Хоразмдаги кўзбўямачилик ҳолатини депутатлар ҳам тасдиқлади

03.09.2021 12:22

Rost24.uz ахборот сайтига жорий йилнинг 26 август куни жойланган "Кўзбўямачилик: Президентни ва аҳолини алдаганлар" номли репортажга хоразмлик депутатлар ҳам муносабат билдиришди.

Унда Хоразм вилоят кенгаши депутати Мадраҳимбой Мадраҳимов ҳамда Урганч шаҳар кенгаши депутати Шавкат Ражапов 4 та 9 қаватли бино атрофини кўздан кечириб, аҳоли билан учрашиб қайтгани ҳақида фикр билдирилган. Дастлабки муаммо, яъни атроф-муҳитнинг ободонлаштириш "Урганч қурилиш бетон" МЧЖ зиммасида экани, бунинг учун мазкур МЧЖ га белгиланган 571 млн. 444 минг 024 сўм маблағнинг 85 фоизи берилганини маълум қилган.

Шунингдек, депутатлар сайтимиз томонидан санаб ўтилган муаммоларнинг барчасини тасдиқлаган ҳолда янги лифтларнинг бошқарув хонасини кўздан кечирганини, сим ва ускуналар техника хавфсизлигига мутлақо жавоб бермаслиги, бу каби сифатсиз лифтларга маблағ сарфлаётганларга ачиниб бюджет маблағларини исрофгарчилиги, деб баҳолашган. Депутатлар томонидан интернет ҳамда телефон линияларини ишга тушириш бўйича ҳам тегишли мутасаддиларга тавсиялар берилган.

Ушбу шаҳарчада яна 6 та 9 қаватли бинолар қад ростламоқда, депутатлар бу уйларнинг қурилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиб, аҳолига сифатли уйларда яшашлари учун бор имкониятларини ва салоҳиятларини ишга солиб, халққа кўмакчи бўлишини таъкидлашган.

Rost24.uz сайти мазкур муаммонинг қандай бартараф этилишини кузатишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз,  "Кўзбўямачилик: Президентни ва аҳолини алдаганлар" репортажимизда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида қурилган 9 қаватли уйларга Президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюргани, мазкур ҳолат давлат телеканалларида ёритилгани, аммо бугун мазкур кўпқаватли уй абгор аҳволда қолгани кўрсатилган эди. Шунингдек, репортажда Президент кириб кўрган хонадон шу кўпқаватли уйни қурган қурувчининг ўзиники экани маълум қилинганди. Кўзбўямачиликлар ҳақида репортаж ижтимоий тармоқларда кўплаб фикр мулоҳазалар билдирилди. Урганч шаҳар ҳокимлиги эса мазкур муаммоларни бартараф этиш учун ИШЧИ ГУРУҲ тузилганини хабар қилиб, кейинчалик олиб борилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилишини маълум қилган эди. 
 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.09.2021 20:08
Депутатлар доимгидек энг охири хабар топишибди