Олий судга эътироз: Нега 30 йилдан буён миллатимиз қаҳрамонларини оқламаяпсиз?

04.05.2021 12:09

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Қатағон қурбонлари" давлат музейи томонидан миллатимиз фидойилари бўлган ватанпарвар боболаримизни оқлаш учун Олий судга таклиф киритилганига ҳам мана 5 ойдан ошди, аммо ҳали ҳамон натижа йўқ.

Бизнинг эркимиз учун курашиб, қароқчи ва босмачи номини олган, миллат хоини деб аталган зиёлиларимиз, ота-боболаримиз номи ҳамон оқланганча йўқ. Биз ҳақиқий босмачиларнинг (Туркистон ҳудудига ташқаридан бостириб келган) қизил байроғини кўтариб юрганимизда бизнинг ҳурлигимиз учун жон берган аждодларимиз номи қоралигича қолиб кетмоқда. 

Шу вақтгача Қирғизистон, Қозоғистон давлатида туркистонликлар миллат қаҳрамони сифатида тан олинган. Китоблар, фильмлар ишлаб чиқарилмоқда. Аммо, биз қизил байроқ кўтариш билан оввора бўлиб қолмаяпмизми? 

Босмачилар номини оқлаш, уларнинг қаҳрамонлигини очиқлаш қачон сиёсат даражасига олиб чиқилади? 

Ватан учун жон берган миллатдошлар номини поклаш, миллатимизнинг ўз қаддини тиклашига тили ва виждони учун курашишида туртки бўлмайдими? 

Бугунги кунда тарихда босмачилар, деб аталган ота-боболаримизга ҳукуматнинг сиёсий муносабати қандай? 

30 йилдан буён эътиқодимиз учун курашган аждодларимизни оқлашга бизга нима тўсқинлик қилиб келмоқда?


Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаев Совет иттифоқи ҳокимияти Туркистон эрки учун курашганларга босмачи, қароқчи номини бериб уларга жиноий тус бергани ҳақида гапиради. 

“Мустақилликка эришганимизга 30 йил тўлди, ҳукуматимиз босмачиларни нега ҳамон оқламади? Бутун дунё Шарқ Бонопарти, деб тан олган Иброҳимбекни биз ҳали оқлаганимиз йўқ”, дейди тарихчи Баҳром Ирзаев. 

Тўлиқ интервью билан қуйида танишинг.

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
06.05.2021 01:35
Жуда тугри фикрлар, бизни суд системаси ухлаб етибди, айтиб утилган шахсларни барчаси окланиши шарт
04.05.2021 20:56
Барака топинг