Ички ишлар ходимлари томонидан тирик олиб кетилган, аммо жасади келаётган вазиятларга нисбатан Омбудсман чора кўрмоқдами?
Бир йилдан ошиқ вақт ўтдики, Ички ичлар органлари ходимлари олиб кетган, аммо орадан вақт ўтиб ўлиги қайтиб келаётган хабарлар эълон қилинди. Rost24.uz сайтида ҳам бундай хабарлар бир неча бор эълон берилиб, мутасаддилардан муносабат сўралган эди. 2021 йил 10 июлида Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида хабарлар эълон қилинган эди. Шу йил 15 февралда сайтимизда иккинчи бор “Ички ишлар ходими томонидан олиб кетилган фуқаронинг 4 соат ўтар-ўтмай жасади келди” номли материал ҳам эълон қилинган эди. Бу мисоллар эълон қилингани, сайтимизда эълон қилинмай содир бўлган вазиятлар қанча.
Бундай вазиятларга нисбатан Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов “ИИБ ходимлари томонидан ўлдирилган фуқаролар тайини йўқ, “ғирт худо урган” одамлар эди” дея муносабат билдирган эди.
Бундай вазиятларга нисбатан фақатгина Ички ишлар органлари эмас, инсонлар ҳуқуқини муҳофаза қилувчи органлар ҳам эътибор қаратиши зарур. Чунки инсон ҳуқуқлари қонун билан кафолатлаб қўйилган.
Айнан шу саволлар билан Омбудсман – Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига юзландик.
Ички ишлар ходимлари томонидан бир нечта фуқаролар қўлга олгандан бир неча соат ёки сутка ичида вафот этган вазиятлар бир неча бор кузатилди. Ҳуқуқий-демократик давлатларда бундай вазиятлар жиддий назоратга олинади. Бизда эса бундай ҳолатлар такрор-такрор рўй берди. Бунга Омбудсмандагилар нима дейди, шундай вазиятларни ўрганиш бошланганми?
Омбудсман котибияти мудири Саидбек Азимов юқоридаги саволга қуйидагича жавоб берди:
“Ўрганиш албатта бўлади, бусиз илож йўқ. Чунки тўғридан тўғри фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги сабабли Омбудсман ҳам буни эътиборсиз қолдирмаган. Шу нарсани таъкидлаб ўтиш керак, фарқлаб олиш учун айтмоқчиман, жазони ижро этиш тизимини 100 фоиз қамраб оладиган бўлсак, у ердаги жисмоний қийноқ бўладими, руҳий тазйиқ бўладими, бу масалалар ёпилган ҳозирги кунда. Чунки жазони ижро этиш департаменти ҳозирги кунда шу масалада жуда катта ишларни олиб бормоқда. Куни кеча ҳам жамоатчилик вакиллари билан биргаликда мониторинг ўтказилди. Келгусида оммавий ахборот воситалари билан ҳам амалга оширилади. Ўтган йили ҳам бу содир бўлган эди. Бу ерда масала йўқ. Жазони ижро этиш департаменти айниқса, маҳкумлар билан боғлиқ масалаларни мунтазам равишда биздан ташқари прокурор ҳам ўзини назоратини олиб боради. Сиз кўтарган масала фуқарони ушлаш билан, тергов жараёнлари билан боғлиқ бўлган масала ташвишли, албатта. Бу бўйича ўз таклиф ва муносабатларимизни билдирганмиз. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирги олиб борилаётган ислоҳотлар шуни исботлаяптики, Ички ишлар вазирлиги ўзи биринчи муносабат билдиряпти. Соғлиғида бўлган муаммога Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ўзи муносабатни билдиряпти. Ўтган йилги Олий суддан олинган маълумотга кўра, 235-модда билан жиноий жавобгарликка тортилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган идора вакиллари бор. 18 нафар вакилга жиноят ишлари очилади”.
Ички ишлар ўз органидаги ходимларига ён босиши мумкинку. Уларнинг муносабатларидан қониқиш керакми?
“Биз буни ўрганганмиз. Ўрганиш жараёнини албатта кейинчалик ОАВда эълон қилинади. Чунки биринчилардан бўлиб фуқароларимиз, яъни ОАВ бу вазиятни билиши керак. Бу Омбудсман назоратида, ўрганиляпти. Айтиб ўтилган масалалар бўйича Омбудсман Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига ўз мурожаатини йўллаган. Текширув ишлари дастлабки ўзининг ходимига нисбатан хизмат текшируви амалга оширилмоқда. Бизга маълумот берилгандан ОАВга буни эълон қиламиз”, дея сўзини якунлади Саидбек Азимов.
Оммавий ахборот воситалари, биз, Омбудсман томонидан эълон қилинадиган маълумотларни кутиб қоламиз.
Мавзуга оид эълон қилинган материаллар:
ИИБнинг инспектор ёрдамчилари томонидан фуқаро уриб ўлдирилди
ИИВ: ИИБ ходимлари томонидан ўлдирилган фуқаролар тайини йўқ, “ғирт худо урган” одамлар эди
Ички ишлар ходими томонидан олиб кетилган фуқаронинг 4 соат ўтар-ўтмай жасади келди
ИИВ РАДДИЯСИ: ЎЛИМГА ИИБ ХОДИМИ САБАБЧИ ЭМАС, МАРҲУМ БЕМОР МАСТ БЎЛГАН