзбек тили” байрами ўтди. Энди истаганча, уни яна топташимиз мумкин. 

  1. Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти
  2.  Маънавият ва маърифат маркази
  3.  Олий Мажлис Сенати
  4.  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари
  5.  Тошкент шаҳар ҳокимлиги…


Бюджет маблағларидан молиялаштирилаётган яна қатор ташкилотлар бу борада ҳозирча лом-мим деган эмас. Давлат тили бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказувчи ташкилотлар кўп-ку, аммо бирортаси ўзининг кескин позициясини намоён эта олаётгани йўқ. Орада неча йиллик тарихий номни сақлаб келаётган истироҳат боғининг номи шунчаки супириб ташланмоқда.

Куни кеча катта-кичик анжуманлар ўтказиб, тилимизни минг мақомда мақтадик, шеърлар айтдик, амалдорлар махсус буйруқлар бериб адабий кечалар, шеърхонлигу ваъзхонлик авжида бўлган тадбирлар ўтказилишини таъминладилар. Ҳозир эса, халқ тилида ҳамон «Мирзо Улуғбек» деб аталувчи, кейинчалик ўғли амалдор бўлгани учунми, номи Ғафур Ғулом шарафига ўзгартирилган боғ ажнабий тилдаги сўзлар билан атала бошлади. Тадбиркор эса хорижда компания очгани билан асли ўзбек.

Rost24.uz сайтида қайта-қайта ёритилган, салкам 4 йилдан буён таъмирланишда бўлган Ғафур Ғулом боғи ва ниҳоят қайта очилиши хабар қилинди. Боғ энди "Dream Park" номи остида иш бошлайди. Бу хабар боғ очилишини узоқ кутган аҳолини ҳам, сенатор ва журналистларни ҳам хурсанд қилди, боғдаги хизматлар кўп йиллик кутишларни оқлайди, деган умиддамиз.

Маълум қилинишича, ҳозирда боғнинг тест режимида (ёпиқ ҳолатда)ги фаолияти синаб кўрилмоқда. Ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда. Тозалаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Боғни қайта очишга ниҳоятда катта маблағ ва куч сарфлангани таъкидланмоқда, ҳозирча боғга кириш илгаригидек текин бўладими ёки «Ташкент сити»дагига ўхшаб ҳар қадам пуллик бўладими, бу ҳақда хабар берилмаган. Давлат тилига эътибор қаратишга ҳаракат қилинаётган бир пайтда боғнинг номи учун нега ажнабий сўзлар танлангани ҳам номаълум, ҳарқалай бунга сабаб инвесторнинг «хорижий» эканлигида бўлса керак.

Шунингдек, аттракционлар ҳам тўлиқ хориждан келтирилгани қайта қайта айтилмоқда, бу нархлар борасида бироз хавотир уйғотса ҳам, ҳарқалай боғнинг очилиши ҳақидаги хабар аҳолини хурсанд қилиши аниқ.

Боғ ҳақидаги мақолалар:

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: БОҒ ҲАЛИ ОЧИЛМАГАН! Фақат тест режимида ишлатиб, суратларини тарқатишди. Бироқ кўриб турганингиздек, “Боғ очилди”, деган хабар ҳам ёлғон бўлиб чиқаётганга ўхшайди. Бу ҳақда яна сайтимизда хабар эълон қиламиз.    

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.11.2022 12:11
G'ururi yo'q millatdan ko'p narsa kytsa bo'ladi.
26.10.2022 17:39
Абдулла Қодирийнинг "Меҳробдан чаён" романидаги Худоёрхоннинг сўзлари эсимга тушди; "Энанг арапға текканғма"
25.10.2022 19:38
G`ofur g`ulom nomi olingani rost bo`sin, Abdulla Qodiriyni yo`q qilgan o`zbek xalqining dushmani ediku
25.10.2022 19:35
Bu tovuqmiya rahbarlar prezidentning "òģri bòl, -insofli bòl "deb aytgan gapidan andaza olib ish kòryapti shekilli, shu xòjasizlik, egasizlik davom etarkan 3-4 yilda AZIZ ÒZBEKISTONIMIZ ònglab bòlmas holatga tushib qolishi aniq Bir tomondan arabparastlik tarģib qilinmoqda,yurt taģdiri hech kimni qiziqtirmayapti, ozodlik,erkinlikning qadriga etaylik, OZODLIK yòlida tòkilgan bobolarimiz qonlari haqqi hurmati uchun.Iymoni but odamgina vatanini sevadi!!!