“Бизнесни ривожлантириш банки” 132 мингдан ортиқ фуқарони тадбиркорликка жалб қилди

24.10.2025 16:24

Бу ҳақда банк томонидан “Маҳаллабай ишлаш тизими: натижалар ва режалар” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.


Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий этилган маҳаллабай ишлашнинг янгича тизими аҳолини даромадли қилиш ва уларни бизнесга жалб этишда муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.  



Айни пайтда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБга бириктирилган 614 та маҳаллада 232 та маҳалла банкири ва 614 та ёрдамчи агент фаолият олиб бормоқда. Уларнинг маҳаллалардаги бизнес имкониятларни ўрганиш, аҳоли ғояларини лойиҳаларга айлантириш, молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда бизнесга жалб этиш бўйича фаолияти натижасида ҳисобот даврида 214 минг нафардан ортиқ аҳоли даромадли меҳнат билан таъминланди.



Жорий йилнинг 9 ойи давомида банк томонидан 73 минг 562 нафар аҳолини доимий ишга жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 81 минг 871 нафарга ёки 111 фоизга ижроси таъминланди.



Шу билан бирга 132 минг 137 нафар аҳоли тадбиркорликка жалб қилинди ва бу борадаги режа кўрсаткичлари 116 фоизга бажарилди.



Ўтган даврда тадбиркорлик субъектлари билан жами 1 026 та учрашув ўтказилди. Уларда келиб тушган 4 минг 282 та мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши натижасида 5 515 та янги иш ўрни яратилди.



Шунингдек, банкка бириктирилган маҳаллаларда жами 22 минг 78 та микролойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида  45 минг 497 нафар иш ўрни яратилди.

Анжуманда қайд этилишича, банкга бириктирилган маҳаллаларда кичик ва ўрта бизнес йўналишида 3 трлн 484 млрд 200 млн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

 “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс  дастури  доирасида эса 541 млрд 900 млн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди ва режа-кўрсаткичлар 123 фоизга бажарилди.

“Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 243 млрд. 500 млн. сўм,  “Маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида 796 млрд. 300 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Матбуот анжуманида банк масъуллари “Бизнесни ривожлантириш банки” келгусида ҳам аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бизнес лойиҳаларни молиялаштириш, замонавий хизматларни кўрсатиш орқали халқимиз ва мижозлар ишончини қозонишга интилишини билдирдилар. 
 
 
 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар