Rossiyadagi chaqiriqqa O`zbekiston rasmiysi munosabat bildirdi

18.08.2022 17:07

Rost24.uz saytida “Rossiyada o`zbeklar askarlikka chorlanmoqda, byudjetdan milliardlarni sarflayotgan Ma`naviyat markazi esa uyquda” maqola e`lon qilingan edi. 

Shundan so`ng Rossiyada askarlikka yollanayotgan o`zbekistonliklar yuzasidan Respublika Ma`naviyat va ma`rifat markazi rahbari Minhojiddin Mirzo Hojimatov rasmiy munosabat bildirdi:

“Rossiyaning Perm shahridagi o`zbek diasporasi rahbari Jahongir Jalolov Rossiyada ishlayotgan va yashayotgan O`zbekiston fuqarolaridan Ukrainadagi harbiy harakatlarda qatnashishi uchun batalon tuzish tashabbusi bilan chiqqani bugungi kunda vatandoshlarimizga nisbatan yangi ma`naviy tahdidlar paydo bo`layotganini ko`rsatmoqda.

 Jahongir Jalolovning bu chiqishi, o`zbeklarning nafaqat u boshchilik qilayotgan jamiyatga bo`lgan ishonchini susaytirmoqda, balki O`zbekiston xalqini, O`zbekistonda yashayotgan qanchadan-qancha ota-onalar, turmush o`rtoqlarini kechayu kunduz duoi-jonini qilib turgan kelinlar, ularning farzandlarini ham jiddiy tashvishga solmoqda.

Dunyoda eng og`ir gunoh bu o`z vatandoshlaring, senga ishongan odamlarga hiyonat qilmoq, ularni halokatga boshlamoqdir. Boz ustiga bunday guruhni Amir Temur nomi bilan atashni O`zbek xalqiga nisbatan hurmatsizlik sifatida baholash o`rinlidir. 

Albatta, tarixan bir bo`lgan ikki birodar xalq o`rtasida yuzaga kelgan urushni oqlab bo`lmaydi. Bunday shaxslar ziddiyatni bartaraf etish, urushni tugatish borasida tashabbus bilan chiqqanlari chin ma`noda insoniylik, ma`naviyatlilik bo`lar edi.

G`ururi, ori, hamiyati bor inson o`z vatandoshlarini bunday nafaqat qonunga xilof, balki milliy qadriyatlarimizga xilof yo`llarga boshlamaydi. Biz Rossiyada,  Ukrainada yashab, ishlayotgan fuqarolarimizdan hamisha ogoh bo`lib, oqilona ish tutishlarini so`rab qolamiz. 

O`zbekiston tinchliksevar mamlakat. Biz hamisha tinchlik va yaxshilik yo`lidagi  hamkorlik tarafdorimiz. Yurtimizda olib borilayotgan ichki va tashqi siyosatning ma`no-mazmuni ham ana shunda. Davlatimiz tashqi siyosatda hamisha turli harbiy bloklarga qo`shilmaslik, muammolarni tinchlik va muzokaralar yo`li orqali hal etish yo`lini tutadi. Bu mamlakat tinchligi, obodligini ta`minlovchi eng insonparvar yo`ldir. Shu bois biz Rossiya va boshqa xorijiy mamlakatlardagi vatandoshlarimizdan hamisha hushyor, mulohazali bo`lishni, turli axborot xurujlari, xavf-xatarlardan ogoh bo`lishlarini so`rab qolamiz”.

                                                                      * * * * * * * *

P.S.: Ma`naviyat va ma`rifat markazi mutasaddilari uyg`ondimi?

Tanqiddan so`ng markaz rahbari o`zga yurtda harbiy harakatlarga chaqirilgan o`zbekistonliklarga o`z munosabatini bildirdi. Ammo shuni ta`kidlash o`rinliki, aql va ma`naviyat markazlari yong`indan keyingi o`t o`chiruvchi kabi harakatlanmasligi kerak. Aslida, ular yuzaga kelayotgan kasalni avvaldan bilib, uni oldini olishlari kerak emasmidi? Fojiadan keyin afsuslanadigan aql markazlariga byudjetdan milliardlar sarflashni to`xtatish vaqti kelmadimi?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
12
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.08.2022 14:46
Ассалому алайкум Рост-24 каналининг аъзолари куни кечагина ижтимоий тармоқ орқали Республика Маънавият ва маърифат кенгаши фаолиятига доир 2021 йил давомида ҳамда жорий йилнинг 6 ойи давомида ўз фаолиятини олиб бориш учун сарфланган маблағлари тўғрисида танқидий маълумотлар берилди. Тариҳимиздан маълумки ҳаёт чорраҳалари доимо эгри-бугри сўқмоқлардан иборат бўлади. Маънавий етук инсонлар эса доимо бу сўқмоқлардан юксакликка интилади. Фидоий Маънавиятчилар эса халқимизнинг бу йўлларида уларга тиргак бўлади. Мен 50 йилга яқин партия, совет ва ҳокимият тизимларида раҳбар ҳодим бўлиб ишладим. Бугунги кунда. Маънавият ва маърифат соҳасида фаолият олиб бормоқдаман. Собиқ “Қизил империя” даврида ҳамда Ўзбекистон мустақиллигининг илк йилларида маънавият соҳасига этибор раҳбарлар томонидан панжа ортидан қаралган. Фидоий маънавият соҳаси ишчи-ҳодимлари эса 10 йиллаб ойликсиз, арзимаган тушумлар эвазига ишлаган. Нега ўша вақтларда маънавиятчилар олиб борган ишларга ҳеч ким аралашмади, ёки нега ойликсиз ишлаяпди деб раҳбарларни танқид қилмади,Маънавиятчиларни ҳимоя ҳам қилмади Оллоҳга беадат шукрлар бўлсинки Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йилда Маънавият соҳасида “ТАРИҲИЙ” қарорлар қабул қилинди ва Маънавият соҳаси ҳодимлари ҳам бюджет маблағлари хисобидан ойлик маош олиш бахтига эга бўлдилар. Бироқ ўзбек халқида чиройли бир мақол бор “ГУРУЧ КУРМАКСИЗ БЎЛМАС” бу мақол халқимизнинг узоқ йиллик ҳаётий тажрибалари асосида келиб чиққан. Ўз ватанини сотиб бугунги кунда Россия давлатларида юрган Жаҳонгир Жалоловнинг ўзбек йигитларини Украинага жангга боришга чорлаган даъватини ROST-24 каналига ўз муносабатини қолдирган шахсларни Республика Маънавият ва маърифат марказининг барча ФИДОИЙ ҳодимларини айбдор қилиши учун асос бўлолмайди. Чунки бундай “КУРМАКЛАР” тариҳимизнинг ҳар-бир даврларида бўлган. Тўғри , бази-бир соҳаларга катта маблағлар жалб этиладида, бир йилда бу сохада ўзгаришлар ўз меваларини кўрсатади. Бази соҳалар учун эса бир неча йиллар керак бўлади. Маънавиятимиз учун олиб борилаётган ишлар ҳам йиллар давомида ўз мевасини беряпди. Булмаса бугун дунёнинг ман-ман деган ривожланган давлатлари Янги Ўзбекистонни тан олиб ютуқларимизга ҳайрат билан боқармиди. Тўғри, Маънавий маърифий ишлар соҳамизда камчиликларимиз бор чунки биз ишлаяпмиз. Маънавият сохасида бу йўлдан борасан деган қатъий қолиплар йўқ. Ишлаган инсонлардагина камчилик бўлади ва буни иш давомида тузатиб боради. Маънавият шундай бир улуғ соҳаки у инсонни қалбларини меҳрга тўлдиради, виждонини уйғотади ва ҳар бир инсон қалбида шаффофлик, ўз юртига меҳр, ватанни севиш, ўз она юрти учун жонини фидо қилиш туйғусини ҳар бир инсонда уйғота оладиган такрорланмас беқиёс бир кучдир. Ўзбек халқи Маънавияти улуғ, ўтмиши қадрятларга бой, ЎЗБЕК ўз номи билан “БЕК” халқдир. “ИТ ХУРАР, КАРВОН ЎТАР” деганларидек бизни карвонимизни сархадлардан юксакликка олиб ўтувчи мард, жасур Сарбонимиз, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Ш.М.МИРЗИЁЕВдек ўз бошлаган йўлидан қайтмас йўлбошчимиз бор.. Мен бугун Тўрақўрғон туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, бир Маънавият фидоий ҳодими сифатида ушбу фикрларимни ўз номимдан РОСТ-24 каналида очиқ-ойдин ёритишингизни сўрайман. Чунки бугун Янги Ўзбекистон халқи Маънавиятига отилган тош келажагимизга, миллий қадриятларимизга отилган тош демакдир. Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрақўрғон тумани бўлинмаси раҳбари М.Бегматова
19.08.2022 02:55
Корни очни корни тук биланми ёки корни тукни корни оч биланми ? Фарки нима? Нега ахоли хорижга ишлагани кетади : пул топиш ва яхши яшаш учунми ? Йук ахоли дам олиш ва саёхат учун борадими? Нега хорижий армия сафида хизмат килади ? Адолат карор топиши учунми ёки пул учунми? Курик манавият корин туйдирадими? Олий талимга кириш осон эмас, битириб чикиш яна мехнат ва харажат, иш топиш яна муаммо, иш топсангиз пора бермасангиз ишга кира оласизми? Рахбар булиш хам муаммо , аргосдан резюми жунатасиз ишни олиш учун саволнинг жавоблари хам сотилади. Хаммаси пул, пул яна пул. Эхх шунча пул керак. Янв лаганбардорлик килмасангиз ишдан айрилиш эхтимоли хам булиши мумкин. Хай майли тинчлик булсин. Бирор кун инсоф берар одамларга хам. Тепада ёзганларим хайотимда курганларим. Шахсий фикрим.