Ўзбекистонда вазирликлар қисқартириладими?

18.01.2022 20:30

Бир-бирини фаолиятини такрорловчи вазирликлар жуда кўп. Ушбу вазиятда уларни сонини қисқартириш энг яхши ечим эмасми?

Ҳукумат вакиллари бунга нима дейди?

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу стратегияда айнан бир-бирига вазифаси ўхшаш, мақсади яқин бўлган вазирликлар сонини қисқартириш масаласи ҳам қўйилганми?

Rost24.uz журналисти айнан мана шу саволни мутасаддиларга берди.

Умид Шодиев - Адлия вазирлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқарма бошлиғи ўринбосари ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

"Бу бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда, вазирлик томонидан. Ишчи гуруҳ ишламоқда. Ҳақиқатдан айтганиздай бундай ҳолатлар бор. Бир қанча вазирлик фаолиятида ҳам бу нарсалар бор. Бу бўйича ўрганиб чиқилди ва тегишли жойларга таклиф киритилмоқда", дея сўзини якунлади.

Умид Шодиевни фикрига қараганда, бу оптималлаштириш амалга ошиш эҳтимоли юқори.

Бундан олдин АОКАда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасига бағишлаган мазкур матбуот анжуманида Rost24.uz мухбири мутасаддиларга ҳокимларини сайлаш ҳуқуқи фуқароларга бериладими ёки йўқми, деб савол берган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистон Республикасида вазирликлар сони 24 та бўлиб,  24 та бинода иш фаолиятини олиб боришади. 

Бундан ташқари,  вазирларимизнинг ўринбосарлари ҳам бор. Уларнинг умумий сони 109 нафар. Ҳар бир вазирлик алоҳида бино ҳамда вазир ва вазир ўринбосарлари хизмат машиналари билан таъминланган. Энг кўп  8 нафар ўринбосарга эга вазир Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳисобланади. Кейинги ўринда эса 7 нафар ўринбосарга эга ички ишлар вазиридир.

Мавзуга оид мақолалар:

"Ўзбекистонда 24 вазир ва 109 нафар вазир ўринбосари бор",

"ЙИЛ ТАНЛОВИ: журналистларни сотиб олаётган вазирликлар ва ўткир болта билан сийланаётган ҳокимлик",

"Молия вазирлиги вилоят ҳокимлари ва вазирларнинг қанча маош олиши ҳақидаги маълумотни очиқлади".

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.01.2022 21:58
Qisqartirishdan nima naf, har bir qisqartirilgan ortida "tanka"si bor, yangi boʻlim ochilib oʻsha yerga joylab qoʻyiladi, bu eski praktika