Икки ўзбек магнати “бизнес империяси” ортидан уларнинг рафиқалари номи чиқиб келмоқда

04.04.2022 11:08

ҲАР БИР "БУЮК" АЁЛ ОРТИДА "БУЮК" ЭРКАК ТУРАДИ

Ўзбекистонда баъзи амалдорлар ўзининг катта бизнес империяларини яшириш мақсадида, компанияларини яқинлари, масалан, рафиқалари номига расмийлаштиришни одат қилган. Улардан ўзимизга маълумлари билан сизларни таништирамиз.

1. Елена Алламжонова!

Бир вақтлар Ўзбекистондаги газета журналлар орасида обунаси энг қиммат нашр ҳисобланган “Солиқ инфо” Елена Алламжоновага, яъни Комил Алламжоновнинг рафиқасига тегишли бўлган.

Opendemocrasy эълон қилган мақолада 2019 йил август ойида “Солиқ Инфо Таҳририяти” МЧЖ таъсис ҳужжатларини текшириб, Елена Камаловна Алламжонова корхона эгаси сифатида кўрсатилгани ҳақида ёзган. Шунингдек, Елена Камаловна “BEM System” МЧЖ эгалари “Солиқ Инфо Таҳририяти” МЧЖ ва “"Soliq Info Centre"” МЧЖ ларнинг ҳам эгаси сифатида кўрсатилган.

Алламжонов “Солиқ инфо” таҳририятида ишлаган даврда обуналар мажбурий бўлиб, нархи 300 минг сўм атрофида бўлган. Бу нашрнинг мажбурий обунаси учун барча солиқ тизими ходимлари жалб қилинганини бугун ҳеч ким инкор эта олмаса керак. Солиқ билан ишловчи ҳар бир тадбиркор истайдими йўқми обуна бўлган.

К.Алламжоновнинг бугунги иқтисодий равнақи айнан ана шу мажбурий обунадан келган миллиардлар ҳисобига бошланган, дейишади маҳаллий журналистлар. Таққослаш учун, ўша вақтда бошқа нашрларда йиллик обуна нархи 30 мингдан бошланиб 60 минг сўмгача бўлган нархни ташкил қилган.

Обуна билан боғлиқ  жараёнларни 2013 йил май ойида “Ўзбекистон бухгалтерлари ва тадбиркорлари” форумида бир компания менежери қуйидагича эслаган:

“Хайрли кун! Фавқулодда вазият бор, кеча солиқчи “SOLIQ INFO SYSTEMS” МЧЖдан шартнома ва ҳисоб-фактурани олиб келиб қолдирибди. “Soliq info” электрон газетасини электрон ҳисобот жўнатиш дастури билан бирга етказиб бериш. Буларнинг ҳаммаси 249 минг сўмга етганини, имзо қўйиб, тўлаш кераклигини айтди”.

Opendemocrasy’нинг яна бир суҳбатдоши, тажрибали тадбиркор ва солиқ эксперти ҳам бу фикрларни тасдиқлаган. “Солиқ қўмитаси мени BEMни сотиб олишга, шунингдек, “Солик инфо”га обуна бўлишга мажбур қилди... Хўп, деб айтганларини қилдик, бўлмаса, қандай ишлашини билардик, улар ишлашимга рухсат бермас эди”.

Ҳозирда ушбу маълумотларнинг барчаси интернет тармоғидан ўчирилган. “Солиқ инфо” таҳририяти эса тугатилган. Аммо анъанани давом эттираётганлар йўқ эмас.

2.  Нигора Ортиқхўжаева!

Нигора Ортиқхўжаева Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг турмуш ўртоғи. У ҳам Ўзбекистонда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиб келади.

Ортиқхўжаева 50,4 фоиз акцияларига эгалик қилувчи “Akfa-medline” компанияси 2019 йилда хусусий “АКФА” университетини очиш имкониятига эга бўлди.

Нигора Ортиқхўжаева

Қизиғи шундаки, ушбу хусусий университетга берилган имкониятлар бошқа ҳеч бир хусусий университетга берилмаган.

Масалан, университетга давлат ҳисобидан 30 гектар ер майдони текинга ва бир умрга фойдаланиш учун берилган. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ушбу университетга бир қатор имтиёзлар берилган:

• Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар Университет фаолиятини йўлга қўйишни таъминлаган ҳолда унинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда, ўқитувчи ва талабалар учун турар жой биносини қуришда, зарур ўқув-лаборатория ускуналари, тиббиёт тренажёрлари, компютер техникаси ва кутубхона фондлари билан жиҳозлашда Университетга кўмаклашилган.

• Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Университет буюртманомаларига кўра, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштириб берган.

• Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Университет буюртманомаларига кўра, Университетнинг ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинаётган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимларига, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва кўп марталик визалар муддати узайтирилишини, шунингдек, улар Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминлаш буюрилган.

Шунингдек, 2022 йил 1 январга қадар:

• Университет барча турдаги солиқларни тўлашдан;

• Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича “Akfa-medline” МЧЖ ва Университет томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шу жумладан, лаборатория ускуналари), компютер техникаси, мултимедиа маҳсулотлари, тиббиёт тренажёрлари, адабиётлар, қурилиш материаллари ва инвентар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган.

Агар сиз ҳам хусусий университет очмоқчи бўлсангиз ва менга ҳам шундай имкониятлар яратилади деб ўйласангиз, адашасиз! Бунинг учун сиз Ортиқхўжаевнинг яқини, масалан рафиқаси энг камида шогирди бўлишингиз керак.

Ҳозирда “Akfa-medline” МЧЖ иш юритувчиси Камола Мирзаелиева Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шогирди ҳисобланади. У ўзининг истаграмм саҳифасида тез-тез ўзининг устози Жаҳонгир Ортиқхўжаевни мақтаб, унга раҳмат айтиб туришни унутмайди.

“Меҳрибон устозим, менга оилам каби яқин бўлдингиз, баъзан ота, баъзан дўст, яна бир вақтда сирдош, бўлдингиз, ҳаётимдаги асосий инсонлардан бирисиз, таниганларимни ичида энг шавқатлиси, ҳар доим меҳр тўла қалбингиз бор. Яна ишонаманки, сиз каби устозим бор экан, дунёда енгилмайман! Роббим сизни ўз паноҳида асрасин, устозлар куни муборак!”, деган эди у ўз саҳифасида.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
67
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.05.2022 18:27
3 ta maktabga ishlasam xam rozgorni but qilolmayman .bu vazirlar xalqni ustidan yashaykanda otni kallasiday maosh olib
18.04.2022 17:03
Rost24.uz jamoasi, sizlarni yaratgan panohida asrasin, kuch quvvat bersin!!!
14.04.2022 14:20
teshib chiqsin, adolatsizlik bilan erishgan imtiyozlaring, boyliklaring avlodlaringni boshiga balo bo'lsin!
12.04.2022 01:00
Омадларингни беришсин, мен Узбекистон республиками оддий фукоро сифатида айтган булардимки хар биримизга шуларга якинлигимизни аллохим буюрганда эди хаммамиз хам шу ишни килган булар эдик балким бундан каттасини хам
11.04.2022 02:36
Gap yoʻq!
10.04.2022 22:52
Xususiy universitetlar soni kop. Ular ham Ortiqxodjaevnikimi? Nomilada rost sozi bor-ku, yolgʻon maʼlumotlar.yozyapsizlar
10.04.2022 22:50
Maqolada notoʻgʻri maʼlumot bor. Universitet uchun yer sotib olingan. Sizlar yozgandek foydalanishga berilmagan
10.04.2022 20:05
Ayrim izohlarni òqib Òzbekistondan afsuski tezdoq ketish kerak degan hayolga keldim.
10.04.2022 02:07
Nodir Jumongga uxshagani chiqsa terisini shiladi hammasini. Surxondaryoni boylarini shilgandek
05.04.2022 21:00
Молодцы, респект)))
05.04.2022 18:49
Шундай инсонлар куп булсин еордам кулин айамасин
05.04.2022 11:04
Энди билдим, ейиш керак.😅😃
05.04.2022 03:25
Xalqimizda bir gap dono gap bor "tòplagandan qòrqma egandan qòrq" Bir kun kelib oligarxlarning kuni boshiga tushsa ajabmas!Emoqni qusmoģi esa bor gap!!!
04.04.2022 21:40
Зўрники тегирмон юритар.(ҳалқ оғзаки ижоди)
04.04.2022 21:26
Соккани босаверинглар сизларга хамма нарса мумкин
04.04.2022 19:21
Омадини берсин! Рост уз куромий улларин
04.04.2022 19:03
Санларгаям худони балоси бордур 😡😡😡
04.04.2022 18:24
Пулинг бўлса халтада Дам оласан Ялтада
04.04.2022 17:09
Очса яхшику. Асосийси харом бўлмаса бўлди. Ҳаром бўлса тешади дейшади. Пора олиб, ёки монопол бўлиб топса бу шаръий хукмини билмадим