Ўзбекистонда 24 вазир ва 109 нафар вазир ўринбосари бор

10.06.2021 07:00

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида вазирликлар сони 24 та бўлиб,  24 та бинода иш фаолиятини олиб боришади. 

Бундан ташқари,  вазирларимизнинг ўринбосарлари ҳам бор. Уларнинг умумий сони 109 нафар. Ҳар бир вазирлик алоҳида бино ҳамда вазир ва вазир ўринбосарлари хизмат машиналари билан таъминланган. Энг кўп  8 нафар ўринбосарга эга вазир Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳисобланади. Кейинги ўринда эса 7 нафар ўринбосарга эга ички ишлар вазиридир.

Вазир ўринбосарлари сони бўйича рейтинг:

1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – 8 нафар

2. Ички ишлар вазирлиги – 7 нафар

3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – 6 нафар 

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 6 нафар

5. Адлия вазирлиги – 5 нафар

6. Мудофаа вазирлиги – 6 нафар

7. Молия вазирлиги – 5 нафар

8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 5 нафар

9. Халқ таълими вазирлиги – 5 нафар 

10. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – 5 нафар

11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – 5 нафар

12. Қурилиш вазирлиги – 5 нафар

13. Ташқи ишлар вазирлиги – 4 нафар

14. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 4 нафар

15. Сув хўжалиги вазирлиги- 4 нафар

16. Маданият вазирлиги – 4 нафар

17. Туризм ва спорт вазирлиги – 4 нафар 

18. Транспорт вазирлиги – 4 нафар 

19. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги – 4 нафар 

20. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 3 нафар

21. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – 3 нафар

22. Энергетика Вазирлиги – 2 нафар

23. Мактабгача таълим вазирлиги – 3 нафар

24. Инновацион ривожланиш вазирлиги – 1 нафар

Бундан ташқари вазирлик мақомига тенглаштирилган ўнлаб қўмита ва агентликлар, турли жабҳаларни назорат қилувчи инспекция ва марказлар ҳам мавжуд.

Вазирликлардан ташқари турли мақомдаги ташкилотларнинг ўзи 60 тадан ортиқ. Уларнинг ҳар бирида ўртача 3 тадан ўринбосар бўлган тақдирда 200 нафарга яқинлашмоқда. 

Жами ҳисоблаганда, Ўзбекистонда мавжуд 24 та вазирлик ва 60 дан ортиқ давлат ташкилоти раҳбарлари ўринбосарларининг ўзи 300 нафардан ошмоқда.

Маълумот тўплашда вазирликларнинг сайтларидан фойдаланилди.

Ирода Фархадова

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
19
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
04.01.2022 23:39
Kamaytirish kerak vazirliklarni . Pul tejab qolinadi budjerdan
02.01.2022 12:59
Sizlar sanagan 300 ta kattakonlarning 50 tadan qarindosh urugʻi, 50 ta qarindoshlarning 50 tadan oshna ogʻaynilari bor va ular uchun diyarli qonunlar ishlamaydi. Davlatni, xalqni talashda davom etishmoqda va bu xizmatlari uchun davlatimiz ularga medal, davlat mukofatlarini bermoqda...!
15.06.2021 12:41
Wun4a tekinxorlarni kamaytiriw vakti kemadimikin vazirlani òzi iw qigisi kemiydide òrinbosariga buyuradi uyam òrinbosariga uwan4unam iwlar qùl u4ida qilinadi voz ke4iw kerak bu tekinxorlardan xar bittasiga 1 tadan urin bosar yetadi wun4asiga davlat budjetidan ne44i millionlab xar oy oylik tòlawadi. Oddly iw4ilani wtatini kiskartiriw òrniga bularni qisqartiriwsin
15.06.2021 08:37
Канча вазир купаймасин Оллохдан куркмаса адолат килмаса инкироз булаверади
15.06.2021 03:55
Чупонларимиз.куплигидан.харом.улиб.кетяпмиз.
14.06.2021 03:11
Бюжет пулини еб ётибди кискартириш керак
14.06.2021 03:10
Бюжет пулини еб ётибди кискартириш керак
14.06.2021 03:10
Бюжет пулини еб ётибди кискартириш керак
12.06.2021 20:30
Bular tekinxoʻrlar islomda sadaqa berish haqida aytiladi Biza esa bularga koʻp sadaqa beramiz
11.06.2021 14:53
Швейцарияда 8 вазирлик бор экан шуларнинг ярмиси аёллар экан мана сизга бизнинг президентимизнинг иктисодга булган билими
11.06.2021 08:14
Ихчамлатириш керак
10.06.2021 19:34
Хаммаси бир тийинга киммат.Уларни далага пахта етиштиришга жунатиш керак.Улар шунда дехкони мехнати уларникидан 100 баробар кийин,пора хечкимдан йук.А вазирлар кондиционерни тагида утириб уйнашларига Лексус,Прадолар олиб бериб халкни кахшатиб утиришдан бошкасини билишмайди.Президент уларни Султон Сулаймонга ухшаб жазоласа,шунда давлат яшнаб гуллайди!
10.06.2021 15:00
Соғ бўлинг, каналингизга обуна бўлганимдан афсусда эмасман.
10.06.2021 13:37
Оптимизация қилиш керак, кўпчилигини бирлаштириш керак
10.06.2021 13:07
Шунча вазирликлар куп эмасми Узбекистонга
10.06.2021 12:59
Пирамида тескари жойлаштирилган. Якиндаги 15фоизлик кискаришнинг куписи пастдан булди.
10.06.2021 09:15
Трутень
10.06.2021 08:46
Сонда бор сифатда йўқ