ШАРҲ: Россия ва Украина 30 йил олдин айни шу куни дипломатик муносабатлар ўрнатган эди, аммо бугун...

14.02.2022 21:56

Зеленский Жо Байденни Украинага таклиф қилар экан, унинг ташрифи муҳим сигнал бўлишини айтмоқда.

Россия — Украина 30 йил олдин айни шу куни дипломатик муносабатлар ўрнатган. Бугунга келиб икки давлат муносабатларида қандай ўзгаришлар юз берди?

Сўнгги кунларда Россия – Украина можаролари кенгайиб борар экан, томонлар музокара олиб боришга ҳаракат қилмоқда.

Очередная война Путина: выгодна ли России еще одна операция против Украины  — Новости — tsn.ua

Шанба куни АҚШ президенти Жо Байден Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали бўлиб ўтган мулоқотда АҚШ ва иттифоқчилари томонидан ҳар қандай ҳолатда муносиб жавоб қайтаришини ваъда берган. Шу билан бирга Россия йирик харажатлар билан юзма-юз келиши мумкин. Шунингдек, Байден Россиянинг Украинага босқини кўплаб инсонларнинг азият чекишига сабаб бўлишини айтган.

Америка разведкасининг POLITICO нашрига маълум қилишича, Россия 16 февралдан бостириб кириши мумкин. Аммо АҚШ расмийлари буни тасдиқлай олмаслигини айтган. Шанба куни Давлат департаменти Киевдаги элчихонасини эвакуация қилишни бошлаган. Беларус президенти Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, Ғарб Россиянинг Украинага ҳужуми гўёки яқинлашиб келаётгандек кўрсатмоқда, лекин ҳеч ким Украинага жанг қилишни режалаштираётгани йўқ.

Украина: Россия ростдан ҳам урушмоқчими ёки Путиннинг нияти нима Rossiya  Ukraina Dunyo Yangiliklar - BBC News O'zbek

АҚШ Мудофаа вазири Лойд Остин бу ҳафта Брюсселда НАТОда узоқ вақтдан бери режалаштирилган мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда. Унда кун тартибининг биринчи навбатида Россия масаласи бўлади. Вице президент Камала Ҳаррис ҳам 18 – 20 февраль кунлари Мюнхен Хавфсизлик Конференциясида иштирок этиш учун Европага боради. Россия расмийлари сўнгги ўн йилликда биринчи марта ушбу конференцияда иштирок этишдан бош тортган.

Шунингдек, Германия канцлери Олаф Шолс айни дақиқаларда Киевга ташриф буюрган. У Москвага боришдан олдин хавфсизлик масалалари бўйича музокара олиб борди.

Кеча Зеленский Байден билан телефон орқали гаплашар экан уни Украинага таклиф этди. Унда «Ишончим комилки, яқин кунларда сизнинг Киевга ташрифингиз вазиятни барқарорлаштириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга, бу кучли сигнал бўлади ва кескинликни пасайтиришга ҳисса қўшади», деган Зеленский.

Жараёнлар кескинлашар экан томонлар имкон қадар вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилишга уринмоқда.

Маълумот учун: Бундан роппа-роса 30 йил аввал, 1992 йил 14 февралда Россия ва Украина ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган.

Бугунги кунга келиб икки томон низолари кучаяр экан, давлатлар ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатлар нолга тенг. Украина Россия газини тўғридан-тўғри сотиб олишни, электр энергиясини импорт қилишни тўхтатди. Мунтазам ҳаво қатнови йўқ. Россия ҳарбий самолётларининг Украина узра учиши тақиқланган. Мамлакатлар ўртасидаги темир йўл алоқаси деярли тўхтаган, россияликларнинг Украинага киришига рухсат берилмайди.

Украина Россия телеканаллари ва фильмларини трансляция қилишни, айрим рус нашриётлари томонидан китоблар сотишни тақиқлади. Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини Россиядан Украинага ва Украинадан Россияга олиб кириш тўхтатилган. Украина ҳукумати Россия банклари ва ишбилармонларига қарши санкциялар киритди. Москва бунга жавобан Украинага нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилишни ва Украинадан машинасозлик, енгил саноат, металлга ишлов бериш маҳсулотларини импорт қилиш тақиқланган.

Будет ли новая война на Донбассе? - Аналитический интернет-журнал Vласть

Эслатиб ўтамиз, сайтимизда бундан олдин “Украинада уруш бошланадими?”,  “Марказий Осиё давлатлари Россиядан қандай ҳимояланиши мумкин” ҳамда “Россия ва унинг ҳамкорлари томонидан Ўзбекистонга таҳдид оҳангидаги босимлар янграмоқда” мақолалари эълон қилинган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар