Расмийларга савол: Фуқароларга ҳокимларини сайлаш ҳуқуқи бериладими?

18.01.2022 10:40

Ушбу ҳуқуқ берилмаса, қандай қилиб «халқ ҳокимияти» қоғозда эмас амалда жорий этилади?

Rost24.uz журналисти ушбу саволлар билан мутасаддига юзланди.

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида бош мақсад сифатида халқ ҳокимиятини номига эмас, балки амалда жорий қилиш белгилаб берилган. Аммо, Ўзбекистонда шу вақтгача ҳокимларни сайлаш амалиёти бўлган эмас. Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатларининг эса кўп ҳолларда ҳокимият вакилларига сўзи ўтмай қолади. Шундай экан, қачон фуқароларга ҳокимларни сайлаш ҳуқуқи берилади? Агар бу ҳуқуқ берилмаса, тараққиёт стратегиясининг асосий шиорларидан бири шиорлигича қолиб кетмайдими?

Матбуот анжуманида Rost24.uz журналисти шундай савол билан мутасаддиларга юзланди:

Умид Шодиев Адлия вазирлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқарма бошлиғи ўринбосари ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

“Бу масалада бундан олдин ҳам кўп муҳокамалар бўлиб ўтган. Яъни бошқа йиғилишларда ҳам шу масала кўтарилган. Депутатларимизни туман, шаҳар ва вилоят ҳокимларини сайлаш масаласи. Бу масала қонунчилик бўйича ўрганиб чиқилади. Агар таклифлар бўлса, марҳамат шу бўйича таклифлар берилиши мумкин. Бундан олдин айтиб ўтдингиз, ҳокимликлар томонидан депутатлар сўровига жавоб бермаяпти, назарга олмаяпти деган тарафдан. Ҳар бир ҳолат бўйича ўз ҳуқуқ ва жавобгарликлари бор. Агар депутатлар сўровига жавоб бермаётган бўлса, бунга маъмурий жавобгарлик бор. Бу ҳолда депутат ўзи тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиши мумкин. Ҳамма далилларни йиғиб, унинг ҳуқуқлари бузилган бўлса, маъмурий жавобгарлик бўйича кўриб чиқилади», дея жавоб берди У.Шодиев.

Rost24.uz журналисти эса, бу вазиятда туман эмас, шаҳар ва вилоят ҳокимларини сайлашни назарда тутганини яна бир бор қайтариб, «Шаҳар ва вилоят ҳокимларини ваколати катта, лекин уларни халқ сайлай олмаяпти?» дея саволни қайта таъкидлади.

Умид Шодиев бунга қуйидагича фикр билдирди: 

«Бу бир сиёсий жараён. Вақти келиб бу масала ҳам кўрилади. Бу бошқарув тизими билан боғлиқ масала. Қонунчиликни кўрамиз, бу биргина Адлия вазирлиги ҳал қиладиган вазият эмас. Бу давлат бошқаруви, сайлов билан боғлиқ масала. Бутун тизимни ўрганиб чиқиб киритилиши мумкин. Ўрганиб чиқамиз, таклифларингизни беринг, арзирли бўлса албатта ўзгаради», дея сўзини якунлади мутасадди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.01.2022 02:03
Адлия ходими тугрисини айтяпти. Унинг, уларнинг кулидамас хаммаси. Бунга юкоридан команда булмаса, хеч нарса узгармайдику, шуниям тушунмайсизми?....