RCEP – январдан кучга кирган иқтисодий ҳамкорликнинг яхши ва ёмон томонлари…
1 январдан минтақавий кенг қамровли иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги улкан битим кучга кирди. Келишув якшанба куни Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясининг (АСЕАН) онлайн-саммитида имзоланди.
Бу битим Хитой ва 15 та давлат ўртасидаги узоқ йиллар кутилган муҳим ва катта ҳамкорлик бўлиб, тарихдаги энг йирик эркин савдо келишуви ҳисобланади.
Келишув Хитой ва Бруней, Вьетнам, Индонезия, Камбожа, Лаос, Малайзия, Мянма, Сингапур, Таиланд ва Филиппин, шунингдек, Австралия, Янги Зеландия, Япония ва Жанубий Корея ўртасида тузилган, аммо давлатлар сони янада кенгайиши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
Бу битим (RCEP) бўйича 8 йилдан буён музокаралар олиб борилган эди.
Битимнинг имзоланишига нима сабаб бўлди?
2016 йил февралда Тинч океани минтақаси давлатлари билан трансчегаравий ҳамкорлик келишуви имзоланган, унга кўра Япония, Австралия ва Янги Зеландия каби савдо давлатлари, шунингдек, Канада ва АҚШ иштирокида йирик келишувга эришилган эди.
Аммо 2017 йилда бундай ҳамкорлик мамлакат манфаатларига зид эканини айтиб, Американи музокаралардан олиб чиқди. Бу эса RCEP ташкил этилишига эҳтиёжни оширди.
Хўш, бу битимнинг қандай алоҳида жиҳатлари бор?
Бу келишув бутун сайёра учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у Ерда яшовчи ҳар учинчи кишининг даромади ўсишини сабаб бўлади.
Covid-19 пандемияси туфайли юзага келган оғир вазиятда жаҳон савдоси ўсиши ҳамда халқаро ҳамкорлик тикланишига йўл очади.
RCEP Хитойнинг тарихдаги энг йирик савдо келишувидир, шунингдек, Хитой Япония билан ҳамиша ашаддий рақиб ҳисобланган ва ҳеч қачон Япония билан келишув имзоламаган.
У Осиёдаги савдо шерикларига бир-бирининг бозорига кириш ҳуқуқини беради.
Келишув доирасида паст қийматли савдо божлари ишлайди, электрон савдо тизими жадаллашади.
Ушбу келишув тўлиқ ишга тушиб кетган ҳолда, унга кирувчи қашшоқ мамлакатларда иқтисодий ўсиш тезлашади.
Аммо, бу битим барча иштирокчилар келишувни ратификация қилгач кучга киради, бунинг учун яна бир неча йиллар кетади.
RCEP дунёдаги бошқа йирик эркин савдо ҳудудлари ёки АҚШ 27 давлат иштирокидаги иттифоқ ҳали рақобат қилолмайди.
Келишувда ишчилар ҳуқуқларига алоқадор бандлар назарда тутилмаган. Унда турли мамлакатлардаги атроф-муҳит муҳофазаси ва интеллектуал мулк ҳуқуқи ҳимоясига хос тарзда турлича ёндашилади.
Шунингдек, унга кўра савдо сиёсатининг маълум қисми иштирокчи давлатлар ихтиёрида қолади, яъни давлатлар ўз бозорларида маълум бир тақиқловчи божлар билан ҳимоя қилиши ва савдо эркинлигини қисман чеклаши мумкин ва юзага келадиган зиддиятларни ҳал қилишнинг умумий механизми ҳам кўзда тутилмаган.
Ундаги бир қанча зиддиятли ёки назарда тутилмаган бандларга қарамасдан, иттифоқдошлар ҳамжамияти RCEP дунёдаги хавф солаётган бир қанча омиллар, жумладан, бир неча йиллардан бери давом этаётган коронавирус пандемиясидан кейин глобал савдо ва ҳамкорликнинг тикланишига хизмат қилади, деб ишонч билдирмоқда.