ТАРИХЧИ ЭЪТИРОЗИ: МОҲЛАРОЙИМГА ТОШ ОТМАНГ!

01.02.2022 09:45

“Насруллоҳхон” номли рисолада тўғри таъкидланганидек, Амир Насруллоҳ Бухоро амирлари ичида энг иқтидорли, салоҳиятли ҳукмдор бўлган. Унинг даврида қатор ҳарбий ва маъмурий ислоҳотлар ўтказилди. Бу эса амирликнинг куч-қудратини ошириб, йирик давлатга айлантирди.

Амир Насруллоҳхоннинг хонликларни бир туғ остида бирлаштириш борасидаги ҳаракати ҳам мақтовга сазовор.

Энди эса сўзимизни қисқа қилган ҳолда ушбу мақолани ёзишга ундаган асосий омилга келсак, Рисолада муаллиф Насруллоҳхонни оқлайман деб, икки улуғ сиймо: Моҳларойим (Нодирабегим) ва шоир Ҳозиқни қоралашга жазм этган.

“Афсуски, Муҳаммад Алихоннинг онаси машҳур шоира Нодирабегим ўғлининг хатти-ҳаракатларини қоралаш ўрнига унинг фаҳш ишларини кўрмаганга олиб, давлатни бошқариш ишларига ўринсиз тарзда аралашиб турган. Нодирабегимнинг бу ҳаракатлари сарой ичидаги айрим амалдорлар ва дин арбоблари – уламоларга ёқмаган”, дейилади рисолада.

“Бу фактлар ҳаводан олмаган бўлса керак” деб жуда кўп китобларни варақлаб чиқдим ва бу тариқа гапларни топа олмадим. Ҳатто, Моҳларойимнинг душмани бўлган Ҳакимхон Тўра ҳам бундай туҳматни ёзишга ботинмаган. Унинг назарида Моҳларойимнинг айби ака-ука: Муҳаммад Алихон ва Султон Маҳмудхонни яраштириб қўйгани. Яна, Моҳларойим амир Насруллоҳни ҳақорат қилишда айбланган. Хотин кишининг ҳақорати – қарғиш. Ҳар қандай она болаларининг қонини ичган қонхўрга раҳмат демайди, қарғайди. Агар Моҳларойимнинг ҳам Тўмарисдек имкони бўлганда, Насруллоҳхоннинг калласини қон тўла меш ичига солган бўларди. 

Моҳларойим Ўзбек адабиётининг маликаси, халқимизнинг севимли қизи.

Яҳёхон Дадабоев,

Қўқон давлат музей қўриқхонаси илмий ходими.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
01.02.2022 15:16
PROFESSIR QAHRAMON RAJABOVDAN BUNI SO'RAB KO'RISH KERAK