Ректорнинг ўғли ёки ўндан зиёд лавозимга эга вазир – Сардор Умурзоқов ҳақида

12.07.2021 17:41

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Сардор Умурзоқов айни дамда 10 дан зиёд лавозимни эгаллаб келмоқда. 

Ҳукуматдаги муҳим бир нечта “кресло”ларни бир вақтнинг ўзида банд қилиб турган 44 ёшли С.Умурзоқов Ўзбекистонда давлат бошқарувчилари орасида энг кўп лавозимни эгаллаган ёш амалдор бўлиб рекорд натижани қайд этиб турибди.

Сардор Умурзоқов Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умурзоқовнинг фарзанди. Ижтимоий тармоқларда бу сулола вакиллари амалдорлик пиллапояларидан мустаҳкам жой олгани ҳақида маълумотлар учрайди.

Сардор Умурзоқовнинг тасарруфида ҳам барча қатори суткасига 24 соат вақт бор. Бу амалдор ҳар бир иш жойига икки кунлик ташриф вақтини ажратса, унга шунча ишхонани айланиб чиқиши учун 1 ой вақт кетади. 

Мансабдорларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта лавозимни бажариши манфаатлар мувозанатига таъсир ўтказмайдими?

Шунча лавозимни бир шахс бошқариши тизимлар фаолиятининг ривожланишига тўсиқ бўлмаяптими?

Умуман нима учун Ўзбекистонда битта амалдор бир нечта лавозимда ўтиради? Ушбу саволлар доирасида сайтимизда таҳлилий мақола эълон қилинади.   

Бугунги кунда Сардор Умурзоқов эгаллаб турган лавозимлар рўйхати:

1.  Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари

2.  Инвестициялар ва ташқи савдо вазири

3.  Ташқи савдони тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича кенгаш раиси

4.  Жаҳон Савдо ташкилотига (ЖСТ) кириш бўйича идоралараро комиссия раиси 

5.  Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Ўзбекистон томонидан бошқарувчиси 

6.   Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши – Банк олий бошқарув органи Раиси, Ўзбекистон томонидан Бошқарувчи

7.  Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раиси

8.  Ўзбекистоннинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раиси

9.  "O'zagroeksportbank" ATB кенгаши раиси

10.  "O'zbekinvest" NKEIS директорлар кенгаши раиси

11.  "O'zbekinvest" халқаро суғурта компанияси директорлар кенгаши раиси

Эслатма: Матбуот хизматининг маълум қилишича, Сардор Умурзоқов фақатгина асосий иш жойи — Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан маош олади.

Сайтимизда бундан олдин “Олтита лавозим эгаси Азиз Абдухакимов бошқарувидаги 6 тармоқнинг қайси бири ривожланди?” мақоласи эълон қилинган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
33
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
14.07.2021 14:04
ҳозиргим замонда шунча лавозимни отасини оркасидан эгаллаш мумкин эмас. Бу ёшни иқтидори етарли экан нима бўпти, эплаяптикан ишлорсин, уша укитувчиман деганлар, олдинги ўқитувчилардан нима фарки бор айтинглар, ҳар доим ўқитувчини ойлигини паст дорасизлар, ўқитувчи яхши ишлаганда репититорлар камайиб кетарди, шунинг учун таълим тизимини кайта куриб чиқиш зарур. Бу инсонни иқтидорига караб мансабга куйишгандир, эпласаларинг сизлар ҳам бир кунда 8 та жойни пулини олмайсизларми, ҳаммани ҳам қулидан келмайди деб уйлайман
14.07.2021 12:33
investmentlarni prezidentimiz zurga obkeladi yaxshiyam prezidentimiz bor
14.07.2021 11:51
Adolatsizlik
14.07.2021 08:31
Бечора бошлангич синф укитувчиси 18 соат ставка аммо зурга 12-14 соат уруш талаш бн олади.Нима эмиш улгурмасимиш.Унда ставками 15 соатга тушир номардлар. Энг кийини бошлангичку.Ректорларни угли хамма ишни эплиди.....
14.07.2021 06:48
Ажойиб кулидан келса яна 10 та жойни эгалласин чунки бошка калласи бутун йук булса унга нима айб омон булсин ха айтгандай яна маоши битта жойдан оларкан барака топсин кани энди бизни фарзандларимиз хам шундай булса хавас килса арзийди.Ишини омадини берсин ректорни угли учун эмас уз калласига ишониб утирибди.Узини танимасамда куллайман ажойиб отангга онангга рахмат.
13.07.2021 23:18
Отасини хурмати бор..) отасини)
13.07.2021 21:39
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва барокатух, ушбу инсон билан бирга ишламаган еки сохани яхши тушунмаган инсон емон гапирса нотугри булади, тухматга утиб колиши мумкин деб уйлиман, хакикатда узини устида ишлайдинан, яхши аналитик, лидер, тез фикирлайдиган, эринмайдиган, янгиликка-новаторликка интиладиган, тарихни, санатни, спортни яхши курадиган ва урганган, она тили, рус тили, инглиз тилини мукаммал биладиган, диний талимотни жуда яхши урганган, Куронни кироат ва тажвид билан еддан укийдиган, Библияни хам тулик укиб чиккан, Англияда банк сохасида аналитик-стратег йуналигида иш юритган Инсон, Мехрибон Оллохим кулласин Омин Оллоху Акбар Хурмат билан Б.С.
13.07.2021 20:02
Вундеркенд эканда булмаса, кайси институтда укиган экан.Илон Маск ип хам эшолмай колибдику.Кеча бир гурух ракеталаримиз Марсга кунибди.хитойлар 1000та самолет, 5000 та самосвал, 500 та экскаватор, 50та асфалт завод, 100минг та кирювиш машинаси олишга кул куйдириш Умрзоков кабулига киролмай Чорсу мехмонхонасининг 22 чи этажида ётган эмиш.Кеча иссикдан лифт ишламай терлаб- пишиб чикиб тушаётган экан. Маладес Умрзоков Японларнинг хам бир ичини куйдиринг узбексони телефони олмокчи экан, 10 млн.дона
13.07.2021 19:43
Lavozim va vazifalarning hammasining yo’nalishda bir maqsadga qaratilgan, bir birini to’ldiradi, har biriga alohida mansabdorni maoshi bilan qo’yganman ko’ra, iqtidorli, zamonaviy fikrlay oladigan, horijda tahsil olgan fidoyi insonni ishlagani nimasi yomon?
13.07.2021 18:10
Шу каламушларни текширишсин, бечора мактаблар атрофида айланавермай, мактабнинг ёмон ходимиям жонини бериб ишлаябди....
13.07.2021 13:09
Ассалому алейкум. Турли хил кенгаш ва комиссия аъзолиги раислиги шунчаки бошкараетган тармок билан боглик булган холат, хар бир вазир ва амалдорларда бор шундай макомлар. Давлат корхоналарни ва банкларни кузатув кенгаш раисларини бир тахлил килиб курилар.
13.07.2021 12:51
ФИК (фойдали иш коэффиенти)=0
13.07.2021 12:02
Йу́ге уммуман текинга ишларкану бу аккли йигит..😁😁😁🤣🤬 Банклардан окиб келиб тургандур биламиз канакилиб ойли олишини -чемоданлаб кириб кеса керак сокка. Соккани кил соккани....
13.07.2021 09:42
Эпласа омадини берсин, каекдаги билими илми йуклар битта курсини эплолмай халкни хаккини еб етибди шундайига хам ишлаб олаетган булса халк ишидан рози булса омадини берсин, баракасини берсин халоли булсин
13.07.2021 08:44
Аввалом бор ассалому алейкум, биринчидан мен Сардор Умурзок,овни шахсан танимайман аммо оммавий ахборотлардаги чик,ишларини кузатиб бораман. С. Умурзок,ов жуда хам грамотный, начитанный, дунёк,араши у́згача инсон, йу́к, йу́к, ХУДО ХАККИ мак,таб пахта к,у́ймок,чи эмасман хуллас агарда яхшилаб этибор берсангиз ушбу юк,ортида ку́рсатиб у́тилган вазифалар хаммаси аслида алохида лавозимлар эмас буларнинг хаммаси у́ша инвестициялар ва ташк,и ик,тисодий алок,алар лавозимининг мажбурият ва вазифаларига киради, буларни алохида-алохида к,илиб лавозимларга бу́лиш ноту́ґри, бу мени кечирасизу С. Умурзок ов у́тирган у́риндик,ни запчастларга бу́либ ташлашга у́хшайди. Но ту́ґри фикир юритманглар бу менинг холисона фикрим эди халос.
13.07.2021 08:16
Шунча лавозим эгаси булиш учун арзигани учун куйишгандир, омадингизни берсин, йигит кишига кирк хунар хам оз булар Энди 10тасига эришиптилар. Хакикий УЗБЕК углони....
13.07.2021 07:11
С. Умрзоқов яхши ишлаяпти, жуда кўп тадбиреорларга реал ёрдами тегаяпти.
13.07.2021 02:27
С. Умурзоқов га ҳар қандай лавозимни ишониб топширилса ҳам арзийдиган амалдор. Валютный кредитлар сабабли хонавайрон бўлаётган тадбиркорларни ҳолатини ёритаолган кўзи тўқ, икки юзламачи эмас, Президент камандасининг сардори бўлган ягона вазир.
13.07.2021 01:08
Х,пцфктм ах,ли таъмиз ушбу мах,алда хор экан, Олдилар х,ар ерда булбул ошиёнин зоґлар...
13.07.2021 00:28
Иштахани зуркуу вай вай вай
13.07.2021 00:22
Койил
12.07.2021 23:11
Жуда аккилли булса керак шу сабаб 11 та лавозимда ишлаяпти бу факат Узбекистонда хатто туркманбошининг углида хам йук
12.07.2021 20:53
Омадини берсин