Экология қўмитасига кўра, дарахт кесиш 55 фоизга қисқарган. Сиз бунга ишонасизми?

11.10.2022 17:57

Ҳар куни ижтимоий тармоқлар орқали қайсидир ҳудудда дарахт кесилиш ҳолатлари ҳақида хабарларга дуч келяпмиз. Аммо расмийлар аввалги йилларга нисбатан дарахт кесиш ҳолатлари 55 фоизга камайганини иддао қилишмоқда. Бу ҳақда АОКА да кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида Экологик қўмита раисининг ўринбосари Исломбек Боқижонов маълум қилди.

 Рост24 мухбирининг бу борадаги саволига жавоб берган қўмита раиси ўринбосарининг айтишича, "айнан дарахт кесилиш ҳолатлари юзасидан экологик қўмитанинг ички сайтида ҳар кунлик статистика юритилади. Ушбу ҳолатларни олдини олиш учун ишонч телефонлари ҳамда мурожаат ботлари ишга тушган. Аҳоли ҳам дарахт кесилиш ҳолатларига бефарқ эмас. Лекин аввалги йилларга нисбатан бу йил дарахт кесилиш ҳолатлари 55 фоизга камайди".

Қўмита раисининг ўринбосари ишонч телефони рақамини эслолмади. Ҳар куни мурожаат бўлсаю, ишонч телефони эсда бўлмаса, демак мурожаатлар, статистикаларда ҳам ёлғон борми?

Бугун Давлат экология қўмитасида бўлиб ўтган йигилишда Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари И.Боқижоновнинг ишдан олингани айтилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
12.10.2022 00:49
Мен ишонаман. Чунки кесадиган дарахтни узи колмаган.