500 минг сўм олган шифокорга ҳам, 10 минг доллар олган ҳокимга ҳам 5 йил жазо. НИМА УЧУН?

05.02.2022 16:56

ЁХУД Адолат мансабга қараб таъминланадими?

500 минг сўм пора олган шифокорга ҳам, 10 минг доллар пора олган "зам" ҳокимга ҳам 5 йил қамоқ жазоси.

Бундай вазиятларда судялар томонидан адолатли иш тутилмоқдами?

Rost24.uz мухбири ушбу вазият бўйича савол билан Олий суд раиси ўринбосарига юзланди.

Жорий йил 14 январда Қашқадарё вилояти Касби туманида 500 минг сўм пора олган туман тиббиёт бирлашмаси ўринбосари 5 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақидаги хабарлар Олий суднинг расмий каналида эълон қилинган эди. Бу воқеа ижтимоий тармоқларда кенг шов-шувга сабаб бўлган. Чунки Қўқон шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Н 10 минг доллар пора олгани учун ҳам 5 йил муддатга қамоқ жазоси берилганлиги ва бу икки воқеа бир-бирини бутунлай инкор қилаётгани барчанинг эътиборига тушганди.

Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

“Менга раис ўринбосари бўлиб туриб мени қийнайдиган нарса шуки, қайси иш ҳақида гап кетётганини билмай туриб, мен жавоб беришим қийин. Ўша врач ҳақида ҳам ва ҳоким ўринбосари ҳақида ҳам. У ишни ман қўлимга олиб, ўзим шахсан кўриб чиқсамгина фикримни айтишим мумкин. 
У ишни мен кўриб чиқишим учун, у иш барча инстанциялардан ўтиши керак бўлади. Биринчи аппелация, кассация босқичи. Ана ундан кейин ҳам эътироз бўлса, такрорий кассация берилса, Олий суд раисининг ўринбосари сифатида суд қонунийлигига баҳо беришим мумкин.

Mен сизни саволингизга жавоб беришдан бўйин товламоқчи эмасман, тўғри тушунинг фақат. Авваламбор бу ишни ман танишмасдан туриб “Нима учун?” деган саволга жавоб бера олмайман. Энди жиноят ишида ҳар хил ҳолат бўлиши мумкин. Оғирлаштирувчи, енгиллаштирувчи, жазо тайинлашда инобатга олинадиган ва олинмайдиган ҳолатлар бўлади. 210-модда бор, 168-модда бор фирибгарлик йўли билан оғдириш ҳолатлари бўлишими мумкин. Шунинг учун, бу ишни биз ўрганандан кейин жавоб беришимиз мумкин”, дея сўзини якунлади Олий суд раиси ўринбосари.

Олий суд раиси Икром Муслимов таъкидлагандек, қайсидир ишни билмасдан туриб унга фикр билдиролмайдиган ҳолатлар бўлиши мумкин, албатта, биз буни инкор қилмаймиз. Лекин бундай ҳолат оддий фуқаролар учун тушунарсиз. Шунинг учун мана шундай парадокс вазиятлардаги моддаларни ёки маълумотларни аҳолига тушунтириш керак. “Амалдорлар қанча олса ҳам майли, оддий ишчилар 100 сўм олса ҳам кўринади”, қабилидаги вазият бўлмаяптими?

Биз, Олий суд ушбу саволга бериладиган расмий жавобини яқин вақт ичида эълон қилишидан умидвормиз.

***

Мавзуга оид мақолалар: 

1. Олий суддагилар қонунга бўйсунмайдими?
2. Олий суд раисининг хизмат машинаси автоҳалокатга учради
3. Олий суд томонидан 120 нафар босмачиликда айбланган аждодларимиз оқланди
4. Ўзбекистон Олий суди оқлаган 115 нафар ватандош номи тўлиқ эълон қилинди
5. “Олий судга эътироз: Нега 30 йилдан буён миллатимиз қаҳрамонларини оқламаяпсиз?”
6. Миллатимиз қаҳрамонлари оқланадими? Rost24.uz кўтарган масалага Олий суд муносабат билдирди
7. “Олий суд Ўзбекистоннинг қатағон ва пахта иши қурбонларини оқламоқчи”

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
06.02.2022 18:13
Умуман олганда “пора”ни катта кичиги бўлмайди. Шифокорларни таъмагирлик қилиши эса энг аянчли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Адашмасам, ўшанда ёш болага ногиронлик белгилаш учун пул сўралган. Ўша бола ростдан ногирондир, алоҳида парваришга мухтождир. Ўшанинг оиласи учун 500 минг сўм пул катта пулдир, ер сотиб олмоқчи бўлганларга иқтисодий ҳолати билан таққослаганда. Судьяларни иш кўриши дахлсизлиги ҳам таъминланиши керак. Даъвогар ва жавобгар томон қарорга эътироз билдиришга ҳақли. Лекин, тўғри Қонун ҳамма учун бир хилда ишлаши керак.