Ғафур Ғулом боғига қачон ёз келади?

10.06.2022 14:45

Уч йилдан ортиқ вақтдан бери атрофидаги можароларга жимлик билан «жавоб бериб» келаётган Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи шу йил ёзда ишга туширилиши ваъда қилинган эди. Ёзнинг биринчи ойи ўтиб бормоқда, боғ очилишидан ҳамон дарак йўқ.

Болаларни ҳимоя қилиш куни ўтди, кўплаб ота-оналар тўсатдан кўтарилиб кетган нархлар туфайли фарзандларини боғ ва сайлгоҳларга олиб бора олишмаганини айтишади. Шундай пайтда Тошкентдаги кўпчилик аҳоли учун қулай бўлган истироҳат боғининг эшиклари берклигича қолди.

Сайтимизда мазкур боғ ҳақида бир нечта мақола ва материаллар чоп этилди, сенаторлар боғга шахсан бориб ўрганиб, саволларга жавоб беришларини таъкидлашди.

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев Сенат аъзолари «Ғафур Ғулом» боғини жойига чиқиб ўргангунига қадар, 2021 йил тугаб қолганини, шунинг учун улар боғни ўрганишга улгура олишмагани ва бу иш эндиликда кун тартибига қўйилишини айтган эди. Наҳотки 2022 йил ҳам тугаб қолса? Ахир унинг ҳам 6-ойи ўтиб бормоқда. 

Боғ директорининг ўринбосари Зафар Мирзаулуғовнинг февраль ойида берган ваъдасига кўра, боғ шу ёзда қуриб тугатилиши керак эди. Балки ёз уч ойлигини назарда тутишгандир?

Бир миллион долларлик дейилган аттракцион эса узоқлардан кўриниб, аввалгидек савлат тўкиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ғафур Ғулом боғи 2019 йил 9 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг Ф-670 сон фармойиши ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 15 августдаги 1126-сон фармойиши асосида BMP Smart Decision’га 49 йилга ижарага берилган. Компания инвестицион мажбуриятлари доирасида боғни жаҳон стандартларига жавоб берадиган қилиб қайта таъмирлаши, эскирган аттракционларни янгисига алмаштириши белгиланган эди. Бу компания 2019 йил 13 февраль куни устав фонди бор йўғи 1000 сингапур доллари (729 доллар атрофида) билан рўйхатдан ўтказилган. 

Ғафур Ғулом боғи ҳақида сайтимизда чоп этилган мақолалар:

Ғафур Ғулом боғи масаласи Сенатда кўтарилганига бир ярим ой бўлди. Мутасаддилар ҳамон аввалгидек жим

Сенаторлар «Ғафур Ғулом» боғини «қуритиб», «Давлат тили тўғрисида»ги қонунни йиғлатди

Ортиқхўжаевнинг унутган ваъдасини эслатамиз: Ғафур Ғулом боғи халқники эмасмиди? 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
14.06.2022 02:09
Хабба...!
13.06.2022 15:49
afsuz
11.06.2022 14:31
О ёз, о ёз, сен бўлсанг қандай соз (ЎЗша машҳур Кеша)
10.06.2022 21:40
Ҳабба!...
10.06.2022 20:29
Июнда очилади дейишганди. Мана июнь ҳам келди. Қачон очилади. Тошкент шаҳар ҳокимияти масъулларинега жим?