Коронавирус шу зайлда тарқалишда давом этса, Президент сайловини ўтказиш тўлиқ тартибда онлайн бўлиши мумкинми?
Rost24.uz мухбири Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказидаги брифингдан сўнг Марказий сайлов комиссияси Матбуот котибига юқоридаги савол билан юзланди.
Санжарбек Рашидовнинг айтишича, вазиятдан келиб чиқиб бу жараён кўриб чиқилади, чунки ҳали сайловгача 87 кун муддат бор.
“Aлбатта, фуқароларимизнинг соғлиғи биринчи ўринда, ҳаммамиз бу масъулиятни ҳис қилиб турибмиз. Соғлиқни сақлаш вазирилиги хулосасига кўра қарор қабул қилинади. Лекин ҳозирча бундай ўтказиш бўйича ҳеч қандай сабаблар йўқ. Октябргача кўрамиз, сайловга яқин бу қарор қабул қилинади менимча” – деди Санжарбек Рашидов.
Ирода Фарҳодова,
Қувонч Тўраев (видео)