A.Qodirov qizil bayroq ko`targanlarga Bosh prokuratura tegishli baho berishi kerakligini aytmoqda

02.05.2021 17:40

O`zbekiston “Milliy tiklanish" demokratik partiyasi raisi Alisher Qodirov Toshkent shahridagi “Istiqlol” san`at saroyi qarshisida tashkil etilgan katta ommaviy konsert dasturi davomida sobiq sovet ittifoqining qizil bayrog`ini namoyishkorona ko`tarib chiqqanlarga munosabat bildirdi.

"O`zbekiston “Milliy tiklanish” demokratik partiyasi kuni kecha Toshkent Istiqlol saroyi oldida tashkil etilgan beg`araz konsert dasturida yo`l qo`yilgan g`arazli provokasiyani keskin qoralaydi.

Biz san`atga qarshi emasmiz, san`atni siyosatga qurol qilinishiga qarshimiz. 

Taraqqiyparvar o`zbek ziyolilari va oqko`ngil ajdodlarimizning qoniga bo`yalgan bosqinchi sovet davlati bayrog`ini mamlakatimiz poytaxtining qoq markazida baland ko`tarilishini o`zbek xalqiga nisbatan haqorat deb hisoblaymiz. 

Bosh Prokuraturadan bu provokasiyaga tegishli baho berilishini kutib qolamiz", deyiladi “Milliy tiklanish” partiyasi raisi bayonotida.

Eslatib o`tamiz, mazkur holatga ayni paytgacha boshqa biror bir rasmiy idora munosabat bildirgani yo`q. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
20
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
06.05.2021 00:12
Агар шунчаки тушунчаси паст булса, мен бундай партияда а'золигидан чикаман. Миллий тикланиш деганда авваламбор миллатимизни кадрлаш, бошка миллат халклари билан тотувликда яшаш, умуминсоният кадриятлари гуманизм, адолат, мехр-шафкат деган тушунчаларни шиор килиб, миллатчилик ва фашизм каби иллатларга карши курашиш деб тушунганман! Савияси саез рахбарни партиясида була олмайман.
04.05.2021 11:38
Сизлар байрок кутарди ок кора деб юргунча хар кун бир хонадонни обод килганда йил бошидан сайлов кунигача бир махаллани обод килиб нафакат мамлакатимизда дунёга танитиш мумкин эди .нима
04.05.2021 10:04
Тугри хакикатда хам бу урис дегандан яхшилик кутиб булмайди жуда азоб бераяпти бизни ватандошларга россияда Яни хукукий химоя йук еки бизаникила курмайди курию туриб.
03.05.2021 21:11
Яхшими-ёмонми бу бизнинг тарихимиз. Мен шахсан узим хам жон деб кутарардим. Уша байрокни. Чунки кизил байрок остида эришган ютукларимиз йукотганимиздан куп.
03.05.2021 19:00
Хар нарсага сиесий тус бериш тугри эмас. Байрок. кутарган шахснинг еги улуг еки Катта булиши мумкин. Хуп айтайлик унга уша давр маькулдир. Нима булибди. Кадимги байрамлар арафасида булганлиги сабабли, таьсирландиб, эхтиросларга берилиб кетгандир. Шунга энди прокуратурани аралаштириш ва сиесий тус бериш ,хаммани диккатини каратиш ва узизча ижтимоий тармокда вактинча Кахрамон булиш керакми? Жуда Кахрамон булмокчи экансан, мана сенга мавзу, Чинозда ХТСДПартияси учун овоз беринг ,дегани учун 10 суткага камаб куйишди, нега Сен ва бошка 4 та партия лидерлари ижтимоий тармокларда бонг урмадингиз. Чунки ура олмайсиз, аклинг етади, лекин духинг етмайди. Шунинг учун жим утира бер. Бемахалда кичкирма, калласидан калтак еган хурозга ухшаб. Депутатлик Муддатингиз битгунча жим утиринг ,деб маслахат берардим.
03.05.2021 18:59
Алишер Қодиров, раҳмат Сизга!
03.05.2021 13:51
Дебилоид
03.05.2021 13:20
унда комолон махалласидаги бутхонани хам бузидирсин
03.05.2021 12:08
Бу худбин депутат миллатни уйлаганда минглаб Россияда хор булиб мажбур булганларни уйлас эди. Эпидемия пайтида халкимизни ташкаридан уйга кабул килмасликга публикациялар чикарган эди. Менимча узини партиясини бор булганлигини ва ишлаётканини билдирмокчи булиб хар замонда алжиллаб туради.
03.05.2021 09:23
Bitta bayroq kotarsa kotaripti sanga poxuymasmi fuflo
03.05.2021 07:16
Алишер сени бошка киладиган ишинг йукми ука? Юртимизда бошка муаммолар тикилиб йотибди . Сен эса у экан бу экан эй умуман булмагир одам экансан.
03.05.2021 07:05
Кизил байрок бу бизнинг тарихимиз,бу бизнинг болган совет давлатнинг байроги...шу байрок Билан фашизимни ютганмиз...факт фашист одам бу байрокни емон купали,...
03.05.2021 04:07
Чора кўриш керак тезлик билан
03.05.2021 03:22
Битта тилни эплаб кабул килаолмагандан кейин,чикадида,хар хил манкуртлар...
03.05.2021 01:26
Мусталикгимизи асраб колайлик азизларим
03.05.2021 01:00
Бир иккталарини корни туйган эракак узингни байрокингни кутар ватанини сотади ундай инсонлар
03.05.2021 00:01
Кодиров фаросат борми? СССР да Халк яхши яшаган вадалар бажарилгвн ,кутлар булмаган тили бошка дили бошка.Кизил байрок бу ишчи дехкон хукуматини байроги Узбекистонимизда ривожланишига СССР даги халклар дустлиги Бир биринчи куллаш билан эришгандик хозир хамма нарсани сотиб едиларинг,СССР давридаги завод ва фабрикаларимизни сотиб едиларинг огзингга караб гапир.
02.05.2021 23:41
Ўзбекистон бу менинг Ватаним! Бу ҳолатни юртимиз тараққиетини кўролмаслик деб баҳолай ан! Биз мустақил Давлатимиз ва уни Энди ҳеч кимга бериб қўймаймиз! Кўр - кўрина қизил байроқ кўтарганларни аниқлаб, чора кўриш керак!