Prezident davlat maslahatchisi "Shariat bilan boshqariladigan islom davlati"ni orzu qilayotganlarga munosabat bildirdi

24.01.2022 07:59

Shaazim Minovarov: "Iroqda, Suriyada, qo`shni davlatda nimalar bo`lganini ko`rib, bilib turib, nahotki ana shunday tuzumni orzu qilsalar?!"

Prezidentining jamoat va diniy tashkilotlar bilan hamkorlik masalalari bo`yicha maslahatchisi Shaazim Minovarov shariat bilan boshqariladigan islom davlatini orzu qiladiganlar uchun rasmiy munosabat bilan chiqdi. 

U bildirgan rasmiy munosabatda shunday deyiladi:

"Taassuf. Shu mamlakatning nonini eb, suvini ichib, "Shariat bilan boshqariladigan islom davlati" orzusida yurganlar to`g`risida eshitsam, xafa bo`lib ketaman. Iroqda, Suriyada, qo`shni davlatda nimalar bo`lganini ko`rib, bilib turib, nahotki ana shunday tuzumni orzu qilsalar?! Nima etishmayapti? Ibodat qilma, deyaptimi birov? Ro`za tutma, deyaptimi? Haj qilma, umra qilma deyaptimi? "Gap" degan narsa, marosim odamlar yozda dehqonchilik qilib, qishda bekorchi bo`lib qolgan zamonlarda paydo bo`lgan. Hozir kim bekorchi? Nega oila boshlig`i topib kelgan va bolalar tarbiyasi-ta`minotiga ishlatilishi kerak bo`lgan mablag`ni "gaplar"ga, dunyoning allaqaerlaridan olib kelinayotgan qora liboslarga ishlatib, eng katta ne`matimiz - tinchlikka raxna solishni o`ylaydilar ayrim yurtdoshlarimiz? Bunday narsalarga aslo befarq bo`lish kerak emas. O`ranishda avvalo qalb o`ranadi, nafs o`ranadi, momolarimiz, onalarimiz o`ragandek ro`mol o`raladi, ham yarashadigan, ham avratni yopadigan milliy liboslarga o`raniladi. Dinimizga, milliy va diniy odatlarimizga riyoni, bid`atni aralashtirmaylik! Yurtimizdagi tinchlikni asraylik!", deya fikrini yakunlagan Shaazim Minovarov.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
52
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.11.2022 13:57
Бу диндан бехабар, савияси паст ОДАМ қандай қилиб диний ташкилотлар билан хамкорлик масалалари бўйича маслахат бера оларкин?! Сурия билан билан Ўзбекистонни қиеслаш мумкинми ахир?!
31.10.2022 21:23
Билимли, хаётни тушунадиган, келажакни ўйлаб, тўғри қадам ташлай оладиган, молодец инсон эканлар. Умрлари узоқ бўлсин.
27.01.2022 23:25
Афгонистодаги ушами халифат одамни хайвончалик кадри йук. Исломий бошкарувидаги давлат хаёллари идеал,худди толибларни орзусига ушайди амалда...
26.01.2022 22:06
ҳақ фикрлар
26.01.2022 21:48
Munofiq ikkiyuzlamachi ekanku bu.
26.01.2022 20:51
Калтафахм.
26.01.2022 15:18
Давлат диндорларни радикаллашувига йул куймаслиги керак! Акс холда яна бир неча юз йил оркада колиб кетамиз! Соккол куйиш,диний кийиниш билан инсон узгариб колмайди, улар узларини куз-куз килишади ! Инсонда диенат булиши керак!!!
26.01.2022 13:26
Demokratiya bu Kim qanday yursa yursin deganimi. Xoxlasa oranadi xoxlasa yalingich yuradi. Xoxlsa islom diniga kirib musulmon bop yashasin xoxlasa xristian diniga kirib Kofi bolib yashasin. Shunday boliahi keremi demokratiya. Yo bunaqa gap yo. Sokol qoyganni soroq savol qiladi. Misrda oqib kelganni sorrow savol qiladi. O'ranganni soroq savol qiladi. Mana sanga democrats
26.01.2022 11:06
Шу тугри фикр,тугри гаплар,гапингизга кушиламан деб езилган бир неча коментлар бир кишиники шекилли.хе манкурт
26.01.2022 07:48
Нима деганини узи тушундими бу автор?. Жумма намозларда кераксиз марузаларни бас килинг. Хокимни ишига барака берсин ,панохида буларни асрасин деб намозхонлани гашига тегади . Хокимни зуравонлигини ,ёлгончилигини халк купиб турибии ,жумада имом уларни панохида олади .У хоким жумани билмайди . Шундайларга яна солик туловчилар пули билан сийлайдилар .Минг афсус ва суф бундай философа.
26.01.2022 06:42
Sog’lom fikr, rahmat
26.01.2022 06:40
Ayniqsa, bugungi kunda diniy qarashlar tufayli ayollarga boʻlgan munosabat agressiv tus olmoqda. Baʼzi hollarda insonlarning shaxsiy huquq va erkinliklariga putur yetkazilayapti. Dinni majburlab tiqishtirish, vijdon erkinligiga daxl qilish holatlari avj olgan.
25.01.2022 21:29
Жуда тугри фикр, тинчликка нима етсин. Сог булинг.
25.01.2022 15:08
Яхши Северный Кореяни мисол келтирмадиз, гапни Ислом давлати хакидамас, гапни инсон хукуклари тугрисида гапирсангиз максадга мувофик булар эди, нега энди Узбекистонни демократик давлатлар билан яъни Америка, Канада, Норвегия, Англия ва бошка ривожланган давлатлардаги инсон хукуклари билан солиштирмайсиз, диний эркинлик, у ердаги бизга урнак буладиган даражадаги, нафакат бизга балки сиз амалдорларга мактаб фазифасини утайдиган, инсонларни диний карашларини хурмат килиш ва барча инсонлар жамтятда ким булишидан катиий назар мусулмонми, христианми тенглиги таминланаётганлиги ва шунга ухшаш нарсаларни айтмайсиз, бундай катта лавозимдаги шахснинг бундай уйлаши тугриси одамни хайрон колдиради.
25.01.2022 14:40
Жуда тугри фикр. Мен куллаб- кувватлайман. Тинчлигимизга куз тегмасин.
25.01.2022 10:44
Тўппа-тўғри. Ўзи бизнинг конституциямиз ҳам, қонунчилигимиз ҳам кўп жиҳатдан шариатга тўғри келади. Давлат номига киритиш ё алоҳида урғу бериб айтишга умуман ҳожат йўқ. Бу ўша ё чет элдаги, ё ўзимиздаги ғаламис ва фитначиларни иши. Фақат шунақа ғаламисларнинг оғзини баттар очмаслик учун, давлатимизни "гўёки" золим ҳоказоларга чиқармаслиги учун кредит, мажбурий автосуғурта, мажбурий тиббий суғурта кабиларда тақводор қатлам ҳам ҳаром деб ўйламайдиган, гуноҳга ботмайдиган қонуний йўлларни таъминлаб қўйса кифоя. Давр тақозоси билан кўп хотинликка рухсат йўқ дейдиганлар учун, ҳадис ва бошқа диний манбаларда келган ундаги асосий талаб хотинлар ўртасида адолатни таъминлаш борасида битта намунавий ҳужжат тайёрлаб кўрсатиш керак. Адолатни таъминлаш қанчалар мураккаб ва оғирлигини кўрган, айни пайтда ўз нафси учунгина иккинчи ё учунчи хотинни орзу қилиб юрганлар миқ этолмай қоларди. Йилдан-йилга тақволи инсонлар юртимизда кўпайиб бораётганини инобатга олсак, шундай зиддиятли масалалар, ихтилофлар келиб чиқаверади барибир. Лекин ечимни ўзимиз, ҳам диний, ҳам миллий, ҳам дунёвий жиҳатдан пухта қилиб ўзимиз топганимиз маъқул. Энг муҳим омил ҳам бор. Биз тарихда қанчалар буюк давлатчиликка, маданият ва илм-фанга эга эдик. 17-18 асрлардаги айнан дин вакиллари жаҳолати, яъни дунёвий илмларни чеклаши оқибатида жаҳон цивилизациясидан ортда қолиб кетдик. Энди бошқаларга ҳавас билан қараб, фақат ўтмишимиз билан мақтаниб яшаяпмиз, ҳозирча. Чинакам тараққиёт сари энди одимлай бошлаган пайтимизда бунақа кераксиз тормозланишларга йўл қўймаслик зарур.
24.01.2022 23:52
Вох чимдаги гапларку.динга илмсизларча муккадан кетиш окибатларини куриб турибдию хамма.
24.01.2022 23:22
Қатар, Қувайт, БАА, Бахрайн, Уммон, Саудия Арабистони, Малайзия, Индонезия, Туркия bular hammasi islom davlati emas eng muhimi radikallashuv oqibatini hamma tushinishida
24.01.2022 22:11
Men ham bu fikirlarga qo'shilaman va qo'llab quvvatlayman.
24.01.2022 19:50
Машолло. Брат мана шундай юришларни қилиб туринглар ахир бу радикаллар хамма жойда тарвақайлаб кетдику.
24.01.2022 17:07
Ассалому алайкум хурматли Шаазим Миноваров Сизга рахмат тарихни укиб урганмаган, замон билан хамнафас яшаш кераклигини билмаган, мукаддас Ислом динимиз хакида етарлича билимга эга булмаган кимсалар буладиган булса кузини очиб олиб буюк тинчлик неъмати кадрига етишишга чакрилган
24.01.2022 16:45
Toʻlri
24.01.2022 15:05
Қатар, Қувайт, БАА, Бахрайн, Уммон, Саудия Арабистони, Малайзия, Индонезия, Туркия ва Мист давлатларини мисол келтирмадиз.
24.01.2022 14:35
Juda tugri gaplar
24.01.2022 13:06
Тўппа тўғри