Қўмита раиси ва туман ҳокимлигини эплолмаган Даврон Ҳидоятов Тошкент вилоятида ҳокимлик қилмоқда

22.07.2021 23:38

 ЁХУД 4 йил ичида 4 маротаба лавозими алмашган амалдор

Бир неча бор танқид остига олинган, ўзига юклатилган вазифаларни бажара олмагани учун юқори лавозимлардан ишдан бўшатилган, бугун эса яна эътиборли мансабга — Тошкент вилояти ҳокими даражасига кўтарилган Даврон Абдуфаттохович Хидоятовнинг амалдорлик карьераси ҳақида.

2014-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси
2017-2018 йй. - Чилонзор тумани ҳокими
2018-2018 йй. - Чилонзор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи
2018-2021 йй. - Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2021- й - ҳ.в  -  Тошкент вилояти ҳокими

Юқори мансаб пиллапояларини у 2014 йилдан 2017 йилга қадар Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимидан бошлаган.

2017 йилнинг апрель ойида ўтган видеоселектор мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев шахсан Даврон Хидоятовни кескин танқид қилган ҳолда, унинг фаолиятидан норози эканини билдирган. Жумладан, қўмита ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятида самарали натижаларга эришилмагани, Вазирлар Маҳакамасининг 2017 йил 14 январдаги мажлисида берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан амалий комплекс чора-тадбирлар кўрилмагани ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасини пухта ишлаб чиқишдаги шахсий интизомсизлиги учун Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимидан бўшатган эди. 

Шундан сўнг танқид қилинган амалдор Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманига ҳоким этиб тайинланган. Аммо шу туман ҳокими даврида ҳам (2018 йил) фаолиятидаги камчиликлар сабабли яна ишдан олиниб, Чилонзор тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси даражасига туширилган.

Бироқ қисқа даврда иш давомидаги камчиликлари туфайли вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаётган Хидоятов шу йилнинг ўзида (2018 йил) Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва 2018 йилдан 2021 йилга қадар ишлаб келди. Бу йиллар давомида Тошкент шаҳрида катта “снос”лар амалга оширилди, қурилишлар авж олди.

Даврон Хидоятов шу даврда Тошкент шаҳрининг бош режаси учун жавобгар амалдор ҳам бўлган. У ўз вақтида, яъни 2019 йил октябрь ойида пойтахтнинг бош режаси 2020 йилда тайёр бўлиб, жамоатчилик ва ҳукуматга тақдим этилиши ҳақида маълум қилган эди. Аммо, орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, бугунга қадар барчанинг диққат марказида турган Тошкент бош режаси ҳамон тасдиқлангани йўқ.

2021 йил март ойига келиб Даврон Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Унга ишонч билдирилди. Бироқ, биз Даврон Хидоятовнинг шунча ваколатли вазифалари даврида — банкирликдан ҳокимликкача бўлган йўлида фавқулодда қилган йирик ижобий ўзгаришни излаб топа олмадик. Аксинча, унинг икки бор раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган вақтида танқид қилингани ва лавозимидан пастлаганига гувоҳ бўлдик.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги кадрлар маъмуриятчилиги департаменти мудири Илҳом Қурбоновнинг билдиришича, биргина кадрнинг қанчалар мувафаққиятли фаолият юритганига баҳо бериш учун у бир лавозимда 1 йилдан ортиқ ишлаши талаб этилади. Даврон Хидоятов эса  4 йил ичида 4 маротаба лавозими алмашган амалдорлардан ҳисобланади.

Эслатма: Даврон Хидоятов Тошкент вилояти хокими лавозимидалиги вақтида унинг қизи Мадина Хидоятова Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Universal jumping” от спорти клубида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Тошкент вилояти ҳокими кубоги” нинг 110 см баландликка сакраш мусобақаси ғолиби бўлган.
Мадина Хидоятова аввалроқ “Евроосиё от спорти ассоцацияси вице президенти кубоги учун мусобақа”да иштирок этиб 100 см баландликка сакраш бўйича ғолибликни қўлга кирита олмаган.

Rost24.uz ахборот сайти бундан олдин "Раҳбарликдан раҳбарликка: 4 йил ичида 4 та амалдорлик курсисига сакраган Раҳмонбек Усмоновнинг юриши" ҳамда “Олтита лавозим эгаси Азиз Абдухакимов бошқарувидаги 6 тармоқнинг қайси бири ривожланди?” мақолалари эълон қилинган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
30
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
30.09.2021 04:27
Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясидан А.Раҳмонов томонидан 2021 йил апрел ойидан ишдан мажбуран бўшатилган ходимлар: 1.Иқтисодий ишлар бўйича директор ўринбосари; 2. Бош муҳандис; 3. Техник назорат бўлим бошлиғи (ПТО); 4. Техник назорат бўлими 4 та бош мутахассиси; 5. Шартномалар бўлими бош мутахассиси; Директор А.Раҳмонов ўзи билан ишлаган собиқ ходимлардан директор ўринбосари, бош мухандис, техник назорат бўлими бошлиғи ва ўринбосари ва 8 та техник назоратчи ишчи ходимларни ишга қабул қилган. Ишдан мажбуран бўшатиладиганлар навбатида ким турган экан!
25.07.2021 20:40
Махалла тизимига э'тибори паст,май ойида жиноят содир этилмаган махаллаларни рагбатлинтирилсин дея селекторда айтди ва махаллаллар рагбатлантирилмади.
24.07.2021 20:13
4 марта алмашсада талабчан, харакатчан ва кобилияти борга ухшайди мнинг фикримча.
24.07.2021 02:46
Toshken viloyatni Rustam Xolmatovday jon kuyar vatan ravnaqi uchun xissa qushadgan odam 1000 tadan 1ta da
23.07.2021 22:03
ДАВРОН ХИДОЯТОВ УДДАБРОН ХАР ЙУНАЛИШ БУЙИЧА ТУШУНЧАСИ ЗУР РАХБАРЛАРДАН КЕЛАЖАГИ ЗУР
23.07.2021 15:57
Бошқарув тизими қаттиқ ва талабчан, ёмонлигини кўрмадим, аксинча анча қизиқ очилмаган қирралари очилди, чет тилини билиши, ёшларга бўлган ҳурмати билиниб тўрибди.
23.07.2021 14:50
Yolgo'on malumotlaniyam tiqurasla silaga qoyillarim (q....)
23.07.2021 14:42
ОГЗИ КИЙШИК БУЛСА ХАМ БОЙНИ БОЛАСИ ГАРРСИН ДЕЙДИКУ, ЁКИ СОТИЛИШИ МУМКИН БУЛМАГАН НАРСАЛАРНИ КИММАТРОККА СОТИБ ОЛИШ МУМКИН