Ўзбекистоннинг иккинчи одами нега сукут сақламоқда?

07.11.2022 11:12

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг “жим туриш” ёки “қўрқоқлик” дипломатияси ҳақида

Хабарингиз бор, Россия Федерал мажлиси Федерация кенгаши раиси, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоевани «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Сенатимиз раиси Россия ҳукуматининг мазкур мукофотини қабул қилиб олиш жараёнида орден учун миннатдорлик билдириб, жумладан, «Бу мен учун катта шараф. Россия президенти Владимир Путинга самимий миннатдорлик сўзларимни билдирмоқчиман ва ушбу орденни, албатта, оқлаймиз», деди. 

Танзила Норбоеванинг “албатта оқлаймиз”, деган фикрлари кенг жамоатчиликда норозилик кайфиятини уйғотди. Бироқ журналистлар ва жамоатчиликнинг “Нега шу сўзларни айтди”, мазмунидаги сўровларига қарамай Сенат раиси “айтган сўзлари” учун ҳозиргача на ўзи ва на Сенатдаги ваколатли шахслар ҳеч бир изоҳ, муносабат билдиргани йўқ.

Бу қўрқоқликми ёки жим туриш дипломатияси? 

Жамоатчилик томонидан Танзила Норбоеванинг ўзга давлат ҳукумати вакилидан мукофот олатуриб, “оқлаймиз” деган сўзларни айтиши Ўзбекистоннинг сувиренитети, дахсизлигига нисбатан ҳақорат сифатида қабул қилинмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 30-моддасига кўра, мансабдор шахслар фуқароларнинг манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан ахборот беришга мажбур. Аммо, Ўзбекистонда Президентдан кейинги иккинчи шахс бўлган сенатор Танзила Норбоева жамоатчилик талаби ва қатор оммавий ахборот воситалардаги танқидий чиқишларга қарамай “чурқ” этгани йўқ. Ҳукумат вакилларининг жамоатчилик, ОАВи талабларига нисбатан бефарқ бўлиши демократик принципларга зид ҳисобланади.

Эслатма, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисидаги Қонунда Сенатни тарқатиб юбориш мумкинлиги ҳам назарда тутилган.

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
42
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
10.11.2022 23:25
Инсон кадри… Конституция. Мани номимдан калбаки имзо куйилган хужжат ноконуний 3-шахсга берилган. Бу юзасидан бир ойдан буён мурожаат юбораман натижа йук. Бу гал очик хат чикараманда хужжат расми билан? Согликни Саклаш тизими
09.11.2022 17:21
Ушбу маълумотда,, ўша ,, орден олишда Т. Н. отработаем сўзи менимча ,, ишлаб қайтарамиз,, деган маънони берса керак. Бу сўзини агрессор Россияликлар бизга ёрдам тариқасида Украинага ҳарбийлар юборади деб тушинган бўлса не ажаб. Бу сўзи ўта шармандалик. Агар биз Ўзбекистонни демократик давлат деб тушунсак - Танзила Норбаева ўз вазифасидан кетсин.!!!!
09.11.2022 02:33
Қўлингдан нима ҳам келар, биродар, Ким тинглар пажмурда юрак додини? Сен бошин силамоқ бўлган мазлумлар Яхши кўриб турса ўз жаллодини... Беҳзод Фазлиддин
08.11.2022 11:02
Биз сизнинг айтганингизни сўзсиз бажардик...
08.11.2022 02:34
Танзила Норбоева аввалом бор ўзбек халқи берган тузини оқланг, отти калласидек ойлик оласиз шуни оқланг, миллионлаб ўзбеклар хорижда қулликда, дворник бўлиб ишлаб юрибди, сизлар бўлса рохат-фароғатта оилангиз бағрида ялло қилиб юрибсизлар, халқ эса қашшоқлашиб боряпти! Олган ойлгигизни оқламасангиз топган пулингиз харом хисоблаганади, шуни биласизми!
08.11.2022 00:51
норбоева истифога чиксин
07.11.2022 21:03
izoh berilsa yana noto‘g‘ri fikr berilishi mumkin! Eng maqbuli sukut ........