Сенаторлар энди ўйлаб иш қилинишини маълум қилди

20.12.2021 15:07

Журналистлар саволига катта матбуот анжуманида бирорта сенатор аниқ ва лўнда жавоб қайтармади.

17 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигида Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси якуни бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида сенаторлар журналистлар томонидан саволга тутилди.

Янги Ўзбекистон сиёсати ва ижтимоий ҳаётида туб ислоҳотлар бошланганига беш йилдан ошди. Сенаторлар эса асл вазифасини қандай эканини ҳали-ҳануз англаб етмаётган кўринади. 30 миллиондан ортиқ халқ маъсулияти бўйнида турган сенаторлар "назоратга оламиз", "тизимли равишда ўрганиб чиқамиз" деган доимий жавоблардан бошқасини айтиша олмаяпти.

Ажабланарлиси, Сенаторлар Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Ж.Ортиқхўжаевнинг ўзбошимчаликларини “эндиликда ўйлаб иш қилиниши назоратга олиниши”ни хотиржам жамоатчиликка маълум қилишди.

Олий Мажлис сенаторлари, хусусан, Бахтиёр Сайфуллаев эса сенаторларнинг энди халқни ўйлаб иш қилишини маълум қилмоқда. 

Журналистларнинг Тошкентдаги "Қўйлиқ" бозори масаласи, халқ мулки бўлган Ғафур Ғулом истироҳат боғининг инвесторга берилиши оқибатлари бўйича берилган саволларга бирон бир сенатор аниқ ва лўнда жавоб қила олмади. Энг ачинарлиси, аламлиси сенатор Бахтиёр Сайфуллаев эндиликда бу иш сенаторлар томонидан ўрганиб чиқилиб, Тошкент шаҳар ҳокимияти объектларни инвесторларга беришда ўйлаб иш қилиши назоратга олинишини билдирди.

Демак, шу вақтгача ўйлаб иш қилинмаганми? Ўйламасдан қилинган ишлар ҳақини халқ тўлайдими?

Сенаторлар Тошкент шаҳри ҳокимиятининг ўйламасдан қилган қарорини нега аввалроқ муҳокама қилмаган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.12.2021 11:37
Президентликка номзоди куйилган, демакки, давлатни бошкаришга лаекати бор, деб тушунилган опа носвой билан пиво масаласини катта муаммо деб кутаргандан кейин... бошкалардан яна нимани кутиш мумкин?! Эшакни шамол учирса, эчкини осмонда кур, деган макол булармиди....Бор экан такдирда....шундай депутатлау сенаторлар билан ишлаш ва яшаш.