Жаҳон банки А.Шин, Б.Саидов, А.Тошқулов вазирликлари фаолиятини паст даражада, дея баҳолади

29.05.2022 08:29

Жаҳон банки Ўзбекистонда таълим тизими сифатини паст даражада, дея баҳоламоқда. 

Бунга ким айбдор? 3 босқичли тизим ўзини оқламаяптими? Ислоҳотлар етарли бўлмаяптими? Ёки мутасадди раҳбарларнинг салоҳияти тизимни ривожлантиришга етмаяптими?

Таълимда етарлича бўй кўрсатмаётган ислоҳотлар, керагидан ҳам ортиқ бўлиб бораётган муаммолар ҳақида Ўзбекистон ичидаги таълим фидойилари ва ОАВ етарлича бонг урди. Бугунга келиб эса буни халқаро ташкилотлар ҳам қайд этмоқда, аммо сезиларли ўзгаришлардан ҳамон дарак йўқ.

“Сўнги йилларда Ўзбекистонда бошланғич, олий ва ўрта таълимда қатор ислоҳотлар амалга оширилганига қарамай таълим тизимида сезиларли даражада ўзгаришлар бўлгани йўқ”. Буни дунёдаги энг нуфузли ташкилотлардан бири ҳисобланган — Жаҳон банки ўз ҳисоботларида қайд этган. 

Яъни, халқаро ташкилот Ўзбекистондаги таълим сифати ва қамровини паст даражада, ўрта таълим сифати қониқарсиз, дея баҳоламоқда. Ташкилотнинг хулосалари қатор тадқиқотчилар фикри ва сўровномаларга асосланган.

Бу хулосаси Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги (Listening to the Citizens of Uzbekistan) сўровномаси асосида шакллантирилган. Респондентларнинг аксарияти ўрта таълим сифатидан қониқмасликларини билдирган. 

Қолаверса, яқин вақтгача Ўзбекистон ўрта таълим қамрови даражаси билан ҳам қўшнилардан ортда қолган. 2021 йилда мамлакатда олий таълим қамрови 16 фоизни ташкил этган. “Сўнгги ислоҳотларга қарамай, Ўзбекистондаги олий таълим қамрови Марказий Осиё ва Европа мамлакатлари бўйича энг паст кўрсаткичларда қолмоқда”, дейилади Жаҳон банки ахборотида.

Банк ахборотига кўра, инсон капиталини ривожлантиришни кўзлаган ҳукумат олий таълим сифати ва қамровига жиддий эътибор бериши лозим. Чунки, бу бозор иқтисодиётига ўтиш йўлидаги муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Rost24.uz сайтида "Ўзбекистонда таълим йўналишидаги 3 та вазирликни қисқартирса бўладими?" мақоласи эълон қилган эди. Унда тизимда бошқарувни оптималлаштириш бўйича сиёсатни амалга оширишга мамлакат кундан кун эҳтиёж сезаётгани, дунё тажрибасидан фойдаланиб, учта вазирликни ягона тизимда бирлаштириш орқали молиявий ҳаражатларни ҳам қисқартириш ва сифатини ошириш мумкинлиги ҳақида халқаро даражадаги мутахассислар фикри берилган.

Айни пайтда эса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ўртасидаги бир-бирига айбни ағдариш занжири кечаётгани ёзилганди. 

Шунингдек, муаммолар гирдобидан чиқа олмаётган Мактабгача таълим вазирлиги ва уни бошқараётган вазир Агриппина Шин фаолияти ҳам танқид қилинганди ("Вазир Агриппина Шиннинг ортида ким турибди?").  

Жамоатчилик фикрига қулоқ солмаётган ҳукумат тизимдаги муаммоларни ҳал қила олармикан? 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
10
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.06.2022 00:04
Олий малумотли методистларни ойлиги жуда хам оз .3-милион булищи керак Буни вазирлик уйлаб ечимини топса йахши булади.
01.06.2022 23:00
Нега ютуклар куринмайди хар дойим салбий томонини курамиз
31.05.2022 21:49
Мактабгача таълим соҳасидаги ходимлар ойлик маошини кўтариш керак, иш хажми жуда катта, маъсулият 100 карра ,лекин маош кулгили даражада. Пучонг институти битирувчиларини ишга таклиф қилдик, ойлик маошни эшитиб деярли барча таклиф қилинган битирувчилар минг афсуски меҳнат шартномасини тузишдан бош тортишди. Тех ходимлар маоши жуда кам, иш хажми эса.... масалан ошпазларни оладиган бўлсак, ижтимоий химоя деярли йўқ десак хам бўлади.
31.05.2022 13:22
Айрим ОТМларга молиявий мустақиллик берилиб, коррупция қонунийлаштирилди: СамДУ 1-курс давлат гранти асосида ўқувчи талабалари 1-сессиядаёқ 2-3 фандан йиқитилиб, стипендиядан қуруқ қолдирилди, тўлов-контракт асосида ўқувчилар "яхши" ва "аъло" баҳолар зачёткани "ёпишди". Грант асосида ўқувчилардан тежалган "улкан" маблағлар кимнинг қорнини тўйдириши маълум. Агар улар фақат "қониқарли" баҳоларга ўзлаштирган бўлса, унда улар қандай қилиб давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинишган? Бу ерда мантиқ қани?
30.05.2022 16:44
Boshqa sohalar qanday ishlayapti? Man endi tushunayapman, nima uchun hamma ijtimoiy tarmoqda chiqish qilib murojaat yollayapti. Ana shunda xaqiqat uchun kurash darhol boshlanar ekan. Aksincha bulsa uzo-o-q kutish kerak. Bu davrda esa “xech narsa qilolmaysan” degan jumlaga chidab yurishingiz kerak. Bugun SSV ga xat tashladim. Endi kutaman… Qani birorta tizim yaratilsada, tez organilishi kerak bulgan murojaatlarni darhol kurilsa. Qonunnni buzishga ulgura olmay qolishsa.
30.05.2022 15:44
Б.Саидовда айб йук, у узидан олдингидан колган ахлатни тозалай олмай овора
30.05.2022 15:41
Бошка сохалар кандай ишлаяпти? Бугун хат билан ССВ га мурожаат қилдим. Энди 12-14 кун “борьба за выживание”. Агрессив ҳолатда юриши аудиолар билан исботланган рухий хаста 1 (бир) кунда диспансердан чиқариб юборилди. У айнан ўзи зўравонлик қилган отасига ғамхўрлик қиладими? Умуман руҳий хаста беморга қараши мумкин деган қонун борми? Эх тиббиёт... Президентимизнинг жон койитиб гапиришларича бор экан. Коррупцияда бу соҳа нечанчи ўринда ҳозир? Таълимдан олдинми ёки кейин? Яхшики, Конституцияда фикр билдириш эркинлиги кафолатланган.
30.05.2022 07:07
Men maltabgaça ta'lım taşkılotıda rahbar bulıb ışladım,kasbımıznı tuşunadıgan mutaxassısnı uzı yuq. Bılımı,erkın fıkrlaşıga qaramaydı.Boşqarma boşlıqlarınıng uzı muomala madanıyatını bılmaydı.Bız 3-7 yoşlı bolalar bılan ışlaymız.Iş jarayonını tuşunıb ış olıb boradıgan kadr va boşlıqnı uzı yuq.Hamma sı tanış bılış bulıb ketgan.Karrupsıyanıku gapırmasa ham buladı.Bızda ong va psıxologıya etışmaydı. Kop kıtob uqımagan amaldorlar bılan ışlab kevommız. Man nohaqlıkka çıdolmay buşab ketganman. Hozır uzga yurtda mardıkor bulıb ışlab yurıbman.
29.05.2022 21:48
Bizga Allohdan qo'rqadigan vazirlar kerak
29.05.2022 18:44
Chupon kópaysa poda xarom óladi degan naql bor
29.05.2022 18:15
Kollejlarga ishlab chiqarishdi rivojlantirish kerak..Texnikum kerak emas. Oliy talimga yoshdi cheklash kerak.. Xozir kupchilik Tojikiston.Qirgiziston.Turkmaniston.Qozogistonga nomi olnayin puldi tashab bir ikki borganmi yuqmi pervot qildi zavushniy boshlangʻichga dars beryapdi.Allox guvox uqituvchi bolalarga ruchka ushlashdi urgatolmagan yozish uyoqda tursin.. Vazirliklar tezda chora koʻrmasa uqishdi yozishdi bilmaydigon uquvchilar kupayib ketadi 3-4 yil ichida bilinib qoladi.. Zavushniy kechgi uqishlarni Qushni davlatlarga olnayin uqishlarni tezda bekor qilish kerak..
29.05.2022 18:15
Kollejlarga ishlab chiqarishdi rivojlantirish kerak..Texnikum kerak emas. Oliy talimga yoshdi cheklash kerak.. Xozir kupchilik Tojikiston.Qirgiziston.Turkmaniston.Qozogistonga nomi olnayin puldi tashab bir ikki borganmi yuqmi pervot qildi zavushniy boshlangʻichga dars beryapdi.Allox guvox uqituvchi bolalarga ruchka ushlashdi urgatolmagan yozish uyoqda tursin.. Vazirliklar tezda chora koʻrmasa uqishdi yozishdi bilmaydigon uquvchilar kupayib ketadi 3-4 yil ichida bilinib qoladi.. Zavushniy kechgi uqishlarni Qushni davlatlarga olnayin uqishlarni tezda bekor qilish kerak..
29.05.2022 15:53
Таълим тизимидаги муаммолар 30 йил ичида шаклланган бўлиб буни хали-бери ечиш имконсиз хисобланади. Мустақилликнинг дастлабки йилларида таълим тизимидаги ходимларнинг иш хақи жуда хам паст бўлганлиги учун бу 3 та таълим тизимдан иқтидорли кадрлар бошқа сохаларга: савдо, бизнес, хусусий тадбиркорлик, хорижий мамалакатлардаги малакасиз ишлар ва бошқа сохаларга кетиб қолганлар. Натижада бу соха паст саводли ёки саводсиз кадрлар қўлида қолиб кетган. Давлат рахбарларининг йўл қўйган хатоси хозир мамлакатимиз учун қимматга тушмоқда. Олий таълимда иш хақи оширилди, лекин бу кеч содир бўлди, бу сохага хам паст саводли, иқтидорсиз ходимлар кириб келиб бўлган эди. Шунинг учун буни яхши билган давлат амалдорлари ўзларининг фарзандлари, набираларини хорижий таълим муассасаларида ўқитадилар, медицина сохасида хам худди шундай давлат амалдорлари хорижий мамлакатларда даволанишни афзал кўрадилар. Давлат амалдорлари йўл қўйган хатодан оддий халқ зарар кўрмоқда, чунки уларнинг моддий имкониятлари жуда хам чекланган. Минг афсуски буни хеч ким тан олгиси келмайди!