Учтепа туман раҳбарларининг тезкорлигию топқирлигига «5» баҳо

19.10.2021 17:51

Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХVI ёзги Паралимпия ўйинларида пара-енгил атлетиканинг Ф12 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича олтин медаль соҳиби, Сафия Бурҳонова Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги, «Ватанпарвар» маҳалласида истиқомат қилади.

Софиянинг олтин медални қўлга киритгани маҳалла аҳлини икки карра қувонтирди. «Энди туманимиз мутасаддилари, раҳбарлар Софияни қутлаш учун маҳалламизга келишади, ҳудудимиз обод бўлади», деб ўйлашган эди.

Ҳаммаси режадагидек бўлди, Учтепа туман ҳокимлиги мутасаддилари ва бир қатор ташкилот вакиллари чемпион қизимизни ғолиб бўлгани билан табриклаш учун унинг уйига келишди, Бурҳоновага совғалар тақдим этишди.

Бироқ, ҳокимлик вакилларнинг тезкорлигию топқирлигига «5» баҳо қўйишга мажбурмиз.

Сафия Бурҳонова яшайдиган кўпқаватли уйнинг кириш йўлаги, камерага кўриниши керак бўлган баъзи жойлар бир кечада таъмирланди. Маҳалла аҳли кутган раҳбарлар эса ими-жимида келиб кетишди.

1967 йилдан буён қаровсиз қолган маҳалла яна эътиборга муҳтожлигича қолмоқда. Қуйида Учтепа тумани «Ватанпарвар» маҳалласининг бугунги кўриниши акс этган суратлар тақдим этилади. 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
28.10.2021 12:28
Ит билан эшакни канча килма тарбия ит булур эшшак булур асло булмас одами.
23.10.2021 01:26
бизаникила одам бумиди
20.10.2021 11:12
Bu yangilik emas-ku