“YIL TANLOVI — 2021” E`LON QILINADI!

03.11.2021 08:07

O`zbekiston jurnalistlari va blogerlari, keng jamoatchilik e`tirofi asosida o`tkaziladigan “YIL TANLOVI — 2021” an`anaviy tanlovi e`lon qilinadi.

Ma`lumki, ikki yildan buyon O`zbekiston Milliy axborot agentligi tomonidan “YIL TANLOVI” o`tkazib kelinadi. Jamoatchilikning e`tibori, xalqaro darajadagi e`tiroflar mazkur tanlovning nufuzi yildan yilga oshib borayotganidan dalolat beradi.

Jurnalist va blogerlar, keng jamoatchilik e`tirofi asosida o`tkaziladigan an`anaviy tanlovni endilikda davlatdan mustaqil bo`lgan axborot vositasi tomonidan o`tkazish taklif etilmoqda.

Joriy yilgi tanlovda nafaqat yil davomida jurnalistlar va jamoatchilik e`tirofiga sazovor bo`lgan davlat va jamoat tashkilotlari faoliyati baholanadi, balki aksincha, 2021 yilda axborot berishda yopiq bo`lgan, jurnalistlarning axborot olish huquqini turli yo`llar bilan cheklovchi hamda eng ko`p raddiya beruvchi vazirlik, tashkilotlar, joylarda aholi bilan faol ishlamagan, xalqning e`tiboriga sazovor bo`lmagan mutasaddilarning faoliyati ham ochiq baholanadi va e`lon qilinadi.

Tanlov loyiha mualliflari bo`lgan rost24.uz axborot portali jamoasi tomonidan tashkil etiladi.

“YIL TANLOVI — 2021” da qatnashish, taqdirlash marosimini munosib o`tkazishga hissa qo`shish istagida bo`lganlarni hamkorlikka taklif etamiz.

Murojaat va hamkorlik takliflari uchun: @rost24_uz_bot ga yozing yoki (+99833) 939-00-82 ga qo`ng`iroq qiling.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
12.11.2021 17:14
Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман кенгаши депутатларидан Чориев Рузимурат Кунгратович - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, шунинг билан бирга фаол депутдир, у бугунги кунда энг долзарб таълим йўналишида олиб боган фаолияти натижасида, институт Республикамизда энг салоҳиятли Олийгоҳ сифатида эътироф этилди. Қолаверса депутат бўлиб сайланган 17 «МИНГЛОЛА» САЙЛОВ ОКРУГИДА болалар майдончаси ва маҳалла йўлакларини таъмирлаб берди. Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман кенгаши депутатларидан Хайдарова Феруза Алимовна - Академик Я.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари - бош врачи лавозимида фаолият олиб бориши билан бирга Коронавирус Пандемия даврида ва ҳозирги кунда ҳам ушбу касалликни бартараф этиш борасида Республика Комиссия аъзоси сифатида фаолият олиб бориши билан бирга бир нечта Халқаро конференцияларда иштирок этиб, Мамлакамиз вилоятлари чекка қишлоқ беморларнинг хонадонларига ташриф буюриб муаммоларни жойида ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 10-Алпомиш сайлов округи депутати Ф. Алимовна ўзи сайланган округида ҳам фаолдир кам таъминланган ёлғиз кекса ва беморлар уларнинг доимий мижози, уларнинг соғлиғидан ташқари озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳам амалий кўмак бериб келади. Юқорида зикр этилган ушбу депутатларимиз ОАВ ларида ўз чиқишлари билан ҳам доимий фаол иштирок этиб келади. Р.Чориев ва Ф.Хайдаровалар олиб бораётган иш фаолиятида хозирги кундаги энг долзарб ва оғриқли нуқталарга қаратаётгани диққатга сазовордир ва ушбу ишларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритилган материаллари, чиқишлари мисолида кўришимиз мумкин. Мен ўз фаол депутатларимиздан бўлган Р.Чориев ва Ф.Хайдароваларга овоз бераман ва барчани уларга овоз беришга чорлаб қоламан.
03.11.2021 14:40
Xafa bo'llem, statyalarga kommentlarni 3-4 kundan so'ng chiqaropsizlar. Endi unaqamasde, akajonlar. Manda knopichniy tilpon bo'sa, basharabuk, instogrom, diligrom bo'masa, boshqalarga kamment yozolmasam