Россия – Украина фонида тилга олинаётган "Минск келишувлари" аслида қандай шартнома, у нима мақсадда тузилган?

03.03.2022 11:04

Россия февраль ойининг охирги ҳафтасида Донецк Халқ Республикаси (ДХР) ва Луганск Халқ Республикаси мустақиллигини тан олиб, Украинага ҳарбий операция бошларкан “Минск келишувлари” аҳамиятини йўқотди. 

Минск келишувлари Украинанинг Донбас минтақасида урушни тугатишга қаратилган бир қатор халқаро шартномалар эди. Аввалига “Минск протоколи” сифатида танилган, 2014 йилда Украина, Россия ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Норманд номи билан аталувчи Франция ва Германия раҳбарларининг воситачилигида Украина бўйича уч томонлама алоқа гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган.

Беларус пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган кенг кўламли музокаралардан сўнг 2014 йилнинг 5 сентябрь куни “Уч томонлама алоқа гуруҳи” вакиллари ҳамда уларнинг мақоми тан олинмаган ҳолда, ўша пайтдаги ўзини-ўзи эълон қилган Донецк Халқ Республикаси (ДХР) ва Луганск Халқ Республика (ЛХР) халқи етакчилари томонидан келишув имзоланган эди. Ушбу келишув минтақадаги жангларни тўхтатишга қаратилган бир қанча олдинги уринишлардан сўнг амалга оширилди ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга қаратилган эди.

Шартнома жангни тўхтата олмади ва шу тариқа 2015 йил 12 февралда имзоланган, қайта кўриб чиқилган ва янгиланган Минск II келишуви янгиланди. Ушбу келишув ўт очишни тўхтатиш, оғир қуролларни фронт чизиғидан олиб чиқиш, ҳарбий асирларни озод қилиш, Украинада конституциявий ислоҳот ўтказиш, Донбаснинг айрим ҳудудларига ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқини бериш ва давлат чегараси устидан назоратни тиклаш каби чора-тадбирлардан иборат эди.

Шартнома имзолангандан сўнг жанглар сусайган бўлса-да, у ҳеч қачон тўлиқ тугамаган ва келишув қоидалари ҳеч қачон тўлиқ амалга оширилмаган.

Россия 2022 йил 22 февралда Луганск ва Донецк халқ республикаларини расман тан олди. Ушбу қарордан сўнг, Россия президенти Владимир Путин Минск келишувлари энди мавжуд эмаслигини ва уларнинг қулашида Россия эмас, балки Украина айбдор эканини таъкидлади. Шундан сўнг Россия 2022 йил 24 февралда Украинага бостириб кирди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.03.2022 17:20
Нато ни 1991-йилдан кейин хам мавжуд бўлишини қандай тушуниш мумкин?