Ўзбекистонда таълим йўналишидаги 3 та вазирликни қисқартирса бўладими?

15.12.2021 11:02

Олий ва ўрта махсус, халқ, мактабгача таълим вазирликларини битта вазирлик сифатида бирлаштирса бўлмайдими?

Янги Ўзбекистоннинг давлат бошқарув тизимларида ислоҳотлар амалга ошириладими?

Ўзбекистон Президентининг бу борада “2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинган.

Ўзбекистонда айни пайтда бир-бирини такрорловчи давлат бошқарув органлари сони кам эмас. Бошқарувни оптималлаштириш бўйича сиёсатни амалга оширишга эса мамлакат кундан кун эҳтиёж сезмоқда.

Мамлакатмизда ҳозирда таълим тизими йўналишида олий ва ўрта махсус, халқ, мактабгача таълим вазирликлари учга бўлинган ҳолда фаолият юритади. Энг қизиғи, таълим йўналишида бошқа ривожланган давлатларга нисбатан вазирликларимиз сони ортиқ бўлса-да, бу соҳада илдамлаб кетаётганимиз йўқ.

Учта вазирликни ягона тизимда бирлаштириш орқали молиявий ҳаражатларни ҳам қисқартириш мумкин бўлади. Бу йўл билан ўқитувчиларнинг маошини кўтаришди яхши натижаларга эришишга ёрдам беради. Шунингдек, вазирлар сонини қисқартириш уларнинг маъсулиятини ҳам оширишга хизмат қилади. Бундан ташқари, вазирларнинг кўп бўлгани маъсулият ва жавобгарликни бошқа вазирликка юклашга имконият беради.

Юртимиздаги бу жараённи бундан бир неча йил аввал ЮНЕСКОнинг Осиё ва Тинч Океани маркази вакили кузатиб хулоса қилган Чонг Утак ҳам таъкидлаган эди. У Ўзбекистонда таълим йўналиши бўйича учта вазирлик кўплигини хулосаларида қайд этганди. 

Жумладан, Чонг Утак таълим тизимида ҳаражатларни камайтириб, самарадорликни ошириш бўйича қуйидаги хулосаларини берган эди: “Ўзбекистонда таълим соҳаси бўйича уч вазирлик фаолият олиб боради. Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Олий таълим вазирликлари. Мен бир қанча давлатлар таълим соҳасини ўрганган ва тадқиқот олиб борган тизимдаги мутахассис сифатида мазкур вазирликларни ягона вазирлик сифатида бирлаштиришни таклиф этган бўлар эдим. Мактабгача, мактаб, касб-хунар ва олий таълим бўйича департаментлар ташкил этиш уларнинг ишини мувофиқлаштиради. Хусусан, Жанубий Корея Республикасида ҳам ягона Таълим вазирлиги мавжуд бўлиб, унинг вилоятлар бўйича вазир ўринбосарлари овоз бериш йўли билан сайланади. ЮНЕСКО маълумотига кўра, Ўзбекистонда мактабгача, мактаб ва олий таълимда таҳсил олувчи аҳоли 7 миллиондан ортиқни ташкил этади. Кореяда таҳсил олувчи аҳоли сони бундан кўпроқ бўлишига қарамасдан уларни биргина Таълим вазирлиги бошқариб келади. Вазирликларни ягона тизимга бирлаштириш орқали катта натижаларга эришиш мумкин.

Биринчидан, молиявий самарадорлик ортади. Яъни, таълим соҳасига йўналтирилган маблағ вазирлик ва ўринбосарлар ва уларнинг бўлимлари қисқариши натижасида ўқитувчилар маошига сезиларли таъсир қилади. Ўқитувчиларнинг маошининг кўтарилиши эса бу соҳада кўпгина муаммоларнинг ечилишига туртки бўлади.

Иккинчидан, маъсулият ва ҳисобдорлик ортади. Вазирликлар кўп бўлиши улар ўртасида маъсулиятни ва ҳисобдорликни бўлинишига олиб келади. Учта вазирликда вазирлар ва уларнинг вазир ўринбосарлари бор ҳамда уларнинг ҳар бирининг вилоятлар бўйича масъуллари ва ходимлари бор. Табиийки, бу катта маблағни талаб этади ва жавобгарлар кўплигини билдиради. Яъни, мисол учун Олий таълим университетларида таълим савияси пасайишига бевосита Халқ таълими вазирлигини айбдор қилиб кўрсатиши мумкин. Агар улар ягона вазирлик сифатида бирлашса жавобгар ва ҳисобдор ташкилот ягона бўлади ва ўз ўрнида маъсулияти ортади”.


Эслатиб ўтамиз, сайтимизда бундан олдин “Ўзбекистонда 24 вазир ва 109 нафар вазир ўринбосари бор" мақоласи ҳам эълон қилинган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
20.12.2021 17:53
Nima o'zgaradi? Jizzax Davlat Pedagogika Instituti Presidentning kontraktni to'lashni 31 dekabr 2021gacha kechiktirilishi to'g'risidagi farmonini mensimasdan talabalarni darsdan sharmanda qilib chiqarib yubormoqda
18.12.2021 15:57
Ҳамма йўналиш алоҳида бўлгани яхши, чунки халқ таълим ва мактабгача таълим бирга бўлган вақтида мактабгача таълимга ҳеч ким эътибор бермаган. Тизим назоратсиз қолган буни ўша даврда ишлаганлар билади. Хозир Давлат раҳбаримиз томонидан жуда катта ислоҳотлар амалга оширмоқдалар. Қамров даражаси паст худудлар хақида ҳеч ким ўйламаган 1995-2015 йилларда. Буни ҳамма билади тан олиш керакки ҳозирги амалга оширилаётган ишлар тахсинга лойиқ. Бу менинг шахсий фикрим.
17.12.2021 01:43
Жуда яхши бу́лади. У́зи худудий бошкармаларни хам йу́к килиш керак. Шуларга сарфланаётган маблагларни мактабларнинг моддий- техник базасини бойитишга сарфлаш керак.Шундагина таълим сифатининг ошишига оз бу́лсада хисса ку́шган бу́лишар Эди.
15.12.2021 23:56
Мақсад битта бўлиб фарзандларимиз яхши билим олиши бўлса жавобгар хам битта бўлгани мақул Чўпон кўп бўлса қўйлар харом ўлади деб бекорга айтилмаган Қисқартириб ўқитувчилар маошини ошириш лозим ва ўқитувчилар малакасини ошириб талабни кучайтириш зарур
15.12.2021 22:39
Шу билан бир қаторда мусиқа, саънат мактаблари, саъат, мусиқа касб мактабларини, шу сохадаги махсус академ лицейларини хам бирлаштирса Вазирлиелардаги, бошқармаларидаги, бўлимларидаги ходимлар қисқартирилиб уларрин маъошлари мусиқм, смнъат мактаблари устозларига юборилса яхши бўлади. Вилоятлардаги бошқармалатда, вазирликнинг ўзида хам мусиқа са, ат мактаблари, фаолиятидан бехабор бу соха номутахассислари кўп. Бу хам таълимнинг тури.
15.12.2021 22:12
Зур макола куллаб кувватлаш керак. Бошка вазирликлардан ташкари агентлик, кумиталар фаолиятини кайта куриб максимал даражада кискартириш керак