Мамлакатда сўнги йилларда экологик таназзул ортса ортдики, ижобий ҳолат кузатилмади.
Дарахтларнинг аёвсиз кесилиши, кўкаламзорларнинг чўлланиши, дарё ўзанлари ва қирғоқ бўйларига етказилаётган жиддий зарар, ичимлик сувининг йилдан-йилга камайиш эҳтимоли ортаётгани каби кўплаб муаммоларни юмшатишга Экология қўмитаси аниқ чора-тадбирни ҳали ишлаб чиқмаган.
Юртимизнинг айрим шаҳарлари, хусусан, пойтахт Тошкент шаҳрининг ўзи ҳам дунёда ҳавоси энг ифлосланадиган ҳудудлар қаторида саналмоқда. Аммо, одатий тадбирбозлик ва бир иккита майда ишларни кўрсатмаганда экология мутасаддилари ҳозирча Ўзбекистон табиатини, фауна ва флорасини асраш йўналишида арзирли ислоҳотлар қила олгани йўқ.
Бу ҳолатлардан хулоса қилган жамоатчилик фаоллари “Ўзбекистонда экологик вазият соат сайин аянчли ҳолатга келаяпти”, демоқда. “Кўчага чиқсанг қум-чанг бўронлар, ҳаво ифлосланган, сув ва ерни шўраланиши... Буларнинг оқибатида инсонларда пайдо бўлаётган турли касалликлар. Дарахтлар ва “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни қирғини... Бу муаммоларни ўйлаб, бу кетишда Ўзбекистонда яшашни ҳам, нафас олишни ҳам имкони бўлмай қолса керак”.
Бироқ, шундай ҳолатда ҳам Экология қўмитаси мутасаддиларининг Кисловодск курортидаги Ўзбекистон санаториясида дам олишга кетаётгани ҳақидаги хабарларнинг пайдо бўлиши ўзи ажабланарли.
Тармоқларда айтилишича, Бош вазир топшириғига асосан дам олиш, даволаниш ва энг асосийси билим олиш-малака ошириш учун энг баҳаво Кавказ тоғларида жойлашган Кисловодск шаҳридаги “Ўзбекистон” сиҳатгоҳига кетишмоқда.
Йил давомида 11 нафар эколог-чиновник бор-йўғи 275 млн сўмга сўлим гўшада дам олиб келишади. Киши бошига 25 млн. сўмдан тушади.
Сайтимизда мавзуга оид бир қанча материаллар эълон қилинган:
— Экология қўмитасига кўра, дарахт кесиш 55 фоизга қисқарган. Сиз бунга ишонасизми?
— «Mercedes», «Тoyota 200», «E-bora” ва «Volkswagen ID-6» — Экоқўмита раиси Н.Обломуродов хизматида