“Ўзбек аёли Махсума аяни 5 та фарзанди бўлишига, уй бекаси бўлишига қарамасдан уни қамоқхонага энг ўғри, бандитларнинг ичига ташлашган. Бу қайси ақлга тўғри келади, аёлларни эркакларни қамоқхонасига ташланиши. Бунинг натижасида, уни қамоқхонада уриб, эрингни Ватан хоинлигини сотмагансан, деб у ерда номусига теккан. У аёл йиғлаб-йиғлаб шу ерда 9 ойдан кейин қиз фарзанд кўрган ва унинг исмини Маҳкума, деб қўяди.”
Қатағон даврида ўзбек фаол хотин-қизлари, зиёли аёллари учун ҳам аянчли кечган. Ўзбек хотин-қизларига энг оғир жазолар қўлланган. Улар қамоққа олиниб, тўғридан-тўғри эркаклар қамоқхонасига, бандитлар ичига ташланган. Германияда ўқиган ўзбек қизлари эса "немис шпиони" сифатида отиб ташланаверган.
Ўша даврдаги ўзбек аёлларининг тақдири ва оқланган қатағон қурбонлари ичида аёллар қанчани ташкил этиши, оқлангандан кейин ҳукуматимиз тарафдан моддий ва маънавий зарарлари қопланяптими ёки йўқми каби журналистлар саволларига "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи директори Бахтиёр Хасанов ва ушбу музей катта илмий ходими Баҳром Ирзаевлар жавоб беришди ва ўша даврдаги аждодларимиз ҳақида биз билмаган фикрларни айтиб ўтишди.
"Қатағон қурбонлари хотираси" музейи катта илмий ходими Баҳром Ирзаев:
"Кеча судда алоҳида айтиб ўтилди, авлодлари томонидан моддий - маънавий даъволар бўладиган бўлса, тўлиқ ҳаққи бор. Яъни авлодлари томонидан бу оқланган заҳоти кучга киради. Бунга ҳеч қандай эътироз йўқ.
Аёллар бўйича айтадиган бўлсак, дастлабки 115 нафардаям, кейинги 120 нафардаям аёллар йўқ. Сабаби аёллар билан боғлиқ ишлар асосан давлат ҳукумат раҳбарларининг оилалари эрлари ҳақида маълумот бермаган, деб 2-3 йил давомида, баъзи қисми кўпроқ вақтдаям бўлган ва кейинчалик уларнинг аксар қисми оқланган. Нима учун шу вақтгача оқланмай қолган деган саволга, буларнинг оқланмаслигига сабаб, уларнинг аксар қисми уламолар эди ва истиқлолчилик курашчилари, яъни қўлига қурол олиб совет мамлакатига қарши курашганлар, учинчилари уламоларни қариндошлари хизматчилари бўлганлиги учун оқлаш масаласи ўша вақтлар кўтарилмаган. Аёллар эса бунда кўп эмас. Менинг шахсан ўзимни кўзим тушгани йўқ бирорта оқланмаган аёл делосига. Делолар кўп, лекин бунда аёллар йўқ. Айримлари бор эди, Германияда ўқиган аёлларни оқладик. Уларнинг айримлари оқланмай қолган эди. Биринчидан, уларнинг ижтимоий келиб чиқиши амир хонадонига жуда яқин бўлгани учун экан. Мана шуларни аниқладик", дея фикр билдирди Баҳром Ирзаев.
"Қатағон қурбонлари хотираси" давлат музейи директори Бахтиёр Ҳасанов:
"Бу билан қатағон даври бўйича аёллар билан шуғулланмаган экан, деган фикр уйғониши керак эмас. Мана бизнинг музейимизга борсангиз, алоҳида хотин-қизларни қатағон қилинишига бағишланган бўлимимиз бор. Асосан, аёлларни қатағон қилиниши бу 1937-38 йилларга бориб тақалади. 37 йил катта қирғин даврига тўғри келади. Бутун давлат арбоблари, адабиёт- санъат намоёндаларини ҳаммаси қатағон қилинган, ҳаммаси қамоққа солинган. Мана масалан, буларнинг ичида, Хайринисо Мажидхонова, тошкентлик. У Германияда ўқиганлиги учун немис шпионини сифатида отиб ташланган ёки бўлмаса, Ғани Исхоқов бошлиқ бўлган. Махсума аяни 5 та фарзанди бўлишига, уй бекаси бўлишига қарамасдан уни қамоқхонага энг ўғри, бандитларнинг ичига ташлашган. Бу қайси ақлга тўғри келади, аёлларни эркакларни қамоқхонасига ташланиши. Бунинг натижасида, уни қамоқхонада уриб, эрингни Ватан хоинлигини сотмагансан, деб у ерда уни номусига теккан. У аёл йиғлаб-йиғлаб шу ерда 9 ойдан кейин қиз фарзанд кўрган ва уни исмини Маҳкума, деб қўяди.
Бунақа аёллар тўғрисида биз жудаям кўп изланишлар олиб боряпмиз. Файзулла Хожаевни онаси, қизи, аёллари ва сингиллари Зангиотадаги қамоқхонага ташланган. Унинг онаси қамоқхонада кўр бўлиб, сил бўлиб ўлиб кетган ҳаммаси. Буларнинг ҳаммасини биз айтадиган бўлсак 50 саот вақтимиз кетади ҳаммасига. Ҳар бирини фаолиятига боғлиқ гапларни айтиб беришимиз мумкин".
Бундан олдин сайтимизда қуйидаги материаллар эълон қилинган эди:
30 ЙИЛ ИЧИДАГИ ЭНГ КАТТА ВОҚЕА: Олий судда мустақиллик учун қон тўккан юзлаб миллатпарварлар оқланди
“Олий судга эътироз: Нега 30 йилдан буён миллатимиз қаҳрамонларини оқламаяпсиз?”
Миллатимиз қаҳрамонлари оқланадими? Rost24.uz кўтарган масалага Олий суд муносабат билдирди
“Олий суд Ўзбекистоннинг қатағон ва пахта иши қурбонларини оқламоқчи”
Бугун машъум кун: 4 октябрь куни халқимизнинг зиёлилари отилган эди
Олий суд томонидан 120 нафар босмачиликда айбланган аждодларимиз оқланди