Rost24.uz да ёритилган “босмачи” аждодларимиз масаласи бугун Олий судда кўриб чиқилади. Улар оқланадими?

25.08.2021 15:54

Бугун, 25 август куни Олий судда ҳозирги кунга қадар оқланмаган бир гуруҳ шахсларга оид жиноят ишлари очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилади.

Rost24.uz ахборот-таҳлилий сайти томонидан мустақиллигимиз учун курашган, тарихда “босмачилар” номи билан қораланган ватанпарварларимиз номини оқлаш борасида бир нечта материал эълон қилинган эди.

1.  “Олий судга эътироз: Нега 30 йилдан буён миллатимиз қаҳрамонларини оқламаяпсиз?”

2.   Миллатимиз қаҳрамонлари оқланадими? Rost24.uz кўтарган масалага Олий суд муносабат билдирди

3.  “Олий суд Ўзбекистоннинг қатағон ва пахта иши қурбонларини оқламоқчи”


Ушбу материалларда тарихда “босмачилар” номи билан қораланган ватанпарварлар номини оқлаш, уларни миллатимиз қаҳрамони даражасига олиб чиқиш борасида Ўзбекистон Олий судига таклифлар билдирилганди. Бу борада олим, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаев билан босмачи тамғасини олган, аслида миллатпарвар бўлган аждодларимиз номлари ҳали ҳануз оқланмаётгани юзасидан суҳбат уюштирилган эди.

Жумладан, 

Босмачилар номини оқлаш, уларнинг қаҳрамонлигини очиқлаш қачон сиёсат даражасига олиб чиқилади? 
Ватан учун жон берган миллатдошлар номини поклаш, миллатимизнинг ўз қаддини тиклашига тили ва виждони учун курашишида туртки бўлмайдими? 
Бугунги кунда тарихда босмачилар, деб аталган ота-боболаримизга ҳукуматнинг сиёсий муносабати қандай? 
30 йилдан буён эътиқодимиз учун курашган аждодларимизни оқлашга бизга нима тўсқинлик қилиб келмоқда, каби саволлар ўртага ташланганди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
13.11.2021 02:56
Бу эзгу иш барча Ватан равнақи учун ёниб куядиган кишиларимизни қувонтиради. Мустамлака сиёсати туфайли очилмай ётган қанчадан қанча тарихнинг оқ доғлари бор. Шу йўлда заҳмат чакаётган шахсларни олқишлаймиз ва келгуси ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз. Улар мустамлакачилар очкўзлигини қурбони бўлишган . холос
27.08.2021 20:46
туғри фикрларнгга қўшиламан. Мустақиллигимизни ҳоҳлаган инсонлар ўша даврларда тилимизни ва динимизни,ўзлигимизни сақлаб қолиш учун "босмачи" номини олганлар, уларни энди оқлаш зарур
27.08.2021 11:10
Hurmatli "rost24.uz" tahririyati a'zolari. Mana shunday buyuk ishni-xalqimizning chin vatanparvarlari nomi oqlashni boshlab berganligingiz va nihoyasiga yetkazganingiz uchun Sizlarga katta RAHMAT!
27.08.2021 03:04
To'gri gap
26.08.2021 15:55
Ochil douning "yerning o'q tomiri bo'lsa, sug'urib olaman" degan polvonlari, uchib ketayotgan qushning "Qanotidan uraymi, ko'zidanmi?" degan burgutko'z merganlari bo'lgan ekan.
26.08.2021 15:31
Ochil dov haqida biladiganlar hozir Qo'ytoshda qolmagan, men bu haqda yoshligimda "qizil" O'zbekistonning "qip-qizil" tarixi kitobida o'qiganman.
26.08.2021 15:24
Hozirgi Jizzax vilyat G'allaorol tuman Qo'ytosh shaharchasi tog'larida Ochil dov ismli qo'rboshi o'z yigitlari bilan jang qilgan ekan, ammo uning tarixi o'rganilgan. Balki Siz eslagan Ochil nayman shu insondir.
26.08.2021 01:41
Ўша кунлари Зарафшон воҳасида Туркистон Миллий Бирлиги жамиятига қарашли жуда кўп жанговар қисмлар ва қўрбошилар ҳаракат қиларди: Очилбек найман – ўзбекларнинг қўштамғали уруғидан бўлиб, ўттиз саккиз ёшда, ниҳоятда жасур, ахлоқ-одобли, аввалдан ўйлаб иш юритадиган ҳалол бир инсон. Россия ва дунё сиёсати тўғрисидаги газеталарни ўқиб, фикр қилади. Даврон Очил деган ғайратли, ишнинг кўзини биладиган укаси ҳам ёнида эди. Баҳромбек Самарқанд ёнидаги Денов қишлоғидан, тожиклашган мўғулбарин уруғига мансуб эди. Ўрис тилини етарлича ўқиб, ёзадиган даражада яхши биларди. Очилбек билан бирга Бухоро амирининг амакиси Сайид Акрам тўра ёнида Ғузорда бирмунча вақт хизмат қилган. Иккови ҳам гуруҳларини Жамиятнинг буйруғи билан ташкил қилдилар. Очилбекнинг 1500 йигити бор эди. Ёнида Самарқанднинг энг билимли зиёлиларидан бири жамият Марказий қўмитаси аʼзоси Қори Комил юрарди. Унинг ёнида, шунингдек, Самарқанд вилояти қорақалпоқларидан Очил Тўқсабой ва Челак қишлоғидан уламолар наслидан Катта Махдум, Кичик Махдум деган обрўли кишилар юрарди. Баҳромбекка Самарқанд ёнидаги Паст қишлоқдан Ҳамроқулбек исмли бир киши ёрдамчи бўлди. У ҳам Очилбек сингари ориятли, жасур, ўқимишли, Самарқанд жадидларидан бўлган муаллим Шакурийнинг ўқувчиси бўлган. Кейинчалик Истанбулга келди, ҳозир Афғонистонда бўлса керак. Баҳромбек ёнида Самарқанд зиёлиларидан Ҳамроқулбек, Абдулҳамид, қори Маҳмуд ва озарбойжон Асадбейлар бор эди. Баҳромбек тожиклар ўртасида алоҳида ҳурматга сазовор эди.
25.08.2021 22:27
бу ватанимиз, миллатимиз ва келажагимиз учун мухим ахамият касб этадиган нарса. буни охирига етказиб, уларни ватан озодлиги учун курашишганлигини ва бу хакикатни ёритиш керак халкимиз ичида.
25.08.2021 21:43
Agar gumoningiz bo'lsa, Sh. Xolmirzayevning "Qora kamar" asarini o'qing (tomosha qiling).
25.08.2021 21:32
Ayrim zaharlar vaqt o'tishi bilan ta'sir qilarkan. "Bosmachi" ham ayrim katta avlod vakillari ongidagi zahar, ularga chochqa go'shtiga to'yib, aroqqa bo'kib, yo'l chetida ag'anab yotgan davrlarini "shirin tush"day qomsatadi. Alhazar.