Миллат ва давлат тақдирига дахлдор йиғилишга ОАВ киритилмади

14.11.2021 14:08

Тилшунос олимларнинг алифбога ўзгартиш киритиш ислоҳоти бўйича якуний йиғилиши бўлиб ўтди. Аммо унга ОАВ вакиллари киритилмаган ва хабар берилмаган.

Йиғилишда айрим ҳарфларни (sh, ch, g‘, o‘, ng) ўзгартириш масаласи кўриб чиқилган. Йиғилиш Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкилотчилигида ўтказилган.

Kun.uz га кўра, учрашув алифбо ислоҳоти бўйича олимларнинг якуний ҳал қилувчи йиғилиши мақомида ўтган. Энди йиғилишдаги умумий фикрлар кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун қонунчилик палатасига жўнатилади.

Агар Қонунчилик палатаси ушбу фикрларни маъқулласа, “sh” ва “ch” ҳарфлари келгусида “ş” ва “ç” кўринишида, “õ” ва “ḡ” эса “õ” ва “ḡ” кўринишида қабул қилинади. Шунингдек, “ng” ҳарфи ҳам “ñ” кўринишида ёзилади ва ўқилади.

Айтилишича, йиғилишда тилшунос олим Низомиддин Маҳмудов янги алифбога «ц» ҳарфини ҳам киритиш таклифини берган, аммо олимнинг фикрига бошқалар қўшилмаган ва таклиф маъқулланмаган.

«ҳ» ва «х» ҳарфларини келгусида битта ҳарф шаклида алифбода қолдириш таклифи ҳам бўлгани ва кўп баҳсларга сабаб бўлгани айтилмоқда.

Аммо, шундай муҳим ва миллат учун ўта аҳамиятли бўлган йиғилиш нега ёпиқ ва яширин тарзда ўтказилгани номаълум.

*****

Ўхшаш мақолалар:

Янги алифбо лойиҳаси эълон қилинди

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
18.12.2021 07:50
Алифбо хар алмашганда бази илимлилар илимсизга айланади узи бизни асл узбек алифбомиз борми тарихда буса кеч булмасдан шунга утиш керак бошкаларни алифбосига утавермасдан.
10.12.2021 02:55
100 йилда Дуне буйлаб факат узбекистонда 4 маротаба алифбо алмашган,канча трионлаб буюджет пуллари кукка совирилган бир чаласавод олимни фикри деб.У олим эма,у халк душман.Эсиз 30 йил.
10.12.2021 02:46
Низомидди Махмудов чаласавод олим лотин алифбони тухтат ей нодон хакни 70% зи чаласавод булиб колдику,сан халк душманисан
17.11.2021 15:03
Бундай узгартиришда болаларни қийнаб куймаймизми, энди уйланг ҳозирги ёш авлод мажбурий нечта тилни билиш керак ҳолбуки бунда натижа йук, рус маҳалда 2 та тил мажбурий эди болалар иккита тилни ўзлаштира олган, лекин ҳозирги ёшлар ҳеч нарсани ўзлаштира олмаяпти , охирги бир тутумга келишсин раҳбарлар, китоблар йил сайин ўзгарса, давлат тестини топширнаётганида кийналмайдими, узлари яратаётган китобни мияларида саклаб оладиларми ,йук нега болаларни кийнайдилар, болаларни болалаги каерда коляпти, бизнинг буюк алломаларимиз ҳам вақтида болалаикдаги уйинларини ўйнашган, лекин биз болаларни мажбурлаб таълимга киргизяпмиз,улар чарчаб қолмайдиларми
16.11.2021 21:31
Фақат ниманидур, қайсидир ташкилотнинг номини ўзгартишни ўйлаймиз. Милицияни полиция, коллежни техникум, Камолотни иттифоқ. Бу билан нима ўзгарди? Ном ўзгаргани билан сифат ўзгармаса қандай наф? Энди алифбо давлатга қанчалаб млрд долларга тушишини тасаввур қилаверинг. Нима бу пул ювишми? Тушуниб бўлмайди. Бу "ислоҳотнинг" касри ҳали кўп йиллар таъсир қилади келажак авлодга.
15.11.2021 20:12
O‘zi alifbo yaxshi edi. Nima keragi bor edi o‘zgartirib? 25 yil tinchgina yurib, 26-yilda tarixga kirmoqchimi bu vallomatlar?
15.11.2021 15:43
Shu islohotga sarflanadigan mablag'larga qishloqlarda zamonaviy maktab qurmaysanmi ahmoqlar. Qishloq maktablari ahvoli og'ir shu uchun ham hamma shaharga intiladi. O'ylab ko'ringlar janob vallomatlar.
15.11.2021 04:09
30 йилда хам битта алифбони хал кила олишмадими. Бу ахмоклар хали конститутцияни узгартиришмокчи. Гирт ахмокчилик. Ундан кура халкни турмуш даражасини кутариш тугрисида тузукрок ковокни ишлатларинг. Агар уша ковок ишласа.
14.11.2021 20:06
Odatda axmoqlar aqlli insonlar oldida o'zlarini noqulay his qiiishadi. Bu "islohot" "ot o'yinga ruxsat bo'ldi" qabilida o'tkazilmoqda. Turk alifbosini qabul qilishni "islohot" atashmoqda, o'zlarining bu "islohot"i davlatga qancha zararligini o'ylashmaydi