AҚШ Ўзбекистондаги Президент сайловидан нимани кутмоқда?

31.07.2021 18:03

Юртимизда 24 октябрь куни бўладиган Президент сайловига тарғибот ва ташвиқот ишлари бошланди. 

Бизга нафақат ўзбекистонлик фуқароларнинг сайлов жараёнларига қараши, балки хорижий давлатларининг ҳам бу сайловга нигоҳи, нимани кутаётгани қизиқ, албатта.

Шу сабабли Rost24.uz мухбири AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниель Розенблюмдан юртимиздаги сайлов жараёнларидан AҚШ ҳукумати нима кутаётганини сўради.

AҚШ элчиси Даниель Розенблюм:

“Aмерика Қўшма Штатлари бутун дунёдаги каби Ўзбекистонда ҳам бундай сайловларнинг эркин, адолатли ва очиқ тарзда ўтишига катта қизиқиш билдиради. Биз Ўзбекистондаги сайловларни демократик принципларга асосан ўтиши тарафдоримиз. Биз «Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти» кузатувчи миссиясини қўллаб-қувватлаймиз. Aксар ҳолларда Aмерика вакиллари ҳам ушбу кузатув миссиясини аъзоси сифатида сайловларини кузатишга боришади. Биз «Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти»нинг кузатув миссиясининг чиқарган якуний хулосаларини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Шу боис ушбу сайловлар бўлиб ўтгандан кейин мазкур ташкилотнинг хулосаларини интиқлик билан кутиб қоламиз».

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар