Абдулазиз Комиловнинг ўғли учун ноқонуний ишлар қонунийлаштирилди

21.11.2021 12:03

У халқ мулкини қандай қўлга киритди?

Бу ҳолат Ўзбекистонда амалдорлар халқ мулкига осонгина эга чиқиши мумкинлигини кўрсатди.

Маданият вазирлигининг Маданий мерос департаменти ушбу бинони тарихий аҳамиятга эга эканини тасдиқлаб, уни мерос сифатида сақлаб қолишни тавсия этса-да, бино миллий рўйхатдан чиқарилган.

Ўзбекистон маданий мероси ҳисобланган Давлат хавфсизлик хизматининг “собиқ марказий биноси ҳудуди” хусусий секторга сотиб юборилгани учун маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатидан чиқарилди. 

Эндиликда 1950 йиллардаги архитектура номоёндаси бўлган шу кўчада жойлашган Князь Романованинг иншооти билан бирга ноёб ансамблни ташкил қилувчи иншоот халқ мулки эмас.  

Мазкур объект Давлат тендер комиссиясининг жорий йилнинг 15 июнидаги тегишли баён қарори билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Россия фуқароси саналган ўғли Дониёр Абдулазизович Комилов томонидан асос солган “Metropol Group” МЧЖга 210,0 млрд. сўмга сотилган. Орадан икки кун ўтгач, халқ мулки саналган ушбу бино Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатидан чиқарилган.

Аммо, сайтимиз таҳририятига келиб тушган маълумотга кўра ДХХнинг собиқ Марказий биноси давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан сотувга қўйилганда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидан чиқарилмаган эди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Ишчи гуруҳ тузиб Rost24.uz сайтида эълон қилинган материалига асосланиб, Сайилгоҳ кўчасида жойлашган ДХХнинг собиқ Марказий биносини сотилиши қонунга хилоф эканлиги ҳақидаги далилларни ўрганиб чиқиб тасдиқлаган.

Ҳамда бинони тарихий қийматга эга эканлигини таъкидлаб, қуйидаги хулосаларини тақдим этган:

 1. Буюк Турон кўчасида жойлашган 1950 йилларда барпо этилган маъмурий бино тарихий ва меъморий жиҳатдан сақланишга мувофиқдир ва уни миллий моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида қолдириш зарур.

2. Шу бинонинг қисми ён-атрофида жойлашган Князь Романовнинг саройи билан бир яхлит меъморий туристик объект деб ҳисоблансин.

3. Мажмуанинг Сайилгоҳ ва Матбуотчилар кўчаларида жойлашган маъмурий қисмлари ҳам ўз қийматига эгадир ва уларни ҳам меъморий тарихий объект сифатида сақланиши мақсадга мувофиқдир.

4. Иншоотлар конструктив жиҳатдан ҳам мураккаб ишланган ва узоқ муддат фойдаланиш  мумкин.

Маданий мерос департаментининг хулосалари ва сайтимиздаги қонуний далилларга қарамасдан мазкур объект сотилди ва маданий мерос объектлари миллий рўйхатидан ўчирилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
64
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
13.04.2022 04:06
Бойлар ва амалдорлар шунақа, калласига нима келса шуни қилади, на илож, халқимзнинг онги дунё меъёрларига нисбатан паст...
01.01.2022 04:24
Shu meros agentligida kimlar o'tiradi? Romanov saroyi bilan bitta ansambl deyish g'irt ahmoqni gapi. Bobir ko'chadagi 50 yillarni oddiy 2 qavatli uyni madaniy meros degan ham shu agentlik bo'ladi. Shu aqentlikni tekshirish kerak, bu yerda o'risqullar o'tiradi, N.Makarenkoga yoqadigan, maqsadi o'zbek biznesmenlariga, shu orqali O'zbekiston rivojiga halaqit berish. KGB binosi esa yahsi pulga sotildi, bu binoni universitet, mehmonxona, yoki klinika qilishda, otasini amali yordam bermaydigan joyda pul toplsh qo'lidan kelgan, pulini vatanida ishlatgan, o'zbek yigitiga omad tilayman!
24.12.2021 13:21
Сизлардан дарйо уз хам ургансайди хадеб пахта куявермасдан сайтингизга омад
03.12.2021 04:26
Янги Узбекистан тизими
30.11.2021 21:34
Ўшандай жойни ўзлаштириб эмас, сотиб олганлиги келажакда замонавий қилиб ҳалқ фойдаланадиган жой қилмоқчи бўлганиги олқишларга сазавворку.
30.11.2021 17:02
Любая бизнес хораша)))
30.11.2021 13:19
Оддий халк фикр билдиргани билан нима узгаради? ,
30.11.2021 08:30
Qaytıb olış kerak
30.11.2021 04:47
1950 yilda qurilib, chor rossiyasini binolari b-n kompleks deyish kulgilikku...uni ahvoli b-n qiziging, sinch, qamish ishlatilgan. Shu pullarni chetga ishlatmay, davlatimizga sarf qilganiga raxmat aytish kk....
30.11.2021 03:20
Яхши маьлумотлар
30.11.2021 00:58
А Усмоновга ухшаб А.Комиловнинг угли ушбу иншотни Маданий мерос сифатида Узбек халкига совга килса хам хеч гап эмас инсоф бериб оллох тарафдан.
29.11.2021 22:32
Nimasi yomon, xorijiy investitsiya jalb qilinibdiku
29.11.2021 18:11
уларга мумкин халққа шолпиллаб қолади
29.11.2021 18:03
Ijoddan to'xtamanglar. Yorvoryabsizlar!