Президентликка номзодларни 3 миллиард сўм ҳам машҳур қила олмаяптими?

30.09.2021 15:18

Гоҳида 3 миллиард сўм ҳам сизни машҳур қила олмаслиги мумкин. 

Ўзбекистонда президентликка ўз номзодини кўрсатиб 3 миллиард 97 миллион сўм маблағга ташвиқот ишларини уюштираётган номзодларни бугун танимайдиганлар ҳам талайгина.

Президентликка номзоди кўрсатилган 5 нафар шахсни исм фамилиясини ёддан айтиб бера оласизми? Умуман олганда уларни танийсизми? Rost24.uz сайти мухбири айни шу савол билан фуқароларга юзланди. Аксарият респондентлар фақатгина Шавкат Мирзиёев ва Алишер Қодиров номзодини тилга олишмоқда. Баъзи, фуқаролар Мақсуда Ворисовани ҳам тилга олди. Тўлиқ видеони қуйида кўришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз: Жорий йилнинг 24-октябр санасида Ўзбекистонда президентлик учун сайлов бўлиб ўтади. Айни дамда 5 та партиядан номзоди кўрсатилган 5 нафар шахсларнинг сайлов олди ташвиқот ишлари бошлаб юборилган. 

Ташвиқот ишларига бюджет маблағидан 15 миллиард 486 миллион сўм ажратилган. Бу ҳар битта номзод учун 3 миллиард 97 миллион сўмдан тўғри келади.

*******

Мавзуга оид мақолалар:

AҚШ Ўзбекистондаги Президент сайловидан нимани кутмоқда?

Ўзбекистоннинг АҚШдаги фуқаролари президентлик сайловларига қанчалик қизиқади? 

Коронавирус сабабли Ўзбекистон Президенти сайлови онлайн ўтказилиши мумкинми?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
06.10.2021 14:19
1,5 млн, лекин бу хам катта пул
01.10.2021 04:35
Афсус 15 млн доллар ҳавога учибди...