Siz hijobli ayol Prezident bo`lishiga qanday qaraysiz?

19.03.2021 17:19

Bugun tongda Tanzaniyada hijobli ayol Samiya Hasan Suluhu Prezidentlik qasamyodini ichib bu mamlakatning ilk ayol Prezidentiga aylandi. Shu vaqtgacha u Bosh vazir (vise prezident) lavozimida faoliyat yuritib kelgan.

Samiya Suluhu amaldagi prezident Jon Magufuluning to`satdan vafot etishi munosabati bilan Tanzaniyaning birinchi shaxsiga aylangan.

Samiya Hasan 61 yoshda. U 2000 yilda hukumat tepasiga kelgan. Tanzaniya matbuoti uni mulohazakor va og`ir siyosatchi sifatida ta`riflaydi. Samiya Suluhu vise prezidentlik davrida mamlakat ichida etarli darajada obro` e`tibor qozonib ulgurgan edi. Ayni paytda Samiya Suluhu Afrika qit`asidagi yagona ayol Prezident bo`lib turibdi.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
20.03.2021 11:49
Ассалому алайкум, Азизларим. Аллоҳ пешонасига , Ҳалқнинг турмуш тарзини яхшилашдек савоб олиш ёзилган бўлса бўлади. Ҳижоб таққан билан, ҳатто у Ҳажга бориб келгани билан, кунига Намоз ўқиб турса ҳам иймони мустаҳкам бўлмаса, ҳаммаси бир ниқобдир. Қанчадан қанчаларимиз Ҳажга бориб еелиб, нималар қилмоқда, ароқ, парохўрлик, зино, ёлғон гапиришлар билан шуғулланмоқда. Фамилиялари керакми? Айниқса айримлар Ҳижоб тақиб бемалол ғарлик қилиб, бировларни ойласини бузиб юрушибди. Бир сўз билан айтганда, ундай ниқоблар Президент вазифасини бажаришга асос бўла олмайди. Аввало, билим, фаросат, иймон, диёнат, тажриба, Ватанни, миллатни севиши, фидойи бўлиши шарт
19.03.2021 22:43
Тунда маглуб булган кунда голиб булмайди