ИИБ ходимлари қўлида ҳалок бўлган фуқароларни “худо урган”, дея ҳақоратлаган милиция полковниги Ғиёсовга чора кўрилди

10.08.2021 17:24

Журналистлар билан ишлашдаги хатоликлари учун вазирлик матбуот котибини Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов шахсан огоҳлантирган.

Ижтимоий тармоқларда фуқаро ва ИИВ ходими ўртасида низо келиб чиққан ҳолатлар бўйича бир қанча видеотасвирлар тарқалди. Уларга нисбатан ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов тезлик билан айбдор фуқаронинг ўзи, деган баёнотлар билан чиқиш қилди.

Табиий савол туғилади: Нима учун ИИВ матбуот хизмати доим ўз ходимларини оқлайди ва оқибатда доим, аксинча, бўлиб чиқади. Бу шаффофликка таъсир қилмайдими? 

Айни савол билан rost24.uz ахборот сайти мухбири Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтаётган матбуот анжуманида ИИВ масъулларига мурожаат қилди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг далолат қилишича, вазирлик матбуот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсовга журналистлар билан ишлашдаги хатоликлари сабабли интизомий чора кўрилган. Унинг айтишича, вазирнинг ўзи Ғиёсовни шахсан огоҳлантирган.


Эслатиб ўтамиз, Шохруҳ Ғиёсов ички ишлар ходимлари қўли остида ҳалок бўлган фуқароларни “худо урган”, деб норасмий баёнот бергани ҳақидаги  "ИИВ: ИИБ ходимлари томонидан ўлдирилган фуқаролар тайини йўқ, “ғирт худо урган” одамлар эди" мақоласи сайтимиз орқали эълон қилинган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.08.2021 09:51
Фукарога "гестапоча" тазъйик утказган мухбирга АОКА хам чора курадими? Олий Суд раиси номидан мутлако нотугри маълумотни, ёлгон гапларни сузлаб юрган мухбиргачи?
13.08.2021 00:52
Жазо мукаррар булиши шарт
12.08.2021 15:23
Конституцияда хар бир фукарони фикр эркинлиги кафолатланган.
12.08.2021 13:22
Tashkilotlar matbuot kotiblari kimga bo'ysinadi? Agar tashkilot rahbariga bo'ysinsa, ushbu rahbar intizomiy jazo berish huquqiga ega bo'lsa, matbuot erkinligi qayerda qoldi? Faqat qog'ozdami?
12.08.2021 05:58
Бу холат касбга хиёнат дейилади. Касбга хиёнат Ватанга хиёнатдир.
11.08.2021 09:56
Қарға-қарғанинг кўзини чўқимайди хеч қачон!!!
10.08.2021 23:18
Бу тизимдаги баъзи бир ходимларни, уз вазифасига булган маъсулиятсизлигини, агар шундай аташ жоиз булса, куриб уйланиб коламан - Узи бу тизимда хакикий мутахассислар, уз касбига фидойилар борми? - деб. Андижон вил. Прокуратураси томонидан, мени аризамга асосан, бир неча фирибгарлар устидан 168 модда 4 банди буйича жиноий иш кузгатилиб, тергов-суриштирув утказиш буйича Андижон вил. ИИБ тергов департаментига утказилди. 2019-й. августь ойининг бошида очилган иш, чала чулпа курилиб сентябрь ойида ёпиб куйилган экан. Менга хеч кандай хабарнома юборилгани йук. Терговчига кунгирок килсам, - суриштирув давом этябти - деган жавобни олардим. Орада бир неча бор шахсан учрашдим хам. Хар-хил важларни эшитиб юрдим. Терговчи килиши керак булган ишларни узим килдим, яъни тегишли ташкилот ва идоралардан хужжатларни олиб, терговчига такдим килдим. 2021- йили 1-февраль куни вил. Прокуратурасини 16-булимига мурожаат килдим. 10-февраль куни мени прокуратурага чакиртиришди. Олдимга делони куйишди. Укиб курсам 2019-йил сентябрь ойида тергов тугатилган экан. Мен килинмаган ишларни курсатиб ариза бердим. Аризамга асосан ишни кайта терговга чикаришди. Бу тергов хам аввалгисидек чала чулпа утказилди. Бунга хам асосли хужжатларни узим келтириб бердим. Фирибгарлар томонидан келтирилган важларни инкор килувчи далилий ашёлар такдим килдим. Улар томонидан топширилган маълумотномаларни ёлгон маълумотларга асосан ёзилганлигини исботловчи юридик хужжатлар такдим килдим. Уларнинг биронтасига эътибор берилмади. Фирибгарларни огзаки рад этишлари билан кифояланилди. Бундай ходимларни, кандай килиб мутахассис дейиш мумкин. Шунинг учун хам юкоридаги холатларлар булмокда ва давом этмокда. Эътиборларинг учун рахмат!
10.08.2021 19:42
Шохрух гиесовга истифо бериш керак колганларга урнак булади.Хаетий сабог булади.Ушанда у хам инсонийлик тушунчани тушунади.Ичики ишлар ходимларига хаетий дарс булади.Ишдан бушатилса.Пулат Бобожоновни хам шани окланади халк олдида.