Бу ҳақида 28 март куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда «Ўзбеккосмос» агентлиги директори вазифасини бажарувчиси Шуҳрат Қодиров маълум қилди. Лекин, аввал эҳтиёж ўрганиб чиқилади.
«Агентлик режасининг 2028-2030 йилдаги учинчи босқичида космик тадқиқотлар, кадрлар тайёрлаш, шунга оид қонунлар ёзиш ва космосга спутник учириш каби ишлар амалга оширилади. 2028 йилгача эса биз сунъий йўлдош учирилган тақдирда ундан қандай натижа олиш мумкинлиги устида ишлаймиз».
Шунингдек, у икки хил сунъий йўлдош борлигини биринчиси алоқа (интернет) учун бўлиб, бизда вилоят ва туманларга оптик толали интернет борганини маълум қилди.
Шухрат Қодировнинг таъкидлашича, ҳар бир сунъий йўлдош 36 минг километр баландликка кўтарилиб, унинг биттасини учириш 200 дан 300 млн долларгача туради.
Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 2018 йилда «Яқинда Ўзбекистон ўз сунъий йўлдошини учиради», деб айтган эди. Шу йили «Роскосмос» давлат корпорацияси Ўзбекистонга биринчи ўзбек сунъий йўлдошларини ишлаб чиқариш ва уларни йиғишни қисман маҳаллийлаштиришни молиялаштириш таклифи билан чиққанди. Бу таклиф натижаси маълум қилинмаган.
Кейинроқ эса, яъни 2018 йил октябрда Ўзбекистон Қозоғистоннинг сунъий йўлдошларидан фойдаланиши маълум қилинди.
Давергеодезкадастр қўмитасида Ерни масофадан зондлаш маълумотларини ва юқори аниқликдаги навигация тизимларини қўллаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ер ресурслар, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва «Миллий компания «Қазақстан Ғариш Сапари» АЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланганди.