Халқ банкида млрд.ларни сарфлаб шубҳали қурилишни бошлаган Шуҳрат Отабоевнинг энди Навоийга ҳоким бўлиши кутилмоқда

08.11.2021 11:00

Ўзбекистон ҳукуматида кадрлар сиёсати қандай юритилади?

Нега айнан бир жойда 6 ой муддат ҳам ишлай олмаган шахс яна янги лавозимга кўтарилмоқда?

Агар Шуҳрат Отабоев Навоий вилоятига ҳоким этиб тайинланса, бу унинг 1 йил ичида учинчи марта лавозимини ўзгартириши бўлади. Буни қандай тушуниш мумкин?

Халқ банкига раис бўлиб келганига 15 кун ўтар-ўтмас катта миқдордаги, салкам 300 миллиардлик шубҳали қурилишни бошлашда гумонланган, коррупция ҳолати бор, дея айтилаётган қўшимча маблағларга бирор бир изоҳ бермаган Шуҳрат Отабоев ОАВнинг очиқ саволларидан нега қочмоқда?

***

Халқ банкига раисликка келиши билан салкам 300 миллиардлик шубҳали қурилишни бошлаган Шуҳрат Отабоевнинг Навоий вилоятига ҳоким бўлиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Банкир кундалиги” канали маълумот тарқатди.

Отабоев Навоий вилоятига ҳоким этиб тайинланса, бу унинг 1 йил ичида учинчи бора лавозимининг ўзгариши бўлади. Жорий йилнинг февраль ойида у  Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Орадан 5 ой ўтиб 21 июль санасида Шуҳрат Отабоев Халқ банки Бошқаруви раиси этиб тайинланади. 

Халқ банкида 3 ойдан буён раислик қилаётган Шуҳрат Холдорович лавозимига келиши билан битказилиши керак бўлган Халқ Банки бош офисининг қурилиш ишларига бошланғич ажратилган маблағдан ҳам кўпроқ  қўшимча 165,9 миллиард сўм жалб этади. Ҳозирда қурилиш ишларига жами 279,1 миллиард сўм ажратилган Халқ Банки бош офиси ҳамон битказилган эмас. Қўшимча жалб этилган миллиардлаб маблағлар ҳақида тушунтириш бермаган Халқ Банки раиси Шуҳрат Отабоев бугунги кунда Навоий вилоятига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги кадрлар маъмуриятчилиги департаменти мудири Илҳом Қурбоновнинг билдиришича, биргина кадрнинг қанчалар мувафаққиятли фаолият юритганига баҳо бериш учун у бир лавозимда 1 йилдан ортиқ ишлаши талаб этилади. Бироқ, Шуҳрат Отабоев 1 йил ичида учинчи лавозимни қабул қилиши кутилмоқда.

Rost24.uz ахборот сайтида Шаҳрат Отабоев ҳақида “Молиявий инқирозга юз тутаётгани айтилаётган Халқ банки салкам 300 миллиард сўмга Бош офис қурмоқда” номли мақола эълон қилинган эди. Мазкур мақолада кўтарилган жиддий муаммога на Коррупцияга қарши кураш агентлиги ва на Халқ банки маъмурияти жавоб берди.

Саволлар қуйидагича эди:

Мазкур қурилишдаги баъзи саволларнинг очиқ қолиши лойиҳада коррупция аралашганига шубҳа туғдирмайдими?

Шуҳрат Отабаевни бунчалик тез ва шошма-шошарлик билан қарор қабул қилишига нима мажбур қилди?

Нима учун қурилиш тўлиқ смета қилиб 113,2 миллиард сўм этиб белгиланган бинонинг қўшимча лойиҳаси маблағи асосий бино маблағидан ҳам кўп 165,9 миллиард сўм бўлиб чиқмоқда?

Маблағларни шубҳали тарзда катта миқдорда ажратилиши бўйича қарорлар айнан Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилгани давлатнинг ўзи коррупцияни қўллаётгандек туюлмаяптими?

Очиқ қолган саволларга ким аниқлик киритади?

Эслатиб ўтамиз, сайтимизда мавзуга оид бундан олдин амалдорлар ҳақида қуйидаги мақолалар ҳам эълон қилинган эди:

 


 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
10.11.2021 04:08
Vvvvaavvshshshiii .хаммаси шундай ойлигига кун курсин кани уша хоким ва ёнидаги лайкачалри рахбарларни оддий ишчини кулига бир ой куйиб беринглар бечоралар болалари тошбурон килади чунки у маразларни болалари узи 5600 сумга халиги когоздон олади
08.11.2021 17:11
Факат УЗИ емасдан юкорига хам узатишни биларканда ,есанг хаммага етадиган килиб е деган шиорга амал киларканда
08.11.2021 16:25
Bizda hammasi teskarisi. Qanchalik mansabdorning ayblari isboti bilan aytilsa, shunchalik uning lavozim pillapoyasidan ko‘tarilishi tezlashadi. Bundan uning pul yig‘ish bo‘yicha iqtidori baholansa kerakda.